Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Антиқа чемпионатлар: Хорижий жамоалар "қўним топган" Сингапур S-Лигаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол бўйича Сингапур миллий чемпионати жаҳондаги энг антиқа ва қизиқарли тарихга эга миллий биринчиликлардан саналади. Боиси Сингапур S-Лигасида нафақат Сингапур, балки Япония, Франция, Малайзия, Хитой ва Бруней каби мамлакатларнинг клублари ҳам иштирок этишган ва ҳамон иштирок этиб келишади. 

Келинг турли хил футбол учрашувлари натижалари-ю, барчанинг диққат-эътибори марказида турадиган кучли чемпионатлар ўйинлари ҳақида эмас, балки анчагина қизиқарли тарихга эга футбол биринчликлари ҳақида ҳам сўз юритсак. Дастлаб Осиёнинг ўртамиёна чемпионатлари қаторида эътироф этиладиган Сингапур S-Лигасига тўхталиб ўтамиз. 

1f88bd0236f3b2ec64b4d19b4396e933.jpg

Сингапурда футбол бўйича миллий чемпионат ўйинлари Осиёда биринчилар қаторида ўтказила бошланган. 1904 йилда илк Сингапур чемпионати бўлиб ўтган. Йиллар давомида бир қатор жамоалар мазкур чемпионатда қатнашишган. Аммо Сингапур миллий лигаси ҳеч ҳам қитъада етакчилар қаторига кира олмаган. Шуни инобатга олиб, Сингапур футбол ассоциацияси 1996 йилдан бошлаб янгича форматдаги лига ташкил этишга қарор қилди. Шу тариқа ҳозирги Сингапур S-Лигаси вужудга келди. 

Янгича форматдаги чемпионатга асос солинишига асосий сабаб бўлган жиҳатлардан бири Сингапурда аҳолининг футболга қизиқишини орртириш ҳамда миллий чемпионатнинг томошабоплигини ошириш орқали молиявий жиҳатдан кўпроқ фойда олиш эди. Шу сабабли S-Лига формати анчагина қизиқарли қилиб тузилди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, унда хорижий мамлакатлар жамоаларининг ҳам чемпионатда қатнашиши мумкин экани алоҳида қайд қилинганди. 

bc717e3a552701802eade9a705d13c1f.jpg

Натижада бир қатор хорижий клубларга таклиф билан чиқилди. Буни қараннгки, чет мамлакатларнинг баъзи бир клублари бу чорловга “Лаббай!” дея жавоб беришди. Шу тариқа “Синчи”, “Лиаонинг Гуангюан”, “Далиан Шайде” ва “Беижинг Гуоан Талент” (Хитой), “Албирекс Нигата” (Япония), “Спортинг Африка”, “Супер Редс” (Жанубий Корея), "Этоил" (Франция) ва “Бруней ДПММ” (Бруней) каби турли клублар турли йилларда Сингапур чемпионатида қатнашишди.
 
Сингапур S-Лигасида иштирок этган хорижий жамоалар:
 

Синчи (2003) Хитой
Албирекс Нигата (2004) Япония
Спортинг Африка (2006) Африка
Лиаонинг Гуангюан (2007) Хитой
Супер Редс (2007) Жанубий Корея
Далиан Шайде (2008) Хитой
Бруней ДПММ ФК (2009) Бруней
Беижинг Гуоан Талент (2010) Хитой
Этоил (2010-2011) Франция
 
Диққатга сазовор жиаҳти шундаки, Сингапур S-Лигасида айни пайтда 10 та жамоа иштирок этади. Жорий мавсумда “Албирекс Нигата” (Япония), “Бруней ДПММ ФК” (Бруней) ҳамда “Ҳаримау Муда” (Малайзия) жамоалари S-Лигада ғолиблик учун кураш олиб боришди. “Бруней ДПММ ФК” эса якунда Сингапур чемпиони номига сазовор бўлди. 

Эътиборингизга Сингапур чемпионати ва кубогида қачонлардир муваффақиятли тарзда иштирок этган хориж клублари бешталигини тақдим этамиз.
 
5. Чонбури (Тайланд)

4c7153babfe5f252b82870a0679a560f.jpg
“Чонбури” клубини бутун Осиёда билишади. Буни қарангки, Тайланднинг энг машҳур жамоаларидан бири ҳам Сингапурдан ўз омадини қидирган экан. 2006 йилги мавсумда “Чонбури” Сингапур кубогида иштирок этган. “Чонбури” ўшанда финалга қадар етиб боришни уддалаб, Сингапур кубоги финалида қатнашган илк хорижий жамоага айланганди. Ўшанда тайландликлар финалда “Тампин Роверс”га 2:3 ҳисобида ютқазиб, совринсиз қолишган. Таъкидлаш жоизки, “Чонбури” фақатгина  кубок беллашувларида иштирок этган, Сингапур S-Лигасида ўйнамаган.
 
4. Бангкок Гласс (Тайланд)

2d015085a360dde04024a6261556739d.jpg
Тай ўлкасининг яна бир жамоаси “Бангкок Гласс” ҳам Сингапур кубогида иштирок этган, иштирок этганда ҳам жуда-жуда муваффақиятли қатнашган. “Бангкок Гласс” 2009 ва 2010 йилларда Сингапур кубогида қатнашиб, дастлабки уринишда финалга қадар етиб борга, иккинчи сафар эса ғолибликка эришгани диққатга сазовордир. Шундан сўнг “Бангкок Гласс” Сингапурга бошқа “қайтмади”. Клуб бу йил Тай Премьер Лигасида 6-поғонани банд этди. У 2015-йилги Осиё Чемпионлар Лигаси плей-оффида қатнашганини ҳам айтиб ўтмасак бўлмас…
 
3. Этоил (Франция) 

aef08068c5754b22f6929a8c99efea4b.jpg
2010-йилги мавсумда Сингапур S-Лигасида асосан француз футболчиларидан иборат “Етоил” жамоаси иштирок этди. Ушбу жамоа илк уринишдаёқ Сингапурни забт этишга муваффақ бўлди. Ўша йилнинг ўзида “Етоил” ҳам мамлакат чемпионлигини, ҳам Лига Кубогини ютиб олишга эришди. Аммо 2011-йилги мавсум “Етоил” учун омадсиз тарзда ўтди. Шундан кейин мазкур клуб Сингапурни тарк этди. Балки у қачонлардир яна қайтар…
 
 
2. Албирекс Нигата (Япония) 

9dc23df896d4ec4af74f3e6e0fab647f.jpg
Ушбу япон жамоаси 2004 йилдан буён Сингапур миллий чемпионатида иштирок этиб келади. “Албирекс Нигата” тўлиқ япониялик футболчилардан тузилган. Жамоанинг мураббийлари ҳам доим япон мутахассислари бўлишган. Ушбу клубни Сингапур S-Лигасининг энг содиқ хорижий жамоаси, дейиш мумкин. “Нигата” сўнгги тўрт мавсумнинг 3 тасини S-Лигада учинчи бўлиб тугатди. Бу йили жамоа Сингапур кубогига ҳам эга чиқишни уддалади. Қойил қолмай илож йўқ! Шундай эмасми…
 
1. Бруней ДПММ ФК (Бруней) 

c08923bb3585e4172a493be072285856.jpg
“Бруней ДПММ” жамоасини Жануби-шарқий Осиёнинг энг совриндор жамоаларидан бири, дея айтсак адашмасак керак. Зеро мазкур жамоа аслида Бруней мамалакатида тузилган. Уч уринишда икки бор мамалакат чемпионига айланган мазкур клуб 2005 йилда ўз омадини ўзга юртлардан излаш учун “йўлга чиқади”.  Дастлабки манзил – Малайзия Премьер Лигаси эди. Бу турнида ғолибликка эришган жамоа келаси мавсумдан Малайзиянинг юқори дивизиони саналган Супер Лигада иштирокни бошлайди. Дастлбки уринишда бронза медаллари қўлга киритилади. Шу тариқа “Бруней ДПММ” Малайзия Супер Лигасида ўйнай бошлайди.
Аммо 2009 йилга келиб, “Бруней ДПММ” футболчилари ва раҳбарияти Малайзиядан “зерикишган” шекилли, Сингапур чемпионатига кўчиб ўтиш истагини билдиришади. Сингапурда эса мазкур жамоа бажонудил кутиб олинади.
Илк мавсумдаёқ “Бруней ДПММ” Сингапур Лига Кубогида зафар қучади. Шундан кейин ҳам “Бруней ДПММ” Сингапурда бир неча бор муваффақиятга эришди. Жамоа 2012 ва 2014 йилларда Лига Кубоги ғолиби бўлади, мамлакат чемпионатида эса кумуш медалларга сазовор бўлади. 

aac001b12adb38fb77922073ba5c3a6c.jpg

2015-йилги мавсумда эса “Бруней ДПММ” узоқ йиллик меҳнат самарасини кўрди – жамоа ўз тарихида илк бор Сингапур чемпионати олтин медалларига эга чиқди!
 
Гувоҳи бўлганингиздек, Сингапур мамлакатида қисқа давр ичида бир нечта хорижий мамлакатлар жамоалари ўйнаб кетишга улгуришди. Улар орасида анчагина салмоқли натижалар қайд этганлари бўлгани эса диққатга сазовордир. 

Дунёнинг ана шундай антиқа чемпионатлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Сайтимиздан узоқлашманг…

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:09, 14.12.2015. Ўқилди: 4681 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.