Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клуб президенти ҳакамларни стадионга қамаб қўйди ва...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Туркия Суперлигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркия чемпионати асов табиати билан ҳам ажралиб туради. Мана, турк диёрида яқинда яна бир шов-шувли, нохуш воқеа кузатилдики, унга ҳаттоки, мамлакат бош сиёсатчисининг аралашишига тўғри келди. Чемпионатнинг навбатдаги ўйини якунига етгач, «Трабзонспор» клуби президенти ҳакамларни ўзича жазолашга қарор қилди. Яъни уларнинг мезбонлар фойдасига тоза пенальтини белгиламаганликда айблади ва стадионнинг ўзида ҳакамлар хонасига қамаб қўйди.

Ўзи нима бўлди?

28 октябрь куни «Трабзон-спор» ўз майдонида «Газиантенспор» билан ўйнади. Мезбонлар ўйин давомида 0:2 ҳисобида ортда бориб, якунда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Қолаверса, «Трабзон-спор» охирги 20 дақиқада шундай ҳужумлар бўронини уюштирдики, тўп бир марта «Газиантенспор» дарвозаси тўсинига тегди. Шунингдек, мезбонлар ҳакамдан 2 марта пенальти талаб қилиш учун асос топишди. Агарда биринчи вазиятда қоида бузилгани яққол кўринмаган бўлса, иккинчисида тўпнинг рақиб футболчиси қўлига текканини ҳаттоки, узоқдаги мухлислар ҳам пайқашди. Тўғри, бу ҳолатда «Газиантенспор» аъзоси «подкат» усулини қўллаган ва майдонда ётиб қолганди. Ҳакам Шахан Чағатай шунга асосландими, ҳарқалай, пенальти белгиламади. Натижада табиийки, бутун трибуналарнинг ҳуштакбозлиги остида қолди. Ҳаттоки, «Трабзонспор»нинг захира футболчилари ҳам эҳтиросга берилганларидан майдонга югуриб чиқишди. «Мен қоида бузилганини 50 метр узоқликдан ҳам яққол кўрдим. Вазиятга шундоқ яқин турган ҳакам эса, тўп футболчининг қўлига текканидан кўз юмди. Табиийки, бу вақтда ўзимизни босиб туролмадик»,-дея изоҳ берди тортишувларга «Трабзонспор» ўйинчиси Айкут Демир. Мезбон жамоа президенти Иброҳим Ҳожиосманоглу эса, барчасида маҳаллий федерацияни айблашгача борди: «Кўринишидан, ҳакамлар бизнинг жамоага қарши ҳуштак чалиш хусусида махсус кўрсатма олишган, чоғи». Ҳожиосманоглунинг ёрдамчиси Али Узунай бўлса, «Трабзонспор» жорий мавсумнинг ўзида ҳакамларнинг қасддан қилган хатолари оқибатида нақ 13 очко йўқотганини қўшиб қўйди. Фанатларнинг белгиланмаган пенальти бўйича реакциялари 2:53 кўринишида бўлди. Яъни 55 кишидан нақ 53 нафари соф пенальти бўлганини таъкидлади.

Ўйиндан кейин нима бўлди?

«Трабзонспор» вакиллари ва мухлисларининг эҳтирослари анчагача босилмади. Хусусан, ҳакамлар ўзлари учун ажратилган хонага қамаб қў-йилди. Тўғри, «Трабзонспор» президенти бу қилғиликни хавфсизлик чорасига йўйди: «Аслида бизнинг мақсадимиз ҳакамларни ғазабланган оломондан ҳимоя қилиш эди. Хуллас, уларнинг шаҳардан тинч ва ҳеч қандай шикаст олмасдан чиқиб кетишлари учун қўлимиздан келганини қилдик». Бироқ медиа тармоқларида чинакам шов-шув кўтарилгач, ҳаттоки, Туркия президенти Тайиб Эрдоган ҳам вазиятга аралашишдан ўзга чора тополмади. Мамлакат раҳбарининг шахсан ўзи «Трабзонспор» раҳбарларига қўнғироқ қилиб, ҳакамларни зудлик билан қўйиб юборишларини талаб этди. Шу кўйи ҳакамлар чамаси эрталабки соат 4да «қамоқ»дан чиқишди. Улар стадионни полициячилар кузатуви остида тарк этишди. «Аслида хафвсизлик хизмати вакилларига ҳакамларни тонг отгунича, яъни ўзим қайтмагунимча қўйиб юбормасликни тайинлагандим. Бироқ бир муҳим шахс қўнғироқ қилиб, Туркияда ортиқча ғулғула кўтармасликни сўради. Шунингдек, белгиланмаган пенальтига боғлиқ можаро атрофлича ўрганиб чиқилишига ваъда берди»,-деди кейинги воқеалар хусусида Ҳожиосманоглу. Кўп ўтмай, «Трабзонспор» вакиллари яна бир ишонарсиз баҳона билан чиқишди. Гўёки, ҳакамларнинг ўзлари хонага қамалиб олишган, клуб эса фанатларнинг уларга яқинлаштирмаслик йўлида барча чораларни қўллаган экан.

 

«Трабзонспор»ни қандай жазолашди?

Туркия футбол федерацияси хулосасига кўра, Ҳожиосманоглу биринчи нав-батда, хавфсизликни ўйламаган, балки ҳакамларни ўзича жазоламоқчи бўлган. «Ҳакамлик хатоси бундай ўзбошимчалик учун асос бўлолмайди. Бу миллий футболимиз учун катта шармандалик. Шундай экан, «Трабзонспор»ни нафақат спорт, балки жиноий ҳуқуқ меъёрларига асосан жазолаш учун барча чоралар кўрилади»,-дейилди федерация баёнотида.

Якунда «Трабзонспор» президенти 280 кунга футболдан четлатилди. У шунингдек, 150 минг турк лираси миқдорида жарима тўлашга мажбур. Қолаверса, «Трабзонспор»нинг 8 нафар ходими бир йилдан тортиб, 410 кун муҳлатгача ишдан озод этилди ҳамда баландроқ суммали жаримага тортилди. Трабзон шаҳри клуби эса навбатдаги 2та уй учрашувини бўш трибуналар остида ўтказади. «Агар клубимиз ўлса, биз ҳам чинакам мардлардек ўламиз. Ҳарқалай, аёллардек яшашни истамаймиз. Ҳеч ким бизни шундай кун кечиришга мажбур қилолмайди»,-деди Ҳожиосманоглу жазо эълон қилинганидан сўнг. Тўғри, «Трабзонспор» президенти кейинроқ ноўрин фикрлари учун узр сўради, хусусан, аслида аёлларни онаси тимсолида ҳурмат қилишини таъкидлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:19, 19.11.2015. Ўқилди: 4291 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.