Гари Невилл: "МЮ" ТОП-ўйинчи харид қилиши лозим"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси ва Британиянинг футбол эксперти Гарри Невилл "Қизил Иблиз"ларга жаҳон миқёсидаги ТОП-ўйинчи зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.
"Агар "МЮ" учрашувларни жамоаси учун ютиб бера оладиган бир ўйинчи харид қилса масалан Гарет Бейл ёки Роналду каби менинг фикримча АПЛда чемпионлик учун курашда асосий давогар бўла оларди.
Афсуски "МЮ"ни ҳозирги таркибида бундай даражадаги ўйинчи йўқ.
Бу сўзларимга мисол таъриқасида "Барселона"даги Неймар ёки Суаресларни ўйинларини келтириш мумкин.
Деярли барча учрашувларда шу икки тандем ҳисобига "Барселона" аксарият учрашувларда ғалаба қозоняпти.
Ушбу мавсумдаги "МЮ" ўтган мавсумга қараганда анча кучайди.
Мисол "Юнайтед" аксарият учрашувларда ўртача тўпга 65-70% эгалик қуляпти ва АПЛда ўз дарбозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа ҳисобланади дейди", - Невилл
Манба: fcmanutd.com
Киритилди: 19:24, 01.12.2015. Ўқилди: 3114 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар