Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марат Бикмаев: "Ўз голларим билан жамоамга ёрдам бера олганимдан хурсандман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, якунига етган миллий чемпионатимизни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси иккинчи ўринда тугатди.

“Темирйўлчилар” сафида ишончли ўйин кўрсатиб, ўз голлари билан жамоанинг муваффақиятига хисса қўша олган тажрибали ҳужумчи Марат Бикмаевнинг ортда қолган мавсум борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Олий Лига-2015 ажойиб тарзда ўтди, дея оламан. Бу йил чемпионат рости анча қизиқ кўриниш олди. Айниқса, чемпионлик пойгасининг сўнгги турга қадар давом этгани кўпчиликка манзур бўлди. Афсуски, биз якунда ўзимиз ўйлагандек биринчи ўриндан эмас, балки иккинчи поғонадан жой олдик. Бундан эса бироз кўнглимиз тўлмай қолди.

Ўзим намойиш этган ўйиндан эса қониқиш хосил қилдим. Зеро мавсум давомида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлдим ва 11 та тўп киритдим. Айниқса, иккинчи давра мен учун анча омадли ўтди. Ўз голларим билан жамоамнинг муҳим очколарни қўлга киритишида ёрдам бера олганимдан хурсандман.

Lokomotiv _ Marat Bikmayev.JPG

Осиё Чемпионлар Лигаси? Ушбу нуфузли мусобақада омадимиз келмай қолди. Биз бу турнирда ҳам имкон қадар узоқроққа бормоқчи эдик. Лекин халқаро тажриба ва омад етишмагани сабаб бу вазифани бир йилга ортга суришга мажбур бўлдик. Насиб этса, келаси йили халқаро майдонда ҳам албатта ишончли ўйин кўрсатамиз.

Ҳозирда “Локо” билан тузган шартномам якунланиб бормоқда. Аммо бундан ҳавотирда эмасман. Жамоамиз декабрда келаси мавсумга ҳозирлик кўришни бошлайди. Ўшанда раҳбарият билан ҳамкорликни давом эттириш борасида батафсил гаплашиб оламиз. Мени “Локомотив”даги шарт-шароитлар тўлалигича қониқтирмоқда. Агар янги шартнома таклиф қилинса, уни албатта қабул қиламан, - дейди маҳоратли ҳужумчи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Таъкидлаб ўтамиз, Марат Бикмаев 2015 йилда Олий Лига доирасида 27 та учрашувда иштирок этди ва 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:00, 27.11.2015. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик