Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 27
2 Барселона 10 22
3 Вильярреал 10 20
4 Эспаньол 10 18
5 Атлетико 9 16
6 Бетис 9 16
7 Райо Вальекано 10 14
8 Эльче 10 14
9 Атлетик Бильбао 10 14
10 Хетафе 10 14
11 Севилья 10 13
12 Алавес 10 12
13 Сельта 10 10
14 Осасуна 10 10
15 Леванте 10 9
16 Мальорка 10 9
17 Реал Сосьедад 10 9
18 Валенсия 10 9
19 Реал Овьедо 10 7
20 Жирона 10 7

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Реал Сосьедад 2-1 Севилья
10-тур Жирона 3-3 Реал Овьедо
10-тур Эспаньол 1-0 Эльче
10-тур Атлетик Бильбао 0-1 Хетафе
10-тур Валенсия 0-2 Вильярреал
10-тур Мальорка 1-1 Леванте
10-тур Реал Мадрид 2-1 Барселона
10-тур Осасуна 2-3 Сельта
10-тур Райо Вальекано 1-0 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/10 01:00 Бетис - Атлетико

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7661 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: “Қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятидаман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана кечагина олий лигага йўлланма олган ”Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кўз очиб юмгунча бу йилги футбол мавсумини якунлаб кейинги йилга тайёргарлики ҳам бошлаб юборишди. Янги мавсумга жамоани таниқли мутахасис Мурод Исмоилов тайёрлаши маълум бўлгандан сўнг, жамоанинг ашаддий ишқибозларида бош мураббийдан сўрайдиган гаплари ҳам кўпайиб қолди. Кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб Мурод Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

— Мурод ака, Қўқонга ўтишингиз қандай амалга ошди? Келишингиздан бир оз муқаддам “Футбол экспресс” газетасида “Қўқон-1912” жамоасига ўтмаслигингиз ҳақида интервью берган эдингиз.
— Аввало, инсоннинг айтгани ҳар доим ҳам бўлавермас экан. Буям бир тақдир экан. Озгина фурсат олдин “Футбол экспресс” мухбири билан гаплашганимизда, тарбия қилаётган дарахтларимиз энди мева беришни бошлаганда Фарғонадан кетмайман деган эдим. “Нефтчи”даги мураббийлар штаби ҳам Фарғонада қолишимни ҳоҳлашаётган эди. Аслида ўша интервьюдан олдин ҳам Қўқон жамоасидан таклиф бор эди. Кейин яна таклиф бўлди, қолаверса, “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўзимизнинг вилоят жамоаси эканлиги, бу жамоага ҳам ёрдам беришимиз кераклиги, жамоа раҳбарларининг узоқни кўзлаб қилинган режаларини эшитиб, фикрим ўзгарди ва Қўқонга келишга қарор қилдим. Энди бу ёғига қўлимиздан келганча, бор куч ва имкониятларимни ишга солиб жамоа раҳбарияти ва мухлисларини хурсанд қилишга харакат қиламан.

— Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?
— Жамоа раҳбари Бахтиёр ака Толипов билан суҳбатлашганимизда жамоанинг узоқ муддатли дастурини баён қилишди. Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда ҳам раҳбаримиз ҳар йили мураббий алмаштиравермаслик ҳақида гапириб ўтдилар. Ҳали бу масалада бафуржа гаплашиб оламиз, ниятимиз узоқроқ муддат ишлаб яхши бир жамоа шакллантириш. Бирданига кучли жамоа шакллантириш ҳеч қайси мураббийнинг қўлидан келмайди. Худо ҳоҳласа, қанча ишласам ҳам қўқонлик ишқибозларни кўнглидан жой оладиган жамоа қилиш ниятим бор. Ҳозир ҳам жамоанинг ўзи ёмонмас шу жамоани асосида янада кучли жамоани шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

— Бундан олдин сиз “Пахтакор”, “Нефтчи” каби юксак мақсадлари кўзлаган жамоаларда ишладингиз. Қўқонда сизга қандай вазифа қўйилди?
— Кимларгадир “Нефтчи”дан Қўқонга ўтишим орқага ташланган қадамдек туюлиши мумкиндир, лекин мен ундай деб ҳисобламайман. Мен учун бу жамоага ўтишим янги чақирув, мен учун қизиқарли бу ерда ишлаш. Жамоа олий лигага чиқиб ўз ўрнини сақлаб қолди, энди жамоани янада кучайтириб, катта футболга чанқоқ ёшларни тарбиялашга ҳаракат қиламиз. Вазифага келсак албатта келгуси йилда вазифа хам ўзгаради. Раҳбарият кучли саккизликка кириш вазифасини белгилаб беришди, лекин иложини борича ундан ҳам юқори мақсадни кўзлаб ишлаймиз.

— Мураббийлар штабида кимларни кўрамиз?
— Бу ерга келишдан олдин шу ҳақда кўп ўйладим. Жамоада мураббийлар штабини ҳам яхши тузишимиз керак. Бирга ишлаб ёрдам беришни истаган дўстларимиз ҳам бўлди. Лекин узоқни ўйлаб иш кўриш мақсадида, келажакда ҳам Қўқонга ёрдами тегиши мумкинлигини ўйлаб, қўқонлик мутахасислар билан ишлашни лозим топдим. Ўтган мавсумда жамоа ўринбосарлари билан ишлаган Муҳсин Низомиддинов энди асосий жамоада менга ёрдам беради. Ўринбосарлар жамоамизга эса яна бир қўқонлик йигит Муҳиддин Абдувалиевни таклиф қилмоқчимиз. Бундан ташқари,  жамоада шу кунгача ишлаб келган илмий томондан жуда яхши мутахасис Вадим Шодиматов ўз ишини давом эттиради. Бу инсон мени ҳам “С” лицензия олишимда ўқитган устозим. Қолаверса, Фарғонадан Мақсуд Умаровни ҳам жамоага таклиф қилдик. Яна бир мураббий таклиф қилиш ниятимиз бор, у мутахасис дарвозабонлар билан ишлайди. Бу борада изланяпмиз. Бундай мутахасисни ҳам қўқонлик бўлишини жудаям ҳоҳлаган эдим, афсус тегишли лицензияга эга дарвозабонлар мураббийи Қўқонда ҳозирча топилмади. Хуллас мураббийлар штабини ҳам кучайтирамиз.

— “Қўқон-1912” жамоасининг бу йилги мавсумдаги ўйинларини кузатдингизми?
— Албатта бу йил қўшни шаҳар яқин, айрим ўйинларни бевосита стадионга келиб ҳам кўрдим. Қолаверса, рақибларни ўрганиш жараёнларида видео дисклар орқали ҳам кўпгина ўйинларни кўрдим. Агар жамоа қандай ўйнади демоқчи бўлсангиз, дебютант жамоа жуда яхши ўйнади. Натижа ҳам ёмон бўлмади, буни ҳеч ким инкор қилмайди. Биринчи лигадан чиққан жамоа, кўп футболчилар янги келган, баьзилар олий лигада биринчи марта ўйнади. Шуларни ҳисобга олсак жамоа ёмон иштирок этмади. Энди бу йилдан жамоада ишни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллий ёшларга эьтибор бериш билан бирга янги келадиган футболчилар билан камида 2 йиллик шартномаларни имзоламоқчимиз. Шу ўринда мени футбол фалсафамни айтсам, футболчиларга эркинлик бериш тарафдориман. Индивидуал маҳоратли футболчиларимиз камайиб кетмоқда. Нимага ёшлигида зўр ўйнаган футболчи кейинчалик йўқолиб кетяпти? Бу ўринда айб мураббийларимизда деб ўйлайман. Футболчига эркин қарор чиқаришга ҳам имкон бериш керак, ҳадеб ундай қил, бундай ўйна, пас бермайсанми деб дакки беравериш ҳам ярамайди. Ёшлигидан шунақа тарбия қилсак, у футболчи қўрқоқ бўлиб қоляпти, индивудиал маҳорати йўқолиб боряпти. Нимага Гейнрихга ўхшаган 3-4 футболчини алдаб кетадиган, чиройли финтлар қиладиган ҳужумчи чиқмаяпти? Чунки футболчини ёшлигида тўпни шеригингга оширмадинг деб дакки беравериб “қўрқоқ” қилиб қўйяпмиз. Қўқон шахрида ва атроф туманлардаги ёшларга эьтиборни кучайтирамиз. Индивудиал маҳоратга эга ёшларни қидирамиз. Хозирча академия деб баланд гапирмайлигу, ишлаб турган футбол мактабларимиз мураббийлари билан ҳамкорликни янада кучайтирамиз. Уларга қўлимиздан келган маслаҳатларимиз ва ёрдамимизни аямаймиз. Токи Қўқонда қўқонлик футболчилар ўйнасин. Улар барибир ўз шаҳри жамоаси учун кўпроқ жон куйдиради. Яқинда футбол федерациясида бўлган семинарда ҳам футболчини индивидуал маҳоратини ошириш борасида жуда яхши гаплар бўлди. Футболчини “робот” қилиб қўймаслигимиз керак.

— Жамоадан кимлар кетди? Кимлар келди? Селекция ишлари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.
— Жамоани айрим футболчилар тарк этишди. Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алексей Николаев жамоадан кетишди. Сардор Эминовни “Нефтчи” жамоаси таклиф қилган, унинг тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмоновни кейинги тақдири “Локомотив” жамоаси қўлида. Албатта, жамоани кучайтириш учун яхши ижрочилар таклиф қиламиз. Мана бугун Отабек Зокиров хамда Отабек Ҳайдаров билан шартнома имзоладик. Отабек Зокиров ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган. Отабек Ҳайдаров эса биринчи даврада “Нефтчи”да ўйнади, иккинчи даврани ижара асосида Қўқонда ўтказган. Ҳозир ихтиёримиздаги футболчилар билан шартномаларни имзолаб олсак, кейин керакли позицияларга яна янги футболчиларни таклиф этамиз. Албатта, кўз остимга олиб юрган ўйиннчилар бор. Январдаги йиғинимизда таркибимизда янги футболчилар кўрикда бўлишади. Селекция ишлари йил давомида тўхтамайди.

— Мухлисларни россиялик легионер Игорь Голбанни тақдири қизиқтирмоқда ва таркибга яна четдан футболчи таклиф қилинадими ?
— Игорь Голбаннинг клуб билан тузган шартномаси якунига етган. Шунинг учун у ҳозирда Россияда. Менинг мақсадим иложини борича маҳаллий футболчиларда фойдаланиш. Ҳозирги таркибдаги футболчилар ҳам ҳаммалари яхши футболчилар. Яна 5-6 нафар юқори савиядаги футболчиларни таркибга қўшсак, уларни атрофига ўринбосарлар таркибимиздан 4-5 нафар ёш футболчини ҳам асосий таркибга жалб қилиш ниятимиз бор. Секин-аста ёшларга ҳам имконият бериб борамиз. Ҳозир мамлакатимизга келаётган легионерлар камдан-кам ҳолларда ўзларига билдирилган ишончни оқлашяпти. Бу билан умуман легионер керак эмас демоқчи эмасман. Барчасини вақт кўрсатади. Агар маҳаллий футболчидан икки баробар кучли ўйайдиган легионер бўлса қаршилигим йўқ.

— Кўпчилик мухлисларга қизиқтираётган бир савол, ўғлингиз Музаффар Музаффаров бу йил “Сўғдиёна” таркибида йил кашфиётларидан бири бўлди. Ўғлингизни жамоага олиб келиш ниятингиз борми?
— Музаффар тўғрисида Қўқон жамоаси мен “Нефтчи”далигимдаям қизиқиш билдиришган. Бахтиёр ака Толипов ҳам Рустам Абдуллаев ҳам уни жамоага олиб келиш масаласида алоқага чиқишган эди. У ҳозир “Сўғдиёна” аъзоси ва унинг келажаги ўша жамоага боғлиқ. Агар жамоамиз раҳбарлари Музаффарни Қўқонга таклиф қилишса мени қаршилигим йўқ. Иш вақтида менга ўғлим ҳам қолган футболчилар ҳам бирдек. Балки  “Нефтчи”да ишлаган вақтимда Музаффарга камроқ имконият бергандирман, таркибга туширмай. Мана, Жиззахга ўтиб ўз ўйинини бир оз бўлса-да, топди шекилли, уларнинг асосий таркибида мунтазам ўйнади. Мен учун ўғлимни қандай ўйнашидан кўра жамоамнинг натижаси муҳимроқ. Музаффар жамоага келган тақдирда ҳам агар у яхши футболчи бўлса, асосий таркибга муносиб бўлса, майдонга тушади. Мен ҳамма футболчиларга бир хил қарашга ҳаракат қиламан.

— Қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.
— Қўқонда ажойиб мухлислар бор. Жудаям жамоага содиқ, жонкуяр ва талабчан қўқонлик мухлислар. Мен жудаям ҳурмат қиламан уларни. Мен бу ерга келишимдан олдин қўқонлик мухлислар жуда талабчан, мағлубиятни ҳазм қилолмайдиган, у ерда ишлаш оғир деганлар ҳам бўлди. Мен уларга айтдимки, худони айтгани бўлади. Мен бу ерга яхши ниятда келдим. Яратгандан мухлисларни олдида юзимни ёруғ қилишини сўрайман. Энди ҳаммаси битта мураббийга боғлиқ эмас. Мураббийлар, футболчилар ва мухлислар бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, албатта ҳаммаси яхши бўлади. Майдондаги футболчилар айтганларимизни тўғри бажариб туришса, раҳбарият иложи борича яхши шароитларни яратиб беришса ва мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришса ғалабалар бизни узоқ куттирмайди. Мен барча қўқонлик мухлисларга соғлик, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Албатта, уларни ишончларини оқлашга бор куч ва ғайратим билан курашаман.

— Сизга янги бошлаган ишингизда омад ёр бўлсин. Суҳбатингиз учун раҳмат!

 Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:46, 22.12.2015. Ўқилди: 2792 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 11
2 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
3 Атлетико Хулиан Альварес 6
4 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
5 Мальорка Ведат Мурики 5
6 Леванте Иван Ромеро 4
7 Барселона Ферран Торрес 4
8 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 4
9 Эльче Андре Силва 4
10 Вильярреал Таджон Бьюкенен 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.