Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Амалга ошмаган трансферлар ёки Некунам нима учун "Ал-Шаржа"га ўтмади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Твиттердаги номақбул ёзув, ақл тишининг суғурилиши, агентлар жанжали ва сиёсий рақобат каби майда-чуйдалар муҳим трансферлар амалга ошишида ҳалақит бериши мумкинми? Йўқ, ишонмайман, дейсизми? Унда қуйидаги мақолага диққатингизни қаратинг.

Эрик Максим Шупо-Мотинг

Трансфер:  «Гамбург»дан «Кёльн»га

Қолдирилиш сабаби: бузулиб қолган факс қурилмаси.

2011 йилнинг қишида камерунлик ҳужумчи «Кёльн»га ўтиб кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи бўлганди. Трансфер амалга ошиш жараёни эса фақатгина сўнгги дақиқаларга келиб тўхтатилди. Бунга сабаб «Гамбург» клуби офисининг факс машинаси секин ишлаши бўлди. Юборилган факс Германия футбол иттифоқи ташкилотига трансфер бозори ёпилишидан кейин 13 дақиқа ўтиб келди. Ҳужумчи эса мавсум якунига қадар «Гамбург»да қолишга мажбур бўлди ва ёзда «Майнц»га эркин агент сифатида бориб қўшилди. Африка қитъаси вакили ҳозирги вақтда «Шальке-04» клубига тегишли.

 

Роберто Сориано

Трансфер:  «Сампдория»дан  «Наполи»га

Қолдирилиш сабаби: шартнома варақлари кўплиги туфайли вақтнинг етмай қолиши.

Сориано трансферининг амалга ошиши Италияда трансферлар мавсуми якунланишига қадар интизорлик билан кутилганди. 24 ёшли хавбекнинг Неаполга кўчиб ўтишига деярли шубҳа қолмаганди. 13,5 млн. евро ҳамда қўшимчасига Камило Суньигани таклиф этган «Наполи» Робертони жорий мавсумдаги трансферлар бозорида қўлга кирита олмади. Сориано шартномада кўрсатилган 40та саҳифани батафсил ўқишига қадар трансфер бозори аллақачон ёпилиб бўлганди.

 

Хулио Рей

Трансфер:  «Фабрил»дан «Депортиво»га

Қолдирилиш сабаби: футболчи томонидан «Депортиво» манзилига ҳақоратли сўзлар йўллангани учун

Июльнинг ўрталарида Испания клуби раҳбарияти Португалиянинг учинчи дивизиони вакили «Фабрил»дан янги футболчи келиб қўшилишини эълон қилганди. Лекин ушбу хабар маълум бўлганидан кейин 24 соат ўтгач, трансфер амалга ошмаслиги ҳақида айтилди. Рей 2012 йили шахсий твиттерида «Депортиво» манзилига номақбул сўзлар йўллагани аниқланган. Галисияликлар раҳбарлари «Депортиво» либосини фақатгина ўзини ҳақиқий спортчи каби тута оладиган ва рақиблар хурматини ўз ўрнига қўядиган футболчи кийиши мумкинлигини айтишган.

 

Али Сиссоко

Трансфер:  «Порту»дан  «Милан»га

Қолдирилиш сабаби: ақл тиши

2009 йилнинг январида «Порту» франциялик чап қанот ҳимоячисини «Витория Сетубал»дан 300 минг евро эвазига сотиб олганди. «Порту» либосида бир нечта баҳсларда қойилмақом ўйин кўрсатган Али Италиянинг етакчи клуби «Милан»нинг диққатини жалб этди. Италияликлар футболчи  учун 15 млн. евро тўлашга рози эдилар. Бироқ клуб шифокорлари Сиссоконинг ақл тишлари мўртлашиб қолганини айтишди (бу касаллик унчалик жиддий бўлмасада, умуртқа поғонага етарлича таъсир ўтказиши мумкин) ва «аждарлар»га сотиб олиш қароридан қайтишгани ҳамда футболчини фақатгина ижарага олишлари мумкинлиги таклифи билан чиқишди. Бу ҳолатдан ажабланган португалияликлар таклифга рад жавобини беришди ва футболчини «Лион»га қимматроқ нархда пуллашди. 

 

Кристофер Самба

Трансфер:  «Динамо» Москвадан  «Трабзонспор»га

Қолдирилиш сабаби: ортиқча вазн

Турклар ёзда 31 ёшли ҳимоячини сотиб олиш фикридан қайтишди. «Трабзонспор» мураббийи Шоте Арвеладзенинг сўзлари бўйича жамоага боксчи эмас балки ҳимоячи керак экан. «Бу мен таниган Самба эмас, умуман бошқа инсон. Унинг Майк Тайсонга қандайдир ўхшаш томонлари бор. Менга оғир вазнли боксчи керак эмас», - дейди Шота Арвеладзе. 

 

Муборак Вакасо

Трансфер: «Рубин»дан «Ал-Иттиҳод»га

Қолдирилиш сабаби: агентнинг норозилиги

Августнинг илк кунларида ганалик футболчининг янги агенти Эдуардо «Ал-Иттиҳод» билан йилига 2,5 млн. евро маош ва тиббий кўрикдан ўтиши учун шароит яратиб берди. Лекин якунда шартнома тузилмасдан қолиб кетди. Маълум бўлишича ярим ҳимоячининг собиқ агенти Мигель Ита ФИФАга арз қилган ҳолда трансферни амалга оширмасликларини сўраган. Мигель ўзини ҳали-ҳамон Муборакнинг расмий агенти эканлиги ва трансфер фақат унинг хизматлари билан амалга ошишини келтириб ўтган. Агентнинг ҳурмача қилиғи «Ал-Иттиҳод» раҳбарларининг музокарани тўхтатишларига сабаб бўлди.

 

Жервиньо

Трансфер:  «Рома»дан «Ал-Жазира»га

Қолдирилиш сабаби: ўйинчининг талабчанлиги

Ўтган мавсум ивуарлик ҳужумчи «бўрилар» сафида атиги икки голга муаллифлик қилганди. Чўнтаги қаппайган араб шайхларини ўз талаблари билан қўрқитган футболчининг трансфери эса амалга ошмади. «Ал-Жазира» раҳбарлари бу талабларни қондиришдан бош тортишди. «Рома» ҳужумчиси араблардан «бор-йўғи» шахсий самолёт, пляж ва доимий яшаш жойи билан таъминлашларини сўраганди, холос.

 

Александар Коларов

Трансфер: ОФКдан «Луч-Энергия»га

Қолдирилиш сабаби: губернатор билан келишмовчилик

Бундан 8 йил муқаддам Владивосток клуби Сербия ёшлар терма жамоаси аъзосига ҳар мавсум учун 300 минг евро ва уч йиллик шартнома таклиф қилганди. Фақат трансфер бозор якунланишига қадар шаҳар губернатори билан учрашиб буни маслаҳатлашишлари лозим эди. Лекин губернаторнинг клуб раҳбари билан учрашишга вақти бўлмагани сабаб харидор трансфер бозори ёпилиб қолганини сезмай қолганди. Коларов шу вақт ичида 1 млн. евро эвазига «Лацио»га ўтди ва уч йилдан сўнг «Манчестер Сити» Александрни 22 млн.га еврога сафига қўшиб олди.

 

Жонатан Биабиани

Трансфер:  «Парма»дан «Милан»га

Қолдирилиш сабаби: бошқа футболчининг норозилиги

Ярим ҳимоячи бир йил аввал «Милан»да тиббий кўрикдан ўтганди, Хатто клуб рамзи туширилган либосда суратга тушишга ҳам улгурганди. Бироқ Биабинининг ўрнига алмаштирилган «россонерилар» ҳимоячиси Кристиан Заккардо «Парма»га бориб қўшилишни истамади. Кристиан агар «Парма»га ўтгудек бўлса, унинг маоши «Милан»да берилаётганидан камроқ бўлишини сезиб қолган экан.

 

Жавод Некунам

Трансфер:  «Истиқлол»дан «Ал-Шаржа»га

Қолдирилиши сабаби: сиёсий можаролар

2013  йил Эрон терма жамоаси сардори БАА клубларида тўп суриш ҳуқуқини қўлдан чиқарди. Бунга сабаб шуки, маҳаллий араб шайхлари ўзларининг чемпионатларини Араб кўрфази лигаси деб номлашга қарор қилишганди. Маълумки, Эрон ва Арабистон яриморолини бир-биридан ажратиб турувчи жой азалдан Форс кўрфази деб номланарди. Лекин 1960-йиллардан бошлаб араб давлатлари ҳудудни Араб кўрфази деб номланишини талаб қила бошлашди. Хуллас, можаро оқибатида Эрон ФФ раҳбари Али Кафашян эронлик футболчиларнинг араб давлатларида тўп суришини тақиқлаб қўйди. Шундай бўлса-да, Некунам ва унга ўхшаш яна саккиз футболчи имкониятдан маҳрум бўлишгани учун ФФдан молиявий рағбатлантириш олишди.

Акмалхон ЭШОНХОНОВ тайёрлади 

"ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:51, 14.11.2015. Ўқилди: 4089 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик