Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [6965]

Рибери Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди [4448]

Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"га таклиф қилишни истамоқда [2561]

Расман: "Ливерпуль" янги дарвозабон трансферини эълон қилди (фото) [2393]

АПЛнинг 3 клуби испаниялик 100 миллион евролик марказий ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда [2232]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2136]

Салоҳ таътилни қандай ўтказаётганини кўрсатди(фото) [2087]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [1873]

Роналдуни "Ривер Плейт"га таклиф қилишди [1863]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [1710]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эҳ, бу архитекторлар ёки яна ажабтовур стадионлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Бошқа стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Арабча қўрғон, асалари уяси, тимсоҳ шакли - замонавий архитекторлар, яъни меъморлар қандай ғояларга қўл уришмайди-я... Тез орада қад ростлайдиган стадионлар чизмасига қараб, меъморчилик нечоғли ривожланаётганини тўлиқ англаш мумкин.

«Бурсаспор»

Тан олинг, сиз бирор марта тимсоҳ шаклидаги стадионга тушганмисиз? Йўқ? Унда тез орада шундай имконият туғилади. Қизиқ, Туркиянинг «Бурсаспор» клуби учун қурилаётган янги арена архитектори «Сизнинг лақабингиз - «яшил тимсоҳлар». Шундай экан, айнан тимсоҳ шаклидаги стадион қурамиз», - дея ўз чизмасини ҳавола этганида, атрофдагилар буни қандай қабул қилишганкин? 2015 йилга келиб, ўша меъморнинг мутлақо ҳазиллашмагани ойдинлашди. «Бурсаспор» лойиҳани тасдиқлади ва қўрқинчли жониворни эслатувчи «Тимсоҳ Арена» қурилди. Йўқ, ҳаммаси рост. Арена ташқи кўринишидан дарҳақиқат, тимсоҳга ўхшайди. Айниқса, яшил тусли тангачасимон томи худди тимсоҳ терисидай кўринади. Энг ҳайратланарли томони, тез орада аренага ваҳима уйғотувчи тимсоҳ боши ўрнатилади. Умуман, стадион 44 минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, январь ойида фойдаланишга топширилади.

«Зенит»

«Тимсоҳ Арена» 4 йил давомида қурилган бўлса, «Зенит» мухлислари учун ҳақиқий мўъжиза ҳисобланган стадионнинг барпо этиш ишлари 2007 йили бошланган эди. Орадан 8 йил ўтиб ойдинлашдики, «бир ойда битта ғишт» режаси амалда бажарилмаяпти. Ҳар ҳолда, янги аренани 2000-йиллар охирида очиш мўлжалланганди, аммо унинг қурилиш ишлари ҳамон давом этяпти. Афсус, у бирор-бир ҳайвонга ўхшамайди, боз устига, меъморлар қурилиш жараёнида турли муаммоларга йўлиқишди. Мисол учун, бир сафар ФИФА талабига биноан, дизайнни бутунлай бошқатдан кўриб чиқишга тўғри келди. Шунингдек, «Газпром» ҳам аренага ҳомийлик қилиш фикридан қайтиб, қўшимча қийинчиликлар тўғдирди. Режа бўйича «Зенит» стадиони келаси йили очилиши лозим. Аммо ҳозирги ҳолатга қараб, бунга ишониш қийин.

Мана, ЖЧ-2018га ҳам 3 йилча вақт қолди. Россияда эса стадионларни тайёрлаш масаласида ҳали катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш лозим. Хусусан, мундиал ўйинларини қабул қилувчи 4та стадиондан атиги 3таси фойдаланишга топширилди, холос. Булар  - «Олимпия» (Сочи), «Қозон Арена» ва «Открўтие арена» (Москва).

Шу ваҚт Қатарда...

Россиядан, фарқли ўлароқ, Қатарнинг шошилишига ҳожат йўқ. Зеро, араблар жаҳон чемпионатини 2022 йили қабул қиладилар. У ерда режага киритилган стадионлардан ҳайбатли «Лусали Айконик Стэдиум»ни алоҳида таъкидлаш жоиз. Эҳтимол, аренани бошқача аташ ҳам мўлжаллангандир. Дейлик, «Лусали жаҳондаги энг яхши Стэдиум» ёки «Бизда пул кўп Стэдиум». Энди лойиҳага тўхталсак, стадион атрофини сув тўла бассейн қамраб олади. Томи эса бутун майдонни олади.

Шунингдек, Ал-Хор ва  Ал-Вақрада ҳам янги стадионлар қад ростлайди. «Умм Салал» стадиони эса, одатий араб қўрғонлари дизайнида қурилади. Умуман, Қатардаги кўплаб стадионлар тарихнинг анъанавий чизгиларини ўзида мужассам этиши керак. Бироқ қоғозда улар барибир, одатий ареналарга ўхшайди.

Шу ваҚт Францияда...

Франция мезбонлик қиладиган Евро-2016 муносабати билан очиладиган ягона янги стадион - бу Лиондаги «Стад де Люмьер»дир. Ушбу атама «Ёруғлик стадиони» маъносини беради. Айтганча, «Сандерленд» аренаси номи ҳам худди шундай маънога эга. Эҳтимол, французлар ўз ареналарига янада кўпроқ ёритгич прожекторларини ўрнатишар...

Евро-2020 (бу турнир ўйинлари 1 ёки 2та мамлакат эмас, бутун Европада ташкиллаштирилади) лойиҳаси эса, мухлисларга яна 2та янги арена тақдим этади. Улардан бири Будапештда қад ростлайди ва венгриялик буюк голеадор шарафига «Нью Пушкаш Ференц Стэдиум», деб аталади. Иккинчисини, эса бельгияликлар қуришади. Турнир якунлангач, «Евростэдиум»ни «Андерлехт» клубига топширишади.

2 йилча олдин Бильбаода очилган «Сан-Мамес» Евро-2020нинг ягона «испан» стадионига айланади. Лекин бу Испанияда бошқа янги ареналар қурилмаслигини англатмайди. Дейлик, Валенсияда «Ноу Месталья» стадиони қурилиши 2007 йилиёқ бошланганди. Аммо молиявий муаммолар сабаб, ишларни тўхтатиб туришга тўғри келди. 2013 йилга келиб эса, янги лойиҳа тақдим этилди - у анча маблағ иқтисод қилиш имкониятини беради.

Шунингдек, Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам анчадан буён янги қўнимгоҳга кўчиб ўтишни мўлжаллаяпти, бироқ «Ла-Пейнета» («Асалари уяси») қурилиши жараёнида маълум қийинчиликлар юзага келди. Аслида клуб 2012 йили янги аренани қабул қилиб олиши керак эди, лекин ҳозир испанлар унинг сиғими 70 мингга оширилиши кутишяпти.

Европада янги қурилаётган стадионлар ичида яна АЕК (Афина)нинг 35 минг мухлисга мўлжалланаётган «Хагиа София Стэдиум» аренаси бор. У Истанбулдаги грек черкови шарафига шундай аталади. «Рома» эса Италия пойтахтидаги «Стадио делла Рома»га кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Дунёнинг бошқа томонида «Нью Йорк-Космос» 25 минг ўриндиқли қизиқарли арена барпо этишни кўзлаяпти. «Ди Си Юнайтед» клуби эса «Қорақуш бурни» номли аренага кўчиб ўтмоқчи. У чиндан ҳам, улкан қорақушга ўхшаб кўринса, ажабмас. Лекин бу энг замонавий архитекторлар учун ҳам ҳаддан ортиқ мушкул ғоя.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:01, 27.11.2015. Ўқилди: 5696 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.