Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • 1:1
      • Женоа
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 0:0
      • Ливерпуль
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • 1:2
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 3:2
      • Саудия Арабистони
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • -:-
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • -:-
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лондонми ёки Париж ёхуд юлдуз қайси «орбита»ни танлайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги пайтларда юз берган айрим воқеалар замонавий футболнинг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Криштиану Роналду навбатдаги парвоз учун ўзига янги «орбита» танлаётганидан далолат бермоқда. Хўш, Мадриддан сўнг португалиялик тўпурар қайси мегаполисни обод қилиш ниятида? Қуйидаги мақола орқали сизга шу ҳақда маълумот берамиз.

Биринчи саҳна. Блан билан шивирлашув

Мазкур мулоқот «Реал»-«ПСЖ» учрашувидан сўнг юз берди: мезбонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду Париж клуби бош мураббийи Лоран Блан қулоғига нимадир деб шивирлагани акс этган кадр бутун дунёга ёйилди. Испания­нинг марказий нашри - Marca мутахассисларининг тахминича, футболчи мураббийга қуйидагича мурожаат қилган: «Жамоангиз ажо­йиб ўйин кўрсатди. Сиз билан ҳамкорлик қилишга йўқ демасдим».

Португалиялик футболчининг «кузги касали» яна хуруж қила бошлагани ҳеч кимга сир эмас. Икки йил муқаддам у Мадридни тарк этиш тараддудига тушиб қолган. Манфаатли янги шартнома туфайли Мадридда қолишга розилик берганди. «Криштиану ўзи учун одатий бўлган сўл қанотда тўп сурмоқчи эди. Лекин ҳозир бошқа позицияда ўйнаётгани боис, футболдан завқ ололмаяпти. Самарадорликнинг пасайиб кетганидан хулоса чиқарадиган бўлсак, у мажбуран тўп сураётгандек», - деди «Қироллик клуби»нинг собиқ спорт директори Хорхе Вальдано.

«ПСЖ» билан бўлган қарама-қаршиликда ягона гол муаллифига

 

айланган ҳимоячи Начо Роналду хусусида шундай фикр билдирди: «Сиз жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳақида сўраяпсиз. Оғир дамларни бошидан кечираётган пайтда уни иложи борича қўллаб-қувватлаш керак. Иззатталаб Криштиану голсиз бахтли бўлолмайди». «ПСЖ» ҳимоячиси Тьяго Сильва ҳам ўз фикрини баён этди: «Агар раҳбарият уни Парижга таклиф этса, биз фақат мамнун бўламиз. Роналду жамоа­мизга тезда киришиб кетишига ишончим комил. Чунки у профессионал. Парижда фақат профессионаллар ўйнашади. Уни Бланга нималар деганидан бехабарман. Лекин ҳаммамиз Парижга ўтишидан умидвормиз».

Иккинчи саҳна. Ибранинг чиқиши

Айни шу кунларда Париж суперклубининг бош юлдузи Златан Ибрагимович қаторасига 10-марта Швециянинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Нуфузли совринни қабул қилиш тантанасида ҳужумчи трансфер миш-мишларидан бехабар эмаслигини шаъма қилиб ўтди: «Майдонда танҳо ҳукмронлик қилишни ёқтираман. Жамоа юксалиб боряпти, биз тобора яхши ўйнаяпмиз. Мақсадимиз - дунёнинг етакчи клублари сафида бўлиш. Жамоада фақат битта йўлбошчи бор. У - Златан Ибрагимович эканини ҳамма билади. Мен ташаббусни ўз қўлимда бўлишини истайман, фақат биринчи бўлиш учун яратилганман. Менинг табиатим доимо диққат марказда бўлишни тақозо этади. Мен шунақа одамман».

Қизиқ, бу швециялик ҳужумчининг португалиялик касбдошига йўллаган хуфёна мактубими ёки ўзининг тенгсиз экани ҳақидаги эслатма?

Криштиану Роналду ва Лоран Блан ўртасидаги хуфёна суҳбат испания­лик мухлис ва журналистлар оромини ўғирлади

Учинчи саҳна. Фильм тақдимоти

10 ноябрь куни Лондонда Криштиану Роналдунинг фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тантанада оила аъзолари билан иштирок этган Роналду фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Жозе Моуриньо, «МЮ»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ва италиялик Карло Анчелотти билан учрашди. Шунингдек, Криштианунинг собиқ жамоадошлари - Луи Саа ҳам таклиф этилганди. Ҳатто тантана қаҳрамонига умуман алоқаси бўлмаган Радамель Фалькао ҳам ҳозир бўлганди. Энг ажабланарлиси, тантанада «Реал»нинг бошқа бирор-бир вакили иштирок этмади. Тақдимот маросимини кириш қисми билан очган фильм продюсери Жеймс Гей-Рис асосан Роналдунинг ўз оила аъзоларидан бўлак яқин дўстлари йўқлигига эътибор қаратди: «Ўйлашимча, ақл бовар қилмас даражадаги юксак савияда тўп суриш кишидан бутун куч-маҳоратни фақат шу ишга бахшида этишни талаб қилади. Буни биз тўла-тўкис тасаввур қилолмаймиз. Роналду ўзидан ёрқин из қолдиришга аҳд қилган, уни футбол тарихидаги энг буюк намояндалар қаторида ёдга олишларини истайди. Шу боис, танҳо турмуш тарзини танлаган. Суперюлдуз мақомини сақлаб қолиш жуда мушкул».

Тадбир иштирокчиларидан яна бири - Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижози яқин вақтлар ичида Мадридни тарк этмаслигини таъкидлади: «Бу борада етарлича миш-мишларни тарқатиш мумкин. Улар ҳар куни «болаламоқда». Лекин менинг жавобим шуки, Криштиану ўзининг футболчилик фаолиятини «Реал»да якунлайди, унгача узоқ йил тўп суради».

Тўртинчи саҳна. Ронсеронинг «бомба»си

1-2 кунлик нисбий сокинликка Мадриднинг AS газетаси чек қўйди. Нашрнинг етакчи журналистларидан бири - «Реал»нинг ашаддий мухлиси Томас Ронсеро Роналду чиндан ҳам Мадридни тарк этиши, фақат Парижга эмас, Лонрдонга йўл олишини маълум қилганди. Унинг айтишича, португалиялик футболчига шахсан Роман Абрамович астойдил қизиқиб қолган. «Челси» соҳиби ЕЧЛ ғолиблигини соғинган ва жамоа бу мушкул вазифани фақат Криштиану Роналдунинг кўмаги билан уддалай олади, деб ҳисобламоқда. Россия­лик олигарх трансфер учун 100 млн. евро ажратишга тайёр. Қолаверса, у Эден Азар, Оскар ва Неманья Матичдан воз кечиш эвазига икки баравар кўпроқ маблағни шай қилиб қўйиши мумкин. Тўғри, Роналду билан Моуриньо ўртасидаги муносабат Мариддаёқ ўта кескин кўриниш олганди. Абрамович эса жорий мавсумдаги омадсизликка қарамай, «Бена-зир»га ишонч билдирмоқда. Лекин португалиялик мутахассис тақдимот маросимида ўз ватандошини самимий қутлаб, мириқиб суҳбатлашди. Афтидан, гина-кудуратлар бутунлай унутилган. Бундан ташқари, Криштиану яна Моу билан ҳамкорлик қилишга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини эътироф этди. Мендешнинг ташкилотчилик маҳоратига келсак, «Челси»да у юксак нуфузга эга. Диего Коста, Фалькао ва Луис Фелипенинг трансферига бош-қош бўлган мутахассис Роналдудек юлдузни Лондонга олиб келишда қийинчиликларга дуч келмаслиги аниқ. Абрамович эса келажакда Моуриньо ва Роналду ўртасида келишмовчиликлар юз бермаслиги учун «Беназир»дан барвақт воз кечиш варианти учун 40 млн. евро товон пулини ҳам тайёрлаб қўйган. У ҳолда Моу Парижга йўл олади. Бир ўзи Роналду билан биргаликда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:27, 29.11.2015. Ўқилди: 8082 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 20
2 Брентфорд Игор Тиаго 16
3 Борнмут Антуан Семеньо 10
4 Лидс Доминик Калверт-Льюин 9
5 Ливерпуль Юго Экитике 8
6 Ньюкасл Бруно Гимараэс 8
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
8 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Астон Вилла Морган Роджерс 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.