Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 2 4
2 Туркманистон 1 1
3 Ўзбекистон 1 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3080 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ўзбек Оскари”нинг ғолиблари билан танишинг!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лига-2015. “Спектакл"лар тугади. Энг яхшиларни аниқлайдиган пайт етиб келди. Биз ўз анънамизга содиқ қолган ҳолда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаб, уларга ўзига хос “Оскар” ҳайкалчаларини топширамиз. Буёғига озгина “ижод” қиламиз, рози бўласизлар!
 
“Энг яхши сценарий”
“Пахтакор” – “Металлург” (3:2) “фильми”нинг сценарийcи шу қадар зўр чиқдики, уни хоҳлаган режиссёр фильм қилиб, мавсум охирида катта бойлик эгасига айланиши мумкин эди. Ҳаттоки, ўша Жеймс Кемерон ҳам бу сценарийга тан берса, ҳайрон қолмасдик асло.
Актёрлар ҳам ўз ишларини қойилмақом бажардилар. Бу ўйин Голливуд фильмлари сингари охирига келиб авж олди. Эсингизда бор-а, учрашув тугашига 10 дақиқа қолганида меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинда эдилар?! Бироқ, қолган дақиқаларда воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетди ва ҳаммаси мезбонлар учун худди ҳинд кинолари сингари омадли якунланди. Томошабинлар ҳам бу фильмнинг охири “яхшилик” билан тугашини билиб, хотиржам кузатардилар. “Ўзбекфильм” хижолат...

“Энг яхши сериал”
“Бабаян тайм!” деб номладик бу сериални. Мавсум давомида “Пахтакор” жамоаси бир нечта учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида ғалабани илиб кетди. Шундан сўнг, мухлислару журналистлар орасида “Бабаян тайм” тушунчаси пайдо бўлди. Умуман олганда, Бабаян “шерлар”ни тарк этганидан сўнг ҳам, жамоанинг бу “иродаси” сақланиб қолди. Бир неча ўйинларда охирги дақиқалар айнан пахтакорчиларга аталди. Нимаям дердик, кўз тегмасин, деймиз ва бунақа “сўнгги таймлар” Осиё кубокларида ҳам давом этишига тилакдошмиз. Акс ҳолда, шубҳаланиб қоламиз-аJ

“Энг яхши рассом”

Мазкур номинация ғолиблиги ПФЛ тақвимининг тузувчиларига насиб этди. Ушбу мавсумда тақвим шу қадар аъло даражада бўялдики, Пикассо бу "санъат асари"ни кўриб, рассом бўлиб туғилганига пушаймон бўлиб кетарди. Битта таклиф-де бу ҳам – ҳалиям бу “шоҳасар”ни “Лувр” музейига топшириш керак, кеч бўлмасидан...

“Энг кассабоп фильм”

Мавсумнинг энг кассабоп “фильми” Фарғонадаги “кинотеатр”да қўйилди. “Нефтчи” – “Насаф” картинасини “кинотеатр”да бевосита 17143 томошабин томоша қилган. Биз бу кассабопликни бир нарсага йўйдик – томошабинлар ва ҳатто актёрлар-да сценарийдан хабарлари бўлмаган, шунинг учун қизиқарли кечган томоша...

“Энг энг яхши “қора одам”

Бу соврин яқин йиллар ичида Равшан Эрматовдан бошқасига насиб этмаса керак. Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинни бошқарган Эрматов бу йил Олий лигада 27 та ўйинда ҳакамлик қилди. Унинг асосий рақобатчиси Владислав Цейтлинда бу кўрсаткич 22 ни ташкил қилди. Асосийси, айнан Равшан Эрматов бошқарувидаги ўйинларда ҳар хил “фильмлар”ни кўрмадик. Кучлилар енгди ростан...

“Энг яхши фахрий актёр”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси аъзоси Улуғбек Қодиров, э-э-э, Бақоев 37 ёшида ҳам юқори спорт формасида эканлигини кўрсатиб қўйди ва ушбу номинациямиз ғолибига айланди. У мавсум мобайнида 21 ўйинда 7 та гол уриб, шу ёшда ҳам саҳнада тура олиш мумкинлигини исботлади. Яхшиям Улуғбек Италияда туғилмаган, акс ҳолда Тоттига қийин бўларди...

“Энг кўп фильмда суратга тушган актёр”

“Металлург”дан Ҳикмат Ҳошимов ва “Нефтчи”дан Евгений Черемисин Олий лиганинг барча 30 та учрашувини ҳам тўлиқ 90 дақиқа давомида майдонда ўтказишди. Шу боис, ҳар иккала “актёр” ҳам ушбу совринга муносиб деб топилди. Гонорар бобида ҳам бу икковлон рекорд натижа қайд этган бўлсалар ҳам керак, афсуски, бизга бу суммалар номаълум бўлгани боис, аниқ бир рақамни келтира олмаймиз.

“Жангари роли учун”

“Олмалиқ” сардори Евгений Гоголь ҳақиқий сардор эканини кўрсатди. У мавсум давомида 3 та жангари ролни ижро этди. Олий лигада бошқа ҳеч қайси футболчига 3 та қизил карточка олиш “бахти” насиб этмади. “Олмалиқ” сардорининг бу феълига, бизнингча, унинг фамилияси сабаб бўлган. Буюкларнинг номини кўтариб юриш осонмас-да ўзиям...

“Энг яхши ёш актёр”

ОФК йил якунларига кўра “Бунёдкор”нинг уч нафар “актёри” - Зибиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродовни “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” совринига номзод қилиб кўрсатди. Улар орасида Достонбек Ҳамдамов мукофотни қўлга киритганини инобатга олсак, мазкур соврин ҳам унга насиб этди. Умид қиламизки, Достонбек олдинги акалари сингари фақат шу ном билан кино оламидан йўқолиб кетмайди.

“Энг яхши хорижлик актёр”

Бу совринга “Насаф”нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян ва “Олмалиқ”нинг серб легионери Неманья Йованович даъвогарлик қилишди. Қаршиликлар билан чемпионатда бронза медалини қўлга киритган ва кубок олтин медалига сазовор бўлган Геворкян бу борада асосий рақибидан бироз устунлик қилди ва “энг яхши хорижлик актёр” номинацияси ғолиби бўлди. Хорижликларни ҳам аста-секин ўзимизнинг фильмларга кўниктиряпмиз, қойил!

“Салбий роли учун”

“Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов мавсум давомида САЛБИЙ ҚАҲРАМОН ролини маромига етказиб ижро этди. Унинг роли шу қадар салбий чиқдики, натижада уни ёмон йўлларга бошлаган инсонлар ҳам кўзга кўринмай қолди ва Мирсодиқовнинг ўз барча айбни ўз бўйнига олди. Бу инсоннинг шу фазилатига беш кетдик лекин – бошқаларни “сотмадилар”!

“Энг яхши режиссёр”

“Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” каби пойтахтдаги гранд “киностудия”ларнинг бош “режиссёр”лари мавсум давомида ўзгариб кетди. Натижада соврин учун асосий номзод Қашқадарёнинг энг катта “студияси” “режиссёри” Рўзиқул Бердиев бўлди. У мана бир неча йилдирки “Насаф”ни аъло даражада бошқармоқда. Бу мавсум Бердиев учун анча омадли кечди. Чемпионатда бронза ва Ўзбекистон кубоги бош соврини!
Фильм ишлаб чиқишни бошладингми, охиригача етказ-да!

“Энг яхши актёр”

Энг яхшиларни аниқлашда табиийки натижалар биринчи ўринга чиқади. “Пахтакор” “актёри” Игор Сергеев 23 та гол уриб тўпурар бўлди, бунинг устига гол+пас тизими бўйича ҳам етакчилик қилиб, жамоасининг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди. Шундай экан, бу совринни бошқа бировга бериб юборсак адолатсизлик бўларди. Унга яна “сўнгги дақиқалар қироли” деган совринни ҳам топширишлари мумкин. Бу совринни ким топширади, денг? Шахсан норвегиялик Оле Гуннар Сульшер! “Мендан ҳам ўтиб кетдинг-е, укам!” деб...

“Энг йиғлоқи актёр”

Ушбу номинацияни очиқ қолдирамиз. “Энг йиғлоқи актёр” номини қайси ўйинчига беришимиз кераклигини сиздан сўраб қоламиз. Ўзи биламизу, аммо сиздан эшитганимиз яхши-да...
 
Фурқат Юсупов, Чемпион + газетаси

Киритилди: 12:27, 11.12.2015. Ўқилди: 5705 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
4 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
5 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
6 Афғонистон Умид Мусавий 1
7 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
8 Ҳиндистон Анвар Али 1
9 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
10 Қирғизистон Тамирлан Козубаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.