Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди дебютга шайланинг (Европа чемпионатида илк марта қатнашадиган футболчилар)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Евро-2016 саралаши бир қатор қизиқарли ечимларни тортиқ этди. Квалификацион раунд баҳсларида кўпчилик назарга илмайдиган терма жамоалар ҳам «сенсацион» натижалар қайд этиб, Франция йўлланмасини қўлга киритишди. Демак, келаси йили дебютант футболчилар сафи ҳар қачонгидан узун бўлади. Марҳамат, Sovsport.ru сайти маълумотлари асосида берилаётган мақола орқали қитъа миқёсидаги бош турнирда илк марта иштирок этишлари кутилаётган эътиборга сазовор футболчиларга назар солинг.

Гарет Бэйл (Уэльс термаси), ярим ҳимоячи

Ёши: 26

Клуби: «Реал»

Трансфер нархи: 80 млн. евро

Бир қарашда, Гарет Бэйл ҳам буюк ватандоши Райан Гиггзнинг тақдирини такрорлаб, терма жамоаси сафида йирик турнирлар ҳавосидан баҳра олмайдигандек кўринганди. Лекин энди футбол мухлислари хотиржам ухлашлари ва футбол оламидаги энг қимматбаҳо ўйинчилардан бирининг Европа биринчилигидаги дебютини кутишлари мумкин. Ҳа, Уэльс термаси ўз тарихида илк марта қитъа чемпионати финал босқичига йўл олди. Шундай экан, жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири келаси ёз томошабин сифатида дам олмайди. Албатта, агар қандайдир кўнгилсизликка дуч келмаса (айтайлик, жароҳат), у Евро-2016ни ўз иштироки билан безаш имкониятига эга. Алоҳида таъкидлаш ўринли, уэльсликларнинг саралаш босқичидаги муваффақиятларида айнан Бэйл катта роль ўйнади. Ҳарқалай, унинг 6та голининг ўзи салмоқли тош босади.

 

Аарон Рэмзи (Уэльс термаси), ярим ҳимоячи

Ёши: 24

Клуби: «Арсенал»

Трансфер нархи: 28 млн. евро

Барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган яна бир уэльслик. «Арсенал» ярим ҳимоячиси саралаш ўйинларида унча ёрқин нур сочгани йўқ. Дейлик, атиги 1та гол билан чекланди. Энг асосийси эса, унинг азалий орзуси ушалди - яна 7 ойдан сўнг Францияга Евро-2016 иштирокчиси сифатида боради. Аарон энди саломатлигига эътиборни озгина оширса, бас. Зеро, у охирги вақтларда турли жароҳатлар сабаб, «Арсенал» ўйинларини тез-тез ўтказиб юборяпти. Айни пайт уэльсликларнинг унинг учун дуода эканликлари тайин. Ахир Рэмзи яхши спорт формасида бўлса, терма жамоада муҳим вазифаларни бажаришга қодир.

 

Гильфи Сигурдссон (Исландия термаси), ярим ҳимоячи

Ёши: 26

Клуби: «Суонси»

Трансфер нархи: 11 млн. евро

 Исландия термасида Сигурдссон энг оммавий фамилия саналади. Дейлик, жамоада Гильфидан ташқари, ҳимоячи Рагнар Сигурдссон ҳам бор («Краснодар» вакили). Улардан бири ярим ҳимоячи саналсада, кўп гол уради, иккинчиси эса ҳимояда мустаҳкам. Аниқроқ айтсак, Гильфи Евро-2016 саралаш ўйинларида 6та гол урди. «Суонси» хўжайинлари бундан ниҳоят хурсандлар. Ахир квалификацион жараён давомида ярим ҳимоячининг трансфер нархи нақ 1 млн. евро қимматлашди. Энди футболчи Францияда ҳам шундай маҳсулдорликни қайд этсами, унда нархи ақл бовар қилмас даражада ошиб кетиши тайин.

Этрит Бериша (Албания, термаси), дарвозабон

Ёши: 26

Клуби: «Лацио»

Трансфер нархи: 2,1 млн. евро

Албаниялик алпқомат йигит (бўйи - 194 см., вазни - 92 кг.) бутун саралаш босқичи давомида атиги 5 марта гол қўйиб юборди. Хуллас, у Франция-2016 йўлидаги ўйинларнинг бош кашфиётларидан бирига айланди. Муҳими, Этрит камтарин терма жамоадаги ишончли ўйинлари ўлароқ, «Лацио»да ҳам ўзини ўнглаб олди. Яъни асосий таркибдаги жой учун курашда Федерико Маркеттидан деярли бутунлай устунлик қилмоқда. Айтганча, Бериша нафақат ажойиб «сейв»лари, балки пенальти тепиши билан ҳам мақтана олади. Ҳарқалай, у «Кальмар» клуби шарафини ҳимоя қилган пайти «нуқта»дан 3та гол урган.

 

Ал Саид Хюсай (Албания термаси), ҳимоячи

Ёши: 21

Клуби: «Наполи»

Трансфер нархи: 3,15 млн. евро

Бир йил олдин ҳам Хюсай ҳақида ҳеч ким ҳеч нима билмасди. Ҳозир эса ёш футболчи «Наполи»нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб улгурди. Шунингдек, унинг трансфер нархи қисқа вақтда нақ 2 маротаба ошди. Бунинг барчаси аввало, терма жамоадаги омадли ўйинлари самарасидир. Зеро, у албанларнинг ўз тарихларида илк марта Европа чемпионати финал раундига чиқишларида муҳим ролни бажарди.

 

Гжегош Криховяк (Польша термаси), ярим ҳимоячи

Ёши: 25

Клуби: «Севилья»

Трансфер нархи: 20 млн. евро

Криховяк 2012 йили Европа чемпионатидан четда қолганди. Бу сафар эса, «Севилья»нинг асосий етакчиларидан бири сифатида Францияга бориши деярли маълум. Эҳтимолки, у бошқа клуб аъзоси мақомида борар ҳали. Зеро, айни пайт «ПСЖ» ва «Арсенал» каби жамоалар польшалик ярим ҳимоячига жиддий қизиқишмоқда. Мавсум якунига қадар унга харидорлар сафи янада кенгайиши мумкин. Ўз ўрнида маълумот учун айтиш керак, Польша термасининг саралаш доирасидаги ҳал қилувчи ўйинида айнан Криховякнинг голи кўп нарсани ҳал қилди. Ўша учрашувда поляклар Ирландия термасини 2:1 ҳисобида енгиб, қитъа биринчилиги финал босқичи йўлланмасини нақд қилишди.

 

Аркадиуш Милик (Польша термаси), ҳужумчи

Ёши: 21

Клуби: «Аякс»

Трансфер нархи: 6,5 млн. евро

Милик энди 21 ёшга тўлганига қарамай, «Аякс»нинг деярли ҳар бир ўйинида ўзини кўрсатмоқда. Польша термаси таркибида эса, кимсан Роберт Левандовскини ёнида тўп суриб ҳам, 6та гол уришнинг уддасидан чиқди. Саралаш босқичи доирасидаги саноқли ўйинлар учун яхши натижа, тўғрими? Ҳа, қолаверса, даҳо тўпурар олдида ўз насибасини олиш унча осон эмас-ов...

 

Кайл Лафферти (Ш. Ирландия термаси), ҳужумчи

Ёши: 28

Клуби: «Норвич»

Трансфер нархи: 2,25 млн. евро

Лаффертига бир қарасангиз, қўлингизга қошиқ олиб, унинг қорнини тўйғазиб қўйишни хоҳлаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Эътибор беринг, бу футболчининг бўйи 195 сантиметрга тенг бўлгани ҳолда, оғирлиги атиги 65 килограмм, холос. Асосийси, табиий жисмоний кўрсаткичлари Кайлга Шимолий Ирландия термасининг саралаш давомидаги бош тўпурари бўлишига халақит бергани йўқ - 7та гол. Умуман, Лафферти етакчилигидаги жамоа ўз гуруҳида айтарли муаммога дуч келмади. Кайл энди келаси ёзда Франция майдонларида балки «робот рақси» (худди ўзи каби озғин Питер Краучдек)ни намойиш этар. Албатта, бунинг учун рақиб дарвозасига гол уриши талаб этилади. Шунингдек, хоҳиш сезиши керак.

Ҳасанхон МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:12, 18.11.2015. Ўқилди: 4038 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик