Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчиларимизни кимлар тайёрлайди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ниҳоят, катта мавзу - ўзбек футболидаги кадрлар ҳамда уларнинг кимлар томонидан тайёрланишига тўхталамиз. Ўйинчилар ПФК даражасига етгунга қадар учта звено мутахассислари қўлидан ўтишади. Шунингдек, тўртинчи бўғин - миллий терма жамоа ҳам бор. Аммо унинг сафига профессионал футболчиларнинг ҳаммаси ҳам жалб этилавермайди. Бош жамоада мураббийлар ҳам, талаблар ҳам ўзгача. Шундай экан, бугунги мақолада ушбу даражага тўхталмасликка қарор қилдик.

Юқорида айтиб ўтилган дастлабки учта даража қуйидагича кўринишга эга:

1. Болалар ва ўсмирлар жамоалари: мураббийлар 14 ёшгача бўлган болалар билан ишлашади.

2. Ўсмир ва ёшларни тайёрлаш: мураббийлар 20 ёшгача бўлган, яъни профессионаллик сари илк қадамларини ташлаётган футболчилар билан ишлашади.

3. ПФК даражаси: мураббийлар катта ёшдаги футболчилар билан шуғулланишади.

Ўзбекистонда мураббийлар учта лицензия бўйича таълим олишади.

Хусусан, «С» лицензиясига эга мутахассис болаларни ПФК даражасига чиққунига қадар тайёрлайди. Мазкур тоифа 2-лигада бош мураббий вазифасида ишлаш имкониятини тақдим этади. ПФЛда эса ассистентлик билангина чекланишади.

«В» лицензиясини қўлга киритганлар 1-лигада бош мураббий, элитада эса ёрдамчи сифатида фаолият юритишлари мумкин. Учинчи даража вакиллари, яъни «А» лицензиясига эга мутахассислар эса олий лига клубида бош мураббий бўлиб ишлай оладилар. Мазкур ҳолат аёллар футболига ҳам тааллуқли. Лекин ҳозирги кунда мутахассислар камлиги туфайли мураббий «С» лицензияси билан ишлаши мумкин. Бироқ бу кўпга чўзилмайди. Шунингдек, аёллар клуби мураббийлар штабида бир нафар аёл кишининг бўлиши шарт. Лавозимнинг аҳамияти йўқ, аммо бу фақат Ўзбекистон фуқаролари учун.

Осиёнинг PRO лицензиясини муайян бир мамлакат беролмайди. Шу боис ушбу тоифани алоҳида ажратиш мумкин. «Про» курслари бирорта мамлакатда ўтказилади, олдинроқ шундай тадбирларнинг бирига Ўзбекистон ҳам мезбонлик қилган. Бу тоифага эга мутахассислар ОФКнинг ҳар қандай миллий терма жамоасини бошқара оладилар. Демак, PRO лицензиясига эга ҳамюртларимиз нафақат клубларимиз, балки миллий термамизни ҳам бош­қариш имкониятга эгалар. Ўз навбатида, уларнинг фуқаролиги борасида чеклов белгиланмаган.

БЎСМ ва ҳаваскорлар жамоаларида асосан олий ўқув юртларининг спорт факультетларини битирган мутахассислар ишлашади. Шунингдек, спорт-интернатлари ва коллежлар битирувчилари ҳам мазкур фаолият тури билан шуғулланишлари мумкин. Асосийси, болалар билан ишлаш тажрибасига эга бўлишлари лозим. Ҳар иккисининг ўзига яраша плюс ва минуслари бор.

Плюслари: ОЎЮ битирувчилари деярли футбол ўйнашмаган. Бундай мураббий билан ижобий натижага эришиш қийин. Шу боис улардан энг кичик ёшлиларни бошқаришда фойдаланиш керак. Ўрта гуруҳларда бундай мураббийларга мураккаблик туғилади, зеро ўспиринлар учун ёшнинг аҳамияти йўқ. Уларнинг аксариятида футбол борасида тушунчалар анча ривожланган бўлади. Демак, бу ёш тоифасига устозлик қилиш ва зифасининг нисбатан обрўлироқ шахсга топширилиши мақсадга мувофиқ. Масалан, ПФЛнинг собиқ футболчиси, тажрибали мураббий ва ҳоказо.

Минуслари: Кўпинча иш фақат қоғозда олиб борилади. Масалан, журналларда кўрсатилган болалар ўша мактабга боришмайди. Бундай мураббийлар 1,5 «ставка»да ишлашади, ваҳоланки гуруҳларидаги болаларнинг сони нари борса бир «ставка»га тортади. Аммо шунга қарамай, маош олиб юришибди. Бундай «жамоалар»нинг ўйини ҳаттоки, маҳалла футболига ҳам тортмайди. Ўз навбатида, болалар футболидаги муаммони кўтариш мақсадида уларга мурожаат этсангиз, «Ёқмаяптими? Сен кимсан ўзи? Йўлингдан қолма!» қабилидаги ножўя гапларга йўлиқишингиз тайин. Хуллас, аксарият мактабларда ўртача даражадан ҳам паст иш олиб борилмоқда. Бу эса турли сабабларга кўра кучлироқ жамоаларга ўтолмаётган болаларнинг келажагига рахна солмоқда.

7 ёшида «Пахтакор» академиясига киролмаган бола БЎСМга боради. Ушбу масканда таълим жараёни яхши давом этса, у академиядаги тенгқурларидан ўзиб кетиши турган гап. Бироқ... Маълум муддат ота-она ва уларнинг фарзанди асл мақсад нимадан иборат эканини тушунишмайди, асосийси, бола фойдали иш - спорт билан шуғулланяпти. Улар ўша БЎСМдаги «спорт даража»сининг аслида қандай эканини билишганида эса ўша бола 10-11 ёшга тўлган, зарарли одатлар(тамаки ва алкоголь истеъмоли)га кўникиб улгурган бўлади. Айнан шундай таълим масканларидаги лоқайдлик болаларнинг кундалик тартибини бузяпти. Сифат, талаб йўқ, интизом ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Бундан хавотирга тушган ота-оналар фарзандларини кучлироқ жамоага олиб ўтишга уринадилар. Зеро, фарзандлари ҳамон футболни севишади. Бироқ кучлироқ жамоалардаги футболчилар бу пайтга келиб анча илгарилаб кетишган бўлади. Умуман олганда, «С» лицензиясига эга мураббийлар бисёр, аммо улардан ҳар доим ҳам унумли фойдаланилмаяпти.

Энг мураккаб ҳолатга 13-19 ёшли ўсмирларни тарбиялайдиган мураббийлар тушишади. Бундай футболчиларни имкон қадар универсал мутахассислар қўлига топшириш мақсадга мувофиқ. «А» лицензияси мураббийнинг қандай кучга эга эканидан далолат бермайди. Ҳар ҳолда, ҳужжатга эга бўлиш бошқа, профессионал клубда натижа қайд этиш бош­қа. «Пахтакор» ва «Бунёдкор» устозларини олайлик. Бу мутахассислар ўз ишининг устаси, улар курсини эгаллаш эмас, балки ўз билимларини ёшларга ўргатиш учун таҳсил олишган. Шогирдининг камолотини кўриш - ҳар бир мураббийнинг орзуси. Тошкентдаги бу икки академия ҳақида нафақат Ўзбекистон, Осиё, балки узоқ хорижда ҳам билишади. Шунингдек, Тошкент РОЗК, Чирчиқ ОЗК, БЎСМ-1 (Тошкент вилояти)нинг фаолияти хусусида ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдириш мумкин. Бундан ташқари, «Спартак» (собиқ Чиғатой), «Чилонзор», «Сергели», «Локомотив» БФК мактаблари ривожланиш сари катта қадам ташлашмоқда.

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» - тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика биринчилигининг доимий етакчилари. «Насаф» уларга аста-секин яқинлашмоқда. Айрим ҳолларда «Нефтчи», «Бухоро» ва «Машъал» клублари мактабларида ҳам фаоллик кузатилади.

Дмитрий ПОПОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:34, 23.12.2015. Ўқилди: 4610 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.