Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол хаёллари тилга кўчганда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилар майдонга чиқиш арафасида олдиларига қўйилган вазифани нечоғли бажара олишларини англаб етишлари, бирор-бир ўйин ҳолати бўйича яхшилаб ишлашлари шарт. Тўп билан турфа қизиқарли машғулотларни бажариш бугунги кундаги йиғинларни безамоқда. Биз маҳорат, турли ўйин вазиятларини тушуна билиш, тўғри қарор чиқариш хусусида гапиряпмиз. Шу вазиятларни яратмай туриб, ўйин сифатини оширишнинг иложи йўқ.

Даҳолик - мушкулотни оддий ҳолга айлантириш демак

Биз машғулотларни спорт инвентарлари намойишига айлантириш орқали барчасини мураккаблаштиришга мойилмиз. Тўпсиз ва тўп билан бажариладиган ҳаракатлар шулар жумласидан. Яна қайтараман, таянч воситалари муҳим, аммо улар энг асосий нарса - футбол ўйнашга халал бермаслиги лозим.

«Ўйинни астойдил кузатилса, футболдаги тактикалар асосан тез-тез такрорланадиган ҳаракатлар ҳисобига тузилади. Шундай экан, ҳар бир машғулот жараёни ўйинчининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилиши даркор».

Бу руҳшунослар томонидан билдирилган фикрлардан иқтибос. Улар футболда тактика тез-тез такрорланадиган ҳаракатлар эвазига тузилишини таъкидлашаётган эканми, демак биз буни янада теранроқ англашимиз лозим. Ҳар биримиз жамоамизнинг майдонда қачон ва қандай ўйнаши зарурлигини майда деталларигача билиб олишимиз керак:

- позицион ҳужум чоғида ҳамиша рақибнинг қарши ҳужумига тайёр туриш;

- рақиб позицион ҳужум уюштираётган паллада ҳимояланиш баробарида қарши ҳужумга тайёрланиш;

- рақиб дарвозаси ёнида ва ўз жарима майдончамиз ҳудудидаги стандарт вазиятлар.

Ўйин айнан шу ҳаракатлар эвазига ташкил этилади, бу вазиятлар деярли ҳар бир баҳсда такрорланади. Демак, ҳар бир мураббий жамоани шуғуллантиришдан аввал ушбу ҳаракатларнинг майда деталларигача қандай амалга оширилишини англаб олгач, сўнгра ишга киришиши лозим.

Бу ўринда асосий эътибор ўргатиш принципларига қаратилади. Улардан энг муҳими - онглилик принципи. Қирғизистоннинг Кант шаҳрида ўтказилган мураббийлик курси тингловчиларидан бири буни айбига иқрор бўлиш принципи, дейиш ғоясини илгари сурганди.

Ҳар бир футболчи ўзи олган маълумотни яхши англаб, юқорида тилга олинган ўйин ҳолатларини кўп бора такрорлаш эвазига навбатдаги учрашувга шай ҳолга келади. Шу тариқа ўйин пайтида юзага келадиган ҳар қандай вазиятга тайёр туради.

«Зўр маҳорат билан қилинган иш - мураккабликни соддалаштириш».

Нима деб ўйлайсиз, автомобиль бошқаришни ўрганиш учун энг аввало нима қилиш керак? Сиз ҳеч иккиланмай, «Рўлга ўтириб, машинани ҳаракатга келтириш лозим», деб жавоб берасиз. Бу борада ҳар бир педални ҳис қилиш, масофани сақлай билиш ва албатта, диққатни жамлаш муҳимми? Мазкур ҳолатда эса «Кўникмага эга бўлиш учун иложи борича автомобилни тез-тез бошқариш керак», деган жавоб беришингиз аниқ.

Сўнгра савол берасиз: «Автомобиль ҳайдашнинг футболга қандай алоқаси бор?» Мен эса оддий тарзда жавоб қайтараман: агар биз футбол ўйнашни хоҳласак, футбол ўйнашимиз керак!

Бизга курсларда ёрдам берган жамоа назорат ўйинини ўтказди. Футболчилар билан таклиф қилинган услубга асосан уч ҳафта шуғулландик. Носпецифик машғулотлардан жисмоний кучни тежашда фойдаландик, иккинчи босқичда эса ўйинчиларнинг сакраш борасидаги кўникмаларини ривожлантирдик.

Ҳафталик микроциклдаги юкламаларни инобатга олиб, дастлабки ҳафтада ўйнаш имкониятини яратиб бердик, кейин эса уни шакллантиришга киришдик. Югуриш фақат чигалёзди машқларда кузатилди. Бошқа пайтда эса турли ўйин вазиятлари ўрганилди.

Эътиборлиси, футболчилар шунчаки ўйнаш билан чекланмадилар. Биз ҳар бир яратилган вазиятни ўйинчи тушуниб олгунига қадар такрорлайвердик. Шундагина жамоа бутун ўтган вақт давомида ўйинни назорат қилганини кўрдик. Мазкур ҳолатда иккита тактика қўлладик, баҳс сўнгида эса футболчиларнинг чарчагани сезилмади. Демак, жисмоний тайёргарлик маромида! Жамоа машғулотни тўғри олиб борса, бундай муаммога йўлиқмаслиги аниқ. Чунки инсон руҳан чарчайди, жисмоний имкониятлари эса чек-чегарасиз! Жамоамиз майдонда қийналмади, балки ҳақиқий футбол намойиш қилди.

Анастасия Новихнинг «Сэнсэй» деб номланувчи асарида шундай сўзлар битилган: «Агар кимнингдир ўзгариши, ўз куч ва имкониятларига ишонишини хоҳласангиз, сўзларингиз, ғояларингиз, далилларингизни у билан баҳам кўринг. Сўз кучи фикрлашни кучайтиради, фикрлаш кучи эса ҳаракатни ривожлантиради...»

(Давоми келгуси сонларда)

Ислом АҲМЕДОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:04, 06.12.2015. Ўқилди: 2847 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.