Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 27
2 Барселона 10 22
3 Вильярреал 10 20
4 Эспаньол 10 18
5 Атлетико 9 16
6 Бетис 9 16
7 Райо Вальекано 10 14
8 Эльче 10 14
9 Атлетик Бильбао 10 14
10 Хетафе 10 14
11 Севилья 10 13
12 Алавес 10 12
13 Сельта 10 10
14 Осасуна 10 10
15 Леванте 10 9
16 Мальорка 10 9
17 Реал Сосьедад 10 9
18 Валенсия 10 9
19 Реал Овьедо 10 7
20 Жирона 10 7

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Реал Сосьедад 2-1 Севилья
10-тур Жирона 3-3 Реал Овьедо
10-тур Эспаньол 1-0 Эльче
10-тур Атлетик Бильбао 0-1 Хетафе
10-тур Валенсия 0-2 Вильярреал
10-тур Мальорка 1-1 Леванте
10-тур Реал Мадрид 2-1 Барселона
10-тур Осасуна 2-3 Сельта
10-тур Райо Вальекано 1-0 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/10 01:00 Бетис - Атлетико

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7659 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Ўсишда давом этсак, албатта, чемпионлик учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Насаф” учун якунига етган мавсум муваффақиятли бўлди. Айниқса, Ўзбекистон Кубогининг ниҳоят қўлга киритилиши қашқадарёликлар учун катта байрам бўлди. Одатдагидек, бу сафар ҳам чемпионатда бронза медалига сазовор бўлишди. Бунда бош мураббий Рўзиқул Бердиевнинг ўрни алоҳида. Жамоанинг ўйинида мураббийнинг “имзоси” борлиги яққол кўриниб турибди. Ушбу мутахассис билан гаплашиш ниятида юргандик. У эса мавсум тугаганидан кейин гаплашишни ваъда берганди. Куни-кеча ушбу мураббий билан мавсум якунлари ва яна айрим қизиқарли масалаларда суҳбатлашдик.

“Кубок биз учун асосий мақсад эди”
— Бу йилги мавсум биз учун кутилганидан-да яхшироқ ўтди деб ўйлайман. Тарихда биринчи марта мухлисларимиз орзиқиб кутган Ўзбекистон Кубогини қўлга киритдик. Чемпионатда эса ўз ўрнимизни сақлаб қолишга уриндик ва бунинг уддасидан чиқдик. Тўққизинчи бор бронза медалини қўлга киритганимиз жамоамизнинг мавқеи барқарорлигидан далолат беради. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам қатнашдик. Кейинги босқичга чиқиш асосий вазифамиз эди-ю, аммо буни бажара олмадик. Шунга қарамай, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёқди. Халқаро ўйинлар ёшартирилган таркибимиз учун катта тажриба мактаби бўлди. Умуман, мавсум давомида кўрсатган ўйинларимиз туфайли имкониятимиз юқорилигини намойиш қила олдик. Ўйинчиларимизнинг тажрибалари ошиб, улар руҳан кучли ўйинчиларга айланишяпти. Бизда чемпионлик учун ҳам яхши имконият бор эди. Кубокни қўлга киритганимиздан кейин йигитларимизда иштиёқ пасайганини кўрдик, буни тан олишимиз керак. Ўз майдонимизда “Бунёдкор” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганимиздан кейин чемпионлик учун курашдан чиқиб кетдик? — дейди, Рўзиқул Саъдуллаевич.

— “Насаф” бешинчи уринишида Кубокни қўлга киритди. Мавсум бошидаёқ жамоанинг асосий вазифаси чемпионлик эмас, балки Кубокни ютиш эканлиги ойдинлашиб қолганди. Балки мен адашаётгандирман, лекин шахсан менда шундай таассурот уйғотди.
— Албатта, мен ҳам фикрларингизга қўшиламан, сиз тўғри гапиряпсиз. Жамоамиз билан ички йиғилишда асосий мақсад Кубок учун курашиш эканлиги ҳақида келишиб олгандик. Бор эътиборимизни айнан Кубок мусобақасига қаратдик. Йигитларни руҳий томондан аввало шу совринга тайёрладик. Тарихий ғалабага эришиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишга тайёр эдик. Ишқибозларимиз биздан Кубокни кутишаётганди. Шунинг учун уни қўлга киритишга ҳар томонлама тайёр эдик.

— Чемпионлик билан Кубокни солиштирганда қайси бири муҳимроқ эди?
— Биз учун қўлга киритган ушбу ютуғимиз муҳим. Биласиз, ҳар йили олдимизга юқори мақсадлар учун курашиш вазифаси қўйилади. Агар ўсишда давом этиб, ҳар томонлама ривожланаверсак, албатта чемпионлик учун ҳам курашамиз.

— “Насаф”да ишлаб кетган мураббийларнинг ҳеч бири Кубокни юта олишмаганди. Фақат маҳаллий мураббий сифатида сиз жамоани ушбу соврин сари етаклаб келдингиз...
— Ҳа, “Насаф”да бир қатор хорижлик мутахассислар ҳам ишлаб кетишди. Уларнинг олдига ҳам қандайдир мақсад ва вазифалар қўйиларди. Афсуски, клубда ишлаганларнинг ҳеч бири Кубокни қўлга кирита олишмади. Албатта, шу пайтга келиб “Насаф” билан ушбу совринни ютганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бу нимани англатади? Жамоамиз борган сари ривожланиб боряпти. Мураббийлар эса ишлашда давом этишяпти. Бундан ютуққа эришишимиз ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бу битта менинг ғалабам эмас, мураббийлар штабининг ҳам катта ҳиссаси бор. Демак, биз тўғри йўналишда иш олиб боряпмиз.

— Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон Кубоги қўлга киритилиши бу мураббий сифатида сизнинг ташриф қоғозингизга айландими?
— Ҳар бир мураббий совринларни қўлга киритишни хоҳлайди. Шунингдек, исталган мураббий қўл остида яхши савиядаги ўйинчилари бўлишини ҳам истайди. Биз эса мана шундай нарсаларга оз-моз бўлса-да эришдик.Ўйинчиларимиз ҳам ўсишга эришишяпти ва бу орқали имконияти юқорилигини кўрсатиб қўйдик. Бундан кейин биздан фақат мана шундай натижалар талаб қилинади. Бу эса масъулиятни янада ошириши турган гап.

“Ҳозирча “Насаф”дан кетиш ниятим йўқ”
— Кубок сиз учун ташриф қоғозига айландими, деган саволни бежизга бермагандим. Шундан сўнг сизга Эроннинг “Тракторсозий” жамоасидан жиддий қизиқиш бўлганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.
— Бу хабар чиндан ҳам рост. Тўғри, бу масалада ўзимга ҳеч ким мурожаат қилгани йўқ. Аммо менга маълум қилишларича, Эрон матбуотида ҳам “Тракторсозий”нинг менга қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Албатта, мураббийга ишлаш учун хориждан таклиф бўлиши бу ёқимли ҳолат. Лекин ҳозирча “Насаф”дан кетиш ниятим йўқ.

— Демак, сиз эронликларнинг таклифига жиддий эътибор бермадингиз...
— Жиддий эътибор бермаганимга келсак, шахсан менга уларнинг ўзлари мурожаат қилишгани йўқ. Бундан ташқари четга чиқиб ишлашга ҳали ҳужжатларим ҳам йўқ. Яъни, “Про” лицензиясига эга эмасман. Айни пайтда “Насаф”да олиб бораётган ишимдан қониқяпман. Бунинг устига раҳбарият ҳам ишимиздан қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу боис клубдан кетишимга ҳожат кўрмаяпман.

— Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Шунинг учун “Про” лицензияси сиз учун фойдали бўлса керак...
— Албатта, “Про” лицензиясини олиш режамда бор. Бизда ҳам мураббийларга нисбатан талаб кучаяди. Эшитишимча, бир-икки йилдан сўнг ўзимизда ҳам маҳаллий мураббийларда “Про” лицензияси бўлмаса ишлай олмайди. Буни тўғри қабул қиламан, мураббий ўқиб тажрибасини янада ошириши лозим.

“Қарздорлик ҳақида ёзишингиз шарт эмас”
— Яна бир гап: Йил давомида клубда молиявий муаммолар борлиги ҳақида эшитиб турдик, ҳаттоки, ўзингиз ҳам бу ҳақида айтгансиз. Лекин бу каби ҳолатлар жамоа ўйинига заррача ҳам таъсир кўрсатмади. Буни қайд этилган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Демоқчиманки, молиявий муаммолар пайтида қандай қилиб жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олдингиз?
— Инкор этмайман, ростдан ҳам муаммоларимиз бор. Молиявий шароитимиз олдингидек эмаслиги ҳақиқат. Назаримда, буни ҳозирда ҳамма билса керак. Тўғриси, айни пайтда ҳам футболчиларимиз олдида қарздорликларимиз бор. Лекин раҳбарият бу масала устида ишлаяпти. Ҳеч қачон футболчиларнинг пуллари қолиб кетмайди ва ҳаммасига тўланади. Бизда олдин ҳам қарздорликлар бўлган. Аммо ойлик ва мукофот пуллари кейинчалик берилган. Футболчиларда клубга бўлган ишонч катта. Биз асосий мақсад сифатида пулни биринчи ўринга қўймадик. Нимадир ютиш истагида бўлдик. Таркибимиздаги ўйинчиларимизнинг ҳеч бирида ОФК Кубоги совринидан бошқа соврин йўқ эди. Шу сабабли барчамиз Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш йўлида бирлаша олдик. Бунинг сири мана шунда. Кубокни ютиш истаги жуда катта бўлди. Шунинг учун ҳеч бир ўйинчи молиявий ҳолатни биринчи ўринга қўйгани йўқ.

— Сиз билан ўтган йилнинг охирида гаплашганимизда етакчи футболчиларни сақлаб қолиш қийин бўляпти дегандингиз. Якунда эса уларни бир амаллаб клубда сақлаб қолдинглар. Мана, яна бир бор олдингизда шундай муаммо турибди. Ҳозирдан бу масала ҳақида ўйлаяпсизми?
— Асосий мақсадларимиздан бири таркибдаги ўйинчиларни сақлаб қолишдан иборат. Сиз тўғри саволни бердингиз. Ҳар доим бундай давом этиши мумкин эмас. Футболчиларнинг асосий маблағи футбол орқалидир. Янги мавсумда яна Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаймиз. Шу сабабли ихтиёримиздаги ўйинчиларни рози қилган ҳолда улар билан шартномаларни узайтириш ниятидамиз. Айни пайтда бир қатор ўйинчиларимизга яхши жамоалардан таклифлар бўляпти. Ҳатто ўзимизга ҳам футболчиларимиз борасида мурожаат билан чиқишяпти. Аммо биз ўз ўйинчиларимизни ўзимизда олиб қолишни хоҳлаймиз.

“Бабаян энг яхши мураббийликка асосий номзод”
— Таркибда қайси позицияларни кучайтирмоқчисиз?
— Таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда яна 4-5 та янги ўйинчи билан жамоамизни кучайтириш ниятимиз бор. Биз учун хориждан малакали футболчини олиб келиш қийинчилик туғдириши мумкин. Ҳужум чизиғини, қанот ярим ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— Бу йил “Насаф” билан учинчи ўринни ва Кубокни қўлга киритдингиз. Тез орада йилнинг энг яхши мураббийи аниқланади. Бу ҳақида ҳам қизиқяпсизми?
— Ҳар қандай мураббий ҳам шахсий совринга эга бўлишни истайди. Лекин асосан жамоамнинг ўйинига баҳо беришса хурсанд бўлардим. Бу мен учун муҳим.

— Бунгача энг яхши мураббий номига эришгансиз. Иккинчи марта яна шундай мукофотга эга бўлишни хоҳлаяпсизми?
— (Кулади) Тўғриси, юртимизда яхши мураббийлар кўп. Албатта, агарда мени тенгсиз деб топишса бундан хурсанд бўламан. Лекин бу нарсага эришишни кутаётганим йўқ. Журналистлар ва мутахассислар баҳо беришади.

— Ўзингизга қолса, кимни энг яхши мураббий деб айтган бўлардингиз?
— Буни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Яхши натижага эришаётган мураббийларимиз ҳам бўляпти. Миллий терма жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Самвел Бабаян “Пахтакор” ва терма жамоада яхши натижаларни кўрсатяпти. У асосий номзодлардан бири. Ишдан кетган бўлса ҳам Сергей Лушан “Бунёдкор”да ёмон ишламади. У ҳам яхши мутахассислар қаторида. Вадим Абрамов ҳақида ҳам шундай деган бўлардим. Албатта, мен баҳо бера олмайман. Аммо бизда чиндан ҳам яхши мураббийлар бор.

— Энг яхши футболчи сиз учун ким?
— Менимча, Игорь Сергеев ҳар тарафдан ўзини кўрсатди. “Пахтакор”да ҳам, терма жамоада ҳам яхши ўйнади ва тўпурар бўлди. Ўйлашимча, бу йил айнан Сергеев энг яхши ўйинчи бўлиши керак. “Локомотив”даги Санжар Шоаҳмедов ҳам ўзини кўрсата олди. Ўзимни жамоамдан ҳам ўзини яхши томондан намойиш қилган футболчилар бўлди. Элдор Суюнов маҳоратли посбон эканлигини исботлади. Бироқ Сергеев бошқаларга нисбатан ажралиб турди.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:45, 16.12.2015. Ўқилди: 3902 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 11
2 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
3 Атлетико Хулиан Альварес 6
4 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
5 Мальорка Ведат Мурики 5
6 Леванте Иван Ромеро 4
7 Барселона Ферран Торрес 4
8 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 4
9 Эльче Андре Силва 4
10 Вильярреал Таджон Бьюкенен 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.