Блаттер ва Платини 7 йилга футболдан четлатилиши мумкин
ФИФА этика қўмитаси Йозеф Блаттер ва Мишель Платинига нисбатан олиб борилган тергов натижаларини қабул қилиб олди ва декабрь ойида якуний қарорни чиқаради.
Германиялик Ханс-Йоахим Экертс бошчилигидаги Этика қўмитаси бугун икки мутасаддига нисбатан иш очди. Блаттер орадан 9 йил ўтиб кетиб кетганидан кейин ФИФАдаги маслаҳатчи лавозими учун Платини ҳисобига 2 миллион евро ўтказиб берган ва бу тўлов ҳужжатларда акс этмаган. Улар айбдор деб топилишса, 7 йилга футболдан четлатилиши мумкин.
Блаттер ва Платини ўзига қўйилаётган айбловни инкор қилган ҳолда, мазкур тўлов маслаҳатчи лавозими учун оғзаки келишув асосида ўтказилганини таъкидлаб келишмоқда.
Шунингдек, Блаттер ва Платинига улар Этика қўмитаси билан ҳамкорликдан бош тортгани учун қўшимча айблов қўйилмоқда.
Ҳар иккала мутасадди Спорт арбитраж судига мурожаат қилишмоқчи.
Манба: sports.ru
Киритилди: 22:05, 23.11.2015. Ўқилди: 2851 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).