Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Толибжонов: “Осиё чемпионатига қадар тўртта терма жамоа билан ўйин ўтказамиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрнинг дастлабки ўн кунлигида Беларусь ва Қатар терма жамоалари билан меҳмонда иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўзбекистон футзал ассоциацияси ижрочи директори Рустам Толибжонов терма жамоанинг ўртоқлик ўйинлари билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқиндагина Беларусь ва Қатар давлатларида ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтди. Бу ўйинлар қандай ташкиллаштирилди?

- Шу йилнинг июнь ойидан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришганмиз. Ҳозирги кунга келиб бир қатор йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Шулардан охиргиси яқиндагина Беларусь ва Қатар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди. Беларусь терма жамоаси билан ўйин уларнинг таклифига кўра ўтказилди. Улар бизни ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Беларусга таклиф қилишди, биз буни ўрганиб чиқиб уларга ижобий жавоб бердик. Биринчи декабрь куни Беларусь давлатига етиб бордик, 2 ва 3 декабрга эса иккита ўйин режалаштирилган эди. Биринчи баҳс Минск шаҳрида ўтказилди ва унда терма жамоамиз 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи беллашув эса Борисов шаҳрида бўлиб ўтди ва унда 5:3 ҳисобида бизнинг қўлимиз баланд келди. 4 декабрь куни Минскдан Қатар пойтахти Дохага учдик. У ерда 10 декабрга қадар йиғин ўтказиш ва иккита ўртоқлик учрашуви кўзда тутилган эди. Биринчи ўйин 7 декабрда бўлиб ўтди ва унда қатарликларнинг қўли баланд келди – 5:4. Иккинчи баҳсда эса 3:2 ҳисобида бизнинг футзалчиларимиз ғалаба қозонишди. Дохадаги йиғин қатарликларнинг таклифига кўра ўтказилди.

- Кейинги режалар қандай?

- Айни пайтда терма жамоа ўйинчиларига дам берилган. 4 январдан бошлаб Осиё чемпионати бошлангунга қадар ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилади. Бу йиғинлар доирасида 2-3 та ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Булардан ҳозирча аниқ бўлиб тургани Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўйин 22 ва 23 январь кунлари ўтказилади. Ундан кейин терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келиб йиғинни пойтахтимизда давом эттиради. Шундан сўнг 1 февраль санасида Вьетнам терма жамоаси билан Тошкентда учрашув ўтказилади. Қитъа биринчилигида иштирок этувчи Иордания терма жамоаси Тошкентга 4 февраль куни келади. Айни пайтда Иордания терма жамоаси билан 5 ёки 6 февраль куни назорат учрашуви ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу халқаро ўртоқлик учрашуви эмас, шунчаки назорат ўйини бўлади. Бундан ташқари, 20 январга қадар яна битта жамоа билан ўйин режага киритилган. Ҳозирча Озарбайжон ва Беларусь терма жамоаларидан бирини Тошкентга олиб келиш борасида музокараларни бошлаб юбордик.

- Юқоридаги икки жамоадан қай бири Тошкентга келиши қачон маълум бўлади?

- Ҳар икки терма жамоага ҳам таклиф жўнатганмиз, айни пайтда уларнинг жавобини кутаяпмиз. Бугунги кунда бу жамоалар 2016 йил Колумбияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида иштирок этмоқда. Саралашдаги иштирокига қараб ким келиши маълум бўлади. Ўйиннинг қайси санада ўтиши ҳам ўшанда ойдинлашади.

- Октябрь ва ноябрь ойларида Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси ва Япония терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бу жамоалар билан ўйинлар қандай ташкиллаштирилди?

- “Қайрат”га биз таклиф билан чиқдик. Аслида улар билан ўйинни Тошкентда ўтказмоқчи эдик, аммо жамоанинг бир нечта мусобақада иштирок этиши туфайли фақатгина ўз майдонларида ўйнашлари мумкинлигини айтишди ва биз бу шартга рози бўлдик. Япония билан ўйин эса уларнинг таклифи билан ўтказилди. “Кунчиқар юрт” вакиллари бизга таклиф жўнатишди, биз эса унга ижобий жавоб қайтардик.

- Осиё чемпионатида биз билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоаларни ўрганиш бошлаб юборилдими?

- Январь ойидан бошланадиган йиғинда гуруҳдаги учта рақибимиз ўйинларидан видеоёзувлар бўлади ва айнан видеолар орқали рақибларимиз ўйинини таҳлил қилинади. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез ҳаракатни бошлаб юборган. Рақибларни ўрганиш масаласи ўқув-йиғин машғулотларининг режасига киритилган.

- Саудия Арабистони билан аввал ўйнамаганмиз. Саудияликларнинг ўйинларини топиш муаммо туғдирмайдими?

- Саудия Арабистони шу кунга қадар Осиё чемпионатида иштирок этмаган. Бизда уларнинг ўйинлари ёзилган видеоёзувлар йўқ. Уларнинг ўтказган ўртоқлик учрашувларининг видеоларини топишга ҳаракат қиламиз. Қирғизистон ва Ливан терма жамоалари эса бизга таниш, улар билан кўп маротаба ўйнаганмиз. Бу жамоаларнинг ўйинлари бизда бор.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 07:57, 17.12.2015. Ўқилди: 3318 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.