Жозе Моуриньо: “Декабрь охирида мусобақа жадвалидаги фарқни қисқартирамиз”
“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 14-тури “Тоттенхэм”га қарши “Лондон дербиси”дан қайд этилган нурсиз дурангдан кейин декбарь ойида жамоасининг мусобақа жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олишини ваъда берди.
“Кетма-кет икки учрашувда эришилган ғалаба ва дуранг натижа бизнинг кейинги ўйинларга жуда яхши кайфиятда етиб боришимизни таъминлайди. Чемпионат доирасида яна уч уй учрашуви ҳамда мусобақадаги етакчи клублар майдонида ўтадиган сафар ўйинлари бизни кутиб турибди.
Декабрь ойи охирида бутунлай бошқа поғонада бўлишимизга ва фарқни қисқартиришимизга ишонаман. Биз шу йўл билан вазиятни кескин ўзгартириб юборишимиз мумкин”, – дея Моуриньонинг “Челси” расмий сайтига берган интервьюсини келтиради Sports.ru.
Эслатиб ўтамиз,ортда қолган 14 турдан кейин “Челси” АПЛ мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Манба: arena.uz
Киритилди: 13:57, 30.11.2015. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар