Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ФИФА – мафия эмас, аксинча унинг қурбони экан?!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / ФИФА Конгресси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўз лавозимидан 90 кунлик муддатга четлатилган ФИФА президенти Йозеф Блаттер Gazetta dello Sport мухбирига интервью бериб,  яна ўзини оқлашга уринди. Коррупцияда айбла­­наётган 79 ёшли функционер хусусан, Мишель Платинига 2 млн. Швейцария франки очиқ-ойдин тўланганини таъкидлаб, ҳеч қандай ноқонуний иш  қилмаганини  билдирди.

- Қачондир шундай вазиятга тушиб қолишингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмидингиз?

- Очиғи, карахт ҳолга тушиб қолдим. Бир оғиз гапиришга ҳам изн бермай, 90 кунга лавозимимдан четлатишди. Мени малакали адвокат ҳимоя қилади. Суд барча керакли далилларни тинглашини истайман. Швейцарияда ҳукм чиқаришдан аввал айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш имконини беришади. Ҳеч қачон бировнинг пулини олмаганим ва кимдандир қарздор эмаслигимни барча билишини истайман. Сизни ишонтириб айтаманки, Платинига берилган пулларнинг ҳужжатлари жойида.

- Сизда «Менга хоинлик қилишди», деган гумон йўқми?

- Назаримда, бир қатор федерациялар вакиллари - Европа, Жанубий Америка ва Кариб ҳавзасидагилар ҳамон мени қўллаб-қувватламоқдалар. Швейцария парламенти вакили эса мендан «ФИФАни АҚШга сотиш ниятингиз йўқми?» - деб сўради.

- АҚШ комиссияга таъсир ўтказа олади, деб ўйлайсизми?

- Жуда қийин. Лекин швейцарияликлар доимо ҳушёр бўлишлари керак. Биласиз, Швейцария фуқаросиман. Аммо ўз юртимда менга тўғри муносабатда бўлишмаяпти.

- Ҳа, АҚШ ва Россия ўртасидаги навбатдаги можаро марказида қолган кўринасиз...

- Билмадим, мен билан бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар орасида қандай боғлиқлик бор экан?

- Ўзи Платини ва унга берилган 2 млн. франк можароси қандай келиб чиқди?

- 1998 йилнинг охирида Платини мен билан ишлаш истагини билдирганди. Шунда ўзаро ҳамкорликдан фақат мамнун бўлишимни билдирдим. Мишель йилига 1 миллион атрофида маош сўради. Мен эса ишнинг маромига қараб, уни рози қилишимни айтдим. Шу тариқа оғзаки келишувга эришдик. Кейин кутилмаганда, уни ФИФА ва УЕФА қўмитасига сайлашди. Платинининг ўзи ёдимга солмагунча унга маош бериш кераклигини унутиб улгургандим. Лекин барча ишларни тегишли маҳкамалар розилиги асосида бажарганмиз.

- Франко Карраронинг айтишича, мазкур маблағ ҳисобот ҳужжатларида кўрсатилмаган экан...

- У шунчаки, кўрмай қолган. Маблағнинг бир қисмига оид узатма ҳужжати бор, иккинчиси йўқ. Лекин ҳар қандай ҳолатда ўша маблағни беришим керак эди.

- Гап-сўзларга қараганда, иккингиз ўзаро келишиб олган экансизлар. Унга кўра, аввал Платини сизнинг номзодингизга овоз бериши, кейин 2015 йили сиз унинг номзодини ёқлашингиз лозим бўлган...

- Сафсата. Бу масалада ҳеч қандай келишмаганмиз. Ўшанда ягона номзод эдим ва Платини ёрдамига эҳтиёж сезмасдим. Билмадим, бу ивғоларни унинг президентликка сайланмаслиги учун ўйлаб топишгандир, балки бизга босим ўтказмоқчи бўлишаётгандир. Факт шуки, ҳозир битта қайиқдамиз.

- Маблағ ҳақидаги маълумотни полицияга ким етказди?

- Халқаро банк. Ўтказма очиқ-ойдин амалга оширилган. Бу хусусда терговчиларга ҳам айтдим. Ҳаммаси рисоладагидек расмийлаштирилган.

- Энди сизни футболдан бутунлай ҳайдамоқчилар.

- Ҳозирча расман ҳеч қандай айблов эълон қилингани йўқ. Одоб-ахлоқ қўмитаси қачонки, президент ўз вазифасини адо этмай қолсагина ишга аралашиши мумкин. Лекин президентни фақат Конгресс сайлайди ва лавозимидан бўшатади.

- Президентликка даъвогарлик қилаётган 5 нафар номзод ҳақида қандай фикрдасиз?

- Улардаги профессионаллик ҳақида гапиришни истамайман. Май ойида ҳозирги номзодлардан бири - шаҳзода Алини қўллаб-қувватлагандим. Энди кимга ён босишимни ошкор этмайман. Акс ҳолда, бошимга яна ғавғо орттириб оламан.

- Юксак лавозимни тарк этиш осон эмасдир...

- Ҳали кетганим йўқ, ваколатимдан вақтинча айрилдим, холос. Бу икки тушунча ўртасида катта фарқ бор. ФИФАни сақлаб қолиш учун шундай йўл тутишга мажбур бўлдим. Чунки ташкилот можаролар гирдобида қолди. Шу пайтга қадар ҳамма бир овоздан ФИФАни мафияга чиқариб қўйганди. Энди эса мафия эмаслиги, аксинча, унинг қурбони эканлиги ойдинлашди. Мен ҳамон ФИФА президентиман ва ваколатим муддати тугагунча ўз вазифамни адо этишим лозим.

- Сизнингча, ФИФА нима сабабга кўра, бирданига ҳамманинг кўнглидан қолди?

- Шунчаки, УЕФА инглизлар билан ҳамкорликда менга қарши режа тузган. Британия бош вазири ҳатто ЕИга мурожаат қилиб, менинг ФИФА президенти лавозимини эгаллашимга йўл қўймасликни сўради. Бу сиёсий ўйиндан бошқа нарса эмас. Платини ворис сифатида мендан ФИФАни қабул қилиб олиши керак эди. Бироқ бу амалга ошмади. Шундан сўнг у ҳам мазкур вирус билан заҳарланди. Якунда улар Кипрда учрашиб, менга ҳужум қилиш режасини тузишди.

- Платини шахси ҳақида нима дейсиз?

- У ҳалол инсон, биринчи скрипка бўлиш орзусида. Аммо Европада ҳамма Мишель томонида эмас, балки мени ёқлайдиганлар кўпроқ.

- Ҳомийларнинг ФИФАдан юз ўгиришлари сизни хавотирга солмайдими?

- Coca-Сola 40 йилдан буён биз билан ҳамкорлик қилади, Adidas ҳам шундай. Бу компаниялар 2026 йилга қадар биргаликда ишлаш ниятида. Яъни улар ФИФАга содиқлар. Ахир бу спорт тури 6 млрд. киши учун қизиқарли. Нақ 300 млн. футболчини ўз сафига бирлаштирган ташкилот билан ҳамкорлик қилиш самарали-да, албатта.

- Қандайдир армонингиз ҳам бордир...

- Эҳтимол, айрим кишиларни яхши синамай туриб, уларга ортиқча ишонч билдиргандирман. Бир пайтлар котиб эдим, кейин президент бўлдим, барча раҳбарларимдан ўзиб кетдим. Бу ҳаммани ҳам хурсанд қилмагандир. Яна оила аъзоларимнинг маслаҳатларига қулоқ солмаганимдан афсусдаман. Улар Бразилиядаги ЖЧ якунланганидан кейин ўз лавозимимдан воз кечишимни илтимос қилишганди...

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 25.12.2015. Ўқилди: 5418 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик