Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Туркманистон 1 1
2 Ўзбекистон 1 1
3 Ўмон 1 1
4 Қирғизистон 1 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 17:00 Ўмон - Қирғизистон
02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3002 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Ҳакимов: "Трансфер ҳуқуқим “Пахтакор”га тегишли"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий Лиганинг 2015-йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди. Ортда қолган мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси учун унчалик омадли ўтди, деб айта олмаймиз. Боиси жиззахликлар мавсум давомида барқарор ўйин кўрсата олишмади ва якунда 15-поғонадан жой олиб, элитани тарк этиш хавфи остида қолишди.

Хўш, “Сўғдиёна” футболчиларида Олий Лига-2015дан қандай таассуротлар қолди? Шу ва шунга ўхшаш саволлар билан жамоа сафида бир қадар ишончли ўйин кўрсатган ҳужумчи Жасур Ҳакимовга мурожаат қилдик.

 

- Жасур, 2015-йилги мавсум “Сўғдиёна” учун омадсиз тарзда ўтди. Шундай эмасми?

- Ҳа, чиндан ҳам 2015-йилги мавсум “Сўғдиёна” учун анчагина қийин ўтди. Боиси жамоамиз барқарор ўйин кўрсата олмади. Бир қатор муҳим ўйинларда керакли очколарни бой бериб қўйдик. “Бухоро”га қарши баҳсда ҳам ғалабага умид қилган бўлсак-да, мағлуб бўлдик. Якунда эса тақдиримиз ўтиш ўйинига қолиб кетди.

- Бундай омадсизликка нимани асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин?

- Биласизми, “Сўғдиёна”да ҳар мавсум аввалида янгидан жамоа шакллантирилади. Таркибни кўпчилик тажрибали футболчилар тарк этгани сабаб янгиларга, асосан ёшларга имкон берилади. Ёш футболчиларга эса бир-бирини яхши тушуниб кетиши учун бироз вақт талаб этилади. Аммо Олий Лигада ҳар бир учрашувнинг қиммати юқори экани боис натижалар пастлайверади. Бу йил ҳам бизда шундай ҳолат кузатилди. Даврон ака Файзиев таркибга бир нечта ёш футболчиларни тўпладилар. Мураббийимиз бизнинг ўйинимиз шаклланиши учун анча меҳнат қилди. Секин-аста яхши ўйнай бошлаган пайтимизда чемпионат ниҳоялаб қолди ва банд этган ўрнимиз кўнгилдагидек бўлмади.

 

- Нима деб ўйлайсиз, агар “Сўғдиёна” бу йилги таркибни сақлаб қола олса, келаси йилдан яхшироқ натижа қайд этилишига умид қилса бўладими?

- Менимча, ҳа. Аммо бунинг учун биринчи навбатда ўтиш ўйинида ғалаба қозониш талаб этилади. Агар шу вазифа уддаланса, ҳозирги таркиб билан кейинчалик яхши натижаларга эришса бўлади. Чунки ҳозирда “Сўғдиёна”да жуда иқтидорли йигитлар йиғилишган. Улар яна бир ёки икки мавсум давомида биргаликда тўп суришса, кейинчалик жамоа яхшироқ ўринлар учун ҳаракат қила олади, деб ўйлайман.

- Айни пайтда жамоангиз “Оқ-тепа”га қарши ўтадиган ўтиш ўйинига ҳозирлик кўраётган бўлса керак…

- Ҳа, шундай. Бутун эътиборимиз “Оқ-тепа” билан бўладиган ўйинга қаратилган. Барчамиз шу учрашувни имкон қадар яхши ўтказиш учун тайёрланяпмиз. Чунки бу ўйиннинг қиммати нақадар юқори эканини ҳис этиб турибмиз. Агар биз ўз ўйинимизни кўрсата олсак, “Оқ-тепа”ни мағлуб эта оламиз, деб ўйлайман.

 

- Ўзингиз учун мавсум қандай кўриниш олди?

- Мен бу йил Олий Лигада иккинчи мавсумимни ўтказдим. Бу йил олдингисига қараганда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим ва илгаргидан кўпроқ гол киритдим. Буни шахсий ютуқ сифатида баҳолашим мумкин. Бунда эса биринчи навбатда “Сўғдиёна” мураббийлар штабидан миннатдорман. Улар менга ишонч билдиришди ва майдонга тушиш имконини тақдим этишди. Мен ҳам қўлдан келганча жамоага ёрдам беришга интилдим. Афсуски, чемпионат сўнггида жамоамиз ўзимиз кутмаган ўринни банд этди…

- Олий Лига-2015 олдинги мавсумлардан нимаси билан фарқ қилди, деб ўйлайсиз?

- Бу йил чемпионатимиз анча қизиқарли тарзда ўтди. Клублар ҳар бир ўйинда имкон қадар очко олиш учун майдонга чиқишди. Етакчи клублар ҳам кўплаб ўйинларда мағлуб бўлиб, ўз мухлисларини хайрон қолдиришди. Бу эса миллий чемпионатимизда ўсиш кузатилаётганидан далолат беради, менимча. Айниқса, чемпионнинг қайси жамоа бўлиши охирги турда аниқ бўлгани кўплаб мухлис-у мутахассисларга манзур бўлди.

- Энди “Пахтакор”га қайтсангиз керак…

- Ҳа. Менинг трансфер ҳуқуқим “Пахтакор”га тегишли. “Шерлар” жамоаси билан 2017 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаганман. Ортда қолган мавсумни “Сўғдиёна” сафида ижара асосида ўтказдим. Лекин аслида барибир “Пахтакор” футболчисиман. Шу сабабли ҳам янги мавсумга тайёргарликни Тошкент клуби сафида олиб бораман. Уёғини эса кўрамиз. Агар “Пахтакор”га керак бўлсам, жамоада қоламан. Мабодо “Сўғдиёна” раҳбарияти мени яна ижарага олишни истаса, Жиззах клубига келишим ҳам мумкин. Бунисини эса вақт кўрсатади. Ҳозирча бу борада аниқ гап айта олмайман.

- Жасур Ҳакимов учун таътил бу йил унча узоқ давом этмаса керак. Боиси ҳали олдинда Олимпия терма жамоамиз Осиё Чемпионатида иштирок этади…

- Ҳа, ўйлаб қарасам ўтиш ўйинидан сўнг 5 кунгина хордиқ чиқариш имконига эга бўламан. Сўнг Олимпия терма жамоамиз ихтиёрига бориб қўшиламан. Терма жамоамиз Осиё Чемпионати олдидан асосий тайёргарлик йиғинини ўтказади. Энди йиғинларимиз Дубайда ўтади. Олдимизда қитъа биринчилигига яхши ҳозирлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш вазифаси турибди.

Таркибимизда яхши ижрочилар йиғилган. Деярли барча йигитлар мавсум давомида ўз жамоалари сафида асосий таркибда ҳаракат қилишди. Бизга Осиё Чемпионатига яхши ҳозирлик кўришимиз учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Биздан эндиликда қитъа чемпионатида яхши қатнашиш ва Олимпиада йўлланмасига эга чиқиш талаб этилади. Умид қиламанки, Олимпия терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олади.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:17, 24.11.2015. Ўқилди: 3864 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
3 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
4 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
5 Афғонистон Умид Мусавий 1
6 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
7 Ҳиндистон Анвар Али 1
8 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
9 Қирғизистон Жоел Кожо 1
10 Туркманистон Вепа Жумаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.