Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамиджон Актамов: «Юқори натижа учун фақат истакнинг ўзи камлик қилади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига жамоалари мавсумни якунлашди. Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари якунда ўн олти жамоа орасида ўнинчи поғонани эгаллади.

Мавсум якунлари, келгуси режалар хусусида «Қизилқум» ПФК бош менежери Ҳамиджон АКТАМОВ клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ҳар бир мухлис ўз жамоасидан фақат юқори натижа кутишга ҳақли, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Ана шу нуқтаи назардан олиб қарасак, ўтган мавсумда жамоамиз аъзолари ишқибозларни қувонтирди, дея олмаймиз. Аммо «Қизилқум» жамоасининг миллий чемпионатимиздаги охирги уч-тўрт йилдаги натижалари билан солиштирсак, футболчиларимиз иштирокини ижобий баҳоласа арзийди. 

— Кўпчилик назарида «Қизилқум» жамоаси икки даврада ишқибозларда икки хил таассурот қолдирди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Клуб раҳбариятининг жамоанинг биринчи даврада эришган натижаларидан кўнгли тўлди. Аммо оралиқ танаффусдан кейин айрим ўйинларда жамоамиз захира ўриндиғининг торлиги натижаларга салбий таъсир қилмай қолмади. Бундан ташқари, муҳим учрашувларда чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов, тажрибали дарвозабон Эркин Жабборовларнинг жароҳат олиши ҳам панд бериб қўйди.  Натижада биринчи даврада 21 очко жамғарган жамоамиз қолган учрашувларда атиги 13 очкони қўлга киритди, холос. Ўз майдонимизда деярли тенг кучли рақиблар — «Машъал», «Металлург», сафарда эса «Сўғдиёна», «Андижон», «Қўқон-1912» жамоаларига муҳим очколарни бой берганимиз аламли бўлди, албатта.

— Жамоа раҳбари сифатида бу йилги мавсумда «Қизилқум» футболчилари ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

— Йўқ, албатта. Ҳар бир жамоа мавсум бошида ўз олдига жиддий мақсадларни қўйишга интилади. Бу эса аввало футбол клубларининг моддий-техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Биз ҳам «Қизилқум» таркибида кучли ва юқори савиядаги легионерлар ўйнашини жуда истаймиз. Аммо бунга ҳозирча клубнинг иқтисодий аҳволи имкон бермайди. 2013 йилги мавсумда «Қизилқум»ни оғир аҳволда қабул қилиб олгандик. Дастлабки икки йилда жамоани кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолиш билан биргаликда Навоийда барқарор жамоани шакллантиришга эришдик. Бунда, албатта, Навоий вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерациясининг жамоага билдирган ишончи, хомийларимиз — Навоий кон-металлургия комбинати, «Qizilqumsement» ҳиссадорлик жамияти томонидан яратиб берилган шароитлар жуда асқотди. Агар жамоа ўзагини асосан навоийлик футболчилар ташкил этишини ҳисобга олсак, «Қизилқум»нинг бу йилги қайд этган натижасини қониқарли баҳолаш мумкин.

— Бугун кўпсонли мухлислар ўз жамоасининг нафақат ички чемпионат баҳсларида медаллар учун курашишини, балки қитъа миқёсида ўтадиган Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишини орзу қилади.

— Албатта, фикрингизга қўшиламан. Ҳозирда мамлакатимизнинг етакчи клублари — «Пахтакор», «Насаф», «Локомотив», «Бунёдкор» футболчилари бир неча йилдан бери ана шундай нуфузли мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Аммо улар бундай шарафга кеча ёки бугун эришганлари йўқ. Бунинг учун аввало ҳар бир клуб ўзининг мустаҳкам инфраструктурасига эга бўлмоғи лозим. Жамоа учун нафақат кучли футболчилар, балки тажрибали мураббий ва мутахассислар зарур. Чиройли ўйин намойиш этиш учун эса замонавий спорт иншооти, сифатли футбол майдонлари даркор. Шу мақсадда биз клубдаги мутахассислар билан ўзимизнинг яқин беш йилда амалга ошириладиган ишларимиз дастурини тайёрлаганмиз. Бу эса босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Охирги икки йилда Навоийга келган рақибларимиз футбол майдонимиз сифатидан нолишарди. Ҳатто, бу ўзимизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўйганди. Амалдаги мавсумнинг биринчи давра баҳсларидан сўнг, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ташаббуси ва амалий кўмагида «Ёшлар» спорт мажмуаси яшил майдони тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, табиий чими алмаштирилди. Жанубий кореялик мутахассислар буюртмани аъло даражада бажариб, яшил майдонни йилнинг исталган вақтида юқори савияда футбол ўйнаш учун шай ҳолатга келтириб беришди. Катта маблағ эвазига барпо этилган спорт иншооти ва футбол майдонини асраб-авайлаш мақсадида Германия, Голландия давлатларидан асбоб-ускуналар, техникалар олиб келинди. Ҳатто, стадионга ўрнатилган дарвозалар ҳам Германиядан келтирилди. Янги мавсум арафасида стадиондаги табло ҳам замонавийсига алмаштирилиши режалаштирилган.  Анча пайтдан бери эътиборсиз қолдирилган «Қизилқум» ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби фаолиятини жонлантиришга аҳамият бера бошладик.   Чунки ўзининг мустаҳкам пойдеворига эга бўлмаган жамоаларнинг келажагига ҳам ишонч бўлмайди. Келажакда шунинг ўзи билан кифояланиб қолиш ниятимиз йўқ.

— Айни пайтда бошқалар каби «Қизилқум» жамоаси аъзолари ҳам таътилга чиққан. Келгуси мавсум олдидан қандай режалар бор?

— Футболчиларимиз билан 15 декабрдан бошлаб янги мавсум тараддудини бошлаймиз. Дастлабки босқич ўқув-машғулот йиғини Навоий шаҳрида уюштирилади. Икки ҳафталик йиғиндан сўнг, Янги йил байрами муносабати билан жамоамиз кичик таътилга чиқади. Сўнгра, келаси йилнинг январь ойи бошида жамоамиз аъзолари пойтахтимизда Футбол-МЕД соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтиши кўзда тутилган. Январь ойида машғулотларни Тошкентда давом эттириш билан биргаликда олий лига вакиллари билан бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида хорижда йиғин ташкил этишни режалаштиряпмиз.

— Таркибни қайси ўйинчилар тарк этди? Янги мавсум олдидан жамоанинг қайси чизиқларини кучайтириш ниятидасизлар?

— Жамоамизни кимлар тарк этиши 15 декабрда маълум бўлади. Якунланган мавсум таркибда муаммолар етарли эканлигини кўрсатиб берди. Шу боис, деярли барча чизиқларга бир қатор тажрибали маҳаллий футболчиларни жалб этиш ниятидамиз. Айни чоғда клубда селекция ишларига жиддий эътибор қаратяпмиз. Шунингдек, январь ойидан пойтахтимизда бошланадиган йиғинга хорижлик легионерларни жалб этамиз. Муҳими, вилоят футбол федерацияси, хомийларимиз «Қизилқум» жамоаси келажагига катта умид ва ишонч билан қарашмоқда. Шундай экан, янги мавсумда аввало мухлисларимиз ишончини оқлаш, чиройли ғалабаларимиз билан уларни қувонтириш йўлида бор куч-имкониятимизни ишга соламиз.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 21:46, 27.11.2015. Ўқилди: 2649 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.