Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 27
2 Барселона 10 22
3 Вильярреал 10 20
4 Эспаньол 10 18
5 Атлетико 9 16
6 Бетис 9 16
7 Райо Вальекано 10 14
8 Эльче 10 14
9 Атлетик Бильбао 10 14
10 Хетафе 10 14
11 Севилья 10 13
12 Алавес 10 12
13 Сельта 10 10
14 Осасуна 10 10
15 Леванте 10 9
16 Мальорка 10 9
17 Реал Сосьедад 10 9
18 Валенсия 10 9
19 Реал Овьедо 10 7
20 Жирона 10 7

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Реал Сосьедад 2-1 Севилья
10-тур Жирона 3-3 Реал Овьедо
10-тур Эспаньол 1-0 Эльче
10-тур Атлетик Бильбао 0-1 Хетафе
10-тур Валенсия 0-2 Вильярреал
10-тур Мальорка 1-1 Леванте
10-тур Реал Мадрид 2-1 Барселона
10-тур Осасуна 2-3 Сельта
10-тур Райо Вальекано 1-0 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/10 01:00 Бетис - Атлетико

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7661 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Cэр” Cаркисяннинг мумтоз фикрлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси собиқ бош мураббийи Юрий Вазгенович Саркисяннинг футболга келганидан ва мураббий бўлганидан Ўзбекистон футболи қанчалик ютган бўлса, ўткир ва аниқ сўз санъати ҳамда қизиқчилиги шунчалик ютқазган. Ўйинлардан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманларида у ҳамиша очиқ-ойдин ва ҳазил аралаш гапирарди. Бошқа мураббийлар айта олмайдиган хусуслар ҳақида гапирарди. Бу билан Юрий Саркисян, бир томондан, ҳақиқатни гапирса, иккинчи томондан, журналистларнинг кўнглига йўл топарди. Матбуот анжуманларида Саркисян доим чин дилдан, чин юракдан, куюниб гапирарди. Акс ҳолда унинг фикрлари шунчалик ўткир ва мумтоз бўлмасди, унинг ўхшатишлари бунчалик кучга эга бўлмасди.

Ушбу мураббийнинг қизиқчилик қобилияти ва топқирлиги ҳақида турли гап-сўзлар юради. Шулардан бир-иккитаси эсимда қолган. Масалан, бир йили “Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан яхши ниятлар билан қўй сўйиб, Қуръон тиловат қилдириш учун қурбонлик зиёфатига имом чақирган. Имом ҳам ёнида икки шогирди, ёрдамчиси билан келган. Қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилиниб, зиёфат тугагач, “Нефтчи” мураббийлари Саркисяннинг олдига бориб: “Вазгенович, домла ва унинг икки ёрдамчисини рози қилиш керак”, - деган таклифни ўртага ташлашибди. Саркисян эса: “Улар қанчадан сўрашяпти?” – деб сўраган. Мураббийлар: “Ҳеч қанчадан сўрашмаяпти. Қанчадан бўлса ҳам, дилингиздан чиқариб, рози бўлиб берсангиз бўлди!” – дейишган экан, Вазгенович ўйланиб туриб: “Унда шундай қиламиз: бош имомга 100 минг сўм, унинг ёнидаги икки “лайнсмен”га эса 50 мингдан берамиз” – деб, ҳаммани кулдирган экан.

Қуйидаги воқеага эса ўзим гувоҳ бўлганман. Ўтган йили Миржалол ака Қосимов уюштирган наҳор ошига борганимда Юрий Саркисян эшик олдида дўстлари билан турган Миржалол акага конвертда тўёна узатди. Шу пайт Қосимовнинг ҳам қизиқчилиги тутиб: “Вазгенович, ёнимдаги “лайнсменлар”имга тўёна йўқми?” – деганди, Саркисян: “Қандай замонларга қолдим-а?! Бу “лайнсменлар”дан тўй-хашамларда ҳам қутулиб бўлмай қолди!” – деб, шу ердагилани кулдирганди.

Қайсидир йили собиқ МҲСК стадионида бўлиб ўтган “Бунёдкор”-“Нефтчи” учрашувидан сўнг ўтказилган  матбуот анжуманида журналист Хайрулла Холиқов Саркисяндан: “Ўйин пайти бош ҳакам Равшан Эрматов ёнингизга келиб, сизга бир нималар деди. Ўшанда Эрматов сизга нима деди?” – деб, сўради. Шунда фарғоналикларнинг устози: “Пул сўради”, - деб ҳазиллашиб, анжуман аҳлининг кайфиятини кўтарганди.

Шунда мен Юрий Саркисяннинг сэр Алекс Фергюссонга ўхшайдиган учинчи жиҳатини хам топгандек бўлувдим ҳамда ушбу мураббийнинг матбуот анжуманларини иложи борича ўтказиб юбормасликка, унинг фикрларини ёзиб ва тўплаб боришга қарор қилгандим.  Қуйида Юрий Саркисян томонидан журналистларнинг саволларига жавоб тариқасида айтилган баъзи гапларни келтираман:

“Кечагина туман жамоасида тўп суриб юрган болакай, бир йил асосий таркибда ўйнагач, дарров креслога ётиб олиб: “Жамоада қолиб, яна бир ўйнашим учун қанча кўтарма берасиз?” – дейди. Хулласи калом, бугунги кунда футболчининг қаеридан ўпманг, ўша ўпган жойингиз барибир футболчининг орқаси бўлиб чиқаверади”. (“Футболга энди кириб келаётган ёш футболчиларнинг катта кўтарма пуллари сўрашига қандай муносабатдасиз?” деган саволга жавобидан)

“Бугунги ўйинга ёнбошдан қарайман!” (“Бугунги ўйинга қандай қарайсиз?” – деган саволга жавоби)

“Ўйин ҳақидаги фикрларимни баён этишимни хоҳлаяпсизларми? Марҳамат қилиб, пулини тўлаб қўйинглар! Ана ҳакамлар ҳамма нарсани пулга қилишяпти-ку, нега энди мен текинга гапирар эканман?!” (“Пахтакор” футбол клуби матбуот хизмати раҳбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг илтимосига жавоби)

“Бизда футболчиларни ҳимоя қилиш қўмитаси йўқ, мураббийларни ҳимоя қилиш қўмитаси йўқ. Лекин ҳакамларни ҳимоя қилиш қўмитаси бор! Бу қўмита ҳакамларни кимлардан ва нимадан ҳимоя қилишини мен билмайман. Афтидан, бу қўмита ҳакамлар олган пораларини уйларига эсон-омон олиб боришини ҳимоя қилса керак!” (Ҳакамлар ҳақида айтганларидан)

“Кумиков ҳакамлар ҳақида журналистларга шикоят қилган-у, аммо расмий протест ёзмаган. Уни шунинг учун жаримага тортишди. Мен эса ҳам шикоят қиламан, ҳам протест ёзаман” (“Яқинда ”Насаф” бош мураббийи ҳакамлар ҳақида озгинагина танқидий фикрлар билдирувди, уни дарров жаримага тортишди. Сиз ҳакамларни доим танқид қилсангиз ҳам, сизни ҳеч ҳам бу ишингиз учун жарима тортишмайди. Бунинг боиси нимада?” – деган саволга берган жавобидан)

“Нега мени жаримага тортишмас экан?! Мен доимо жарима тўлайман. Мана яқинда бир миллион сўм тўладим. Ундан олдин беш миллион тўловдим. Бу кетишда пулсиз қоламан-ов!”. (“Яқинда ”Насаф” бош мураббийи ҳакамлар ҳақида озгинагина танқидий фикрлар билдирувди, уни дарров жаримага тортишди. Сиз ҳакамларниа доим танқид қилсангиз ҳам, сизни ҳеч ҳам бу ишингиз учун жарима тортилмагансиз. Бунинг боиси нимада?” – деган саволга берган жавобидан)

“Мен доимо ҳакамликка фақат собиқ футболчиларни тайинлашни ёқлаб келганман. Нега? Чунки ўзи футболчи бўлган одамгина футболчини адолатсиз қарорлар билан синдириш нима эканлигини яхши билади.” (Ҳакамлар ҳақида айтганларидан)

“Собиқ футболчи-ҳакамлар футбол қонун-қоидаларини ва ички муҳитини, футболчиларнинг ҳаёти ва руҳиятини ҳакамликка кўчадан келганларга нисбатан яхши билишади. Собиқ футболчилар ҳакамликка боришдан аввал: “Бу жуда жиддий ва масъулиятли иш!”, - деб қарашади, ҳакамликка кўчадан келаётганлар эса: “Бу жуда зўр бизнес!” – деб ўйлашади. (Ҳакамлар ҳақида айтганларидан)

“Мен Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийман. Икки марта давлат мукофоти ва медалларига сазовор бўлганман. Шунча унвон ва медалларим бўлса ҳам, ҳакамлар менга ва жамоамга қарши ноҳақлик қилишни тўхтатишмаяпти. Энди шу ҳакамлар ҳеч бир унвони йўқ мураббийлар ва уларнинг жамоаларига қарши нималар қилаётганликларини тасаввур қилаверинг!” (Ҳакамлар ҳақида айтганларидан)

“Хотининг сенга хиёнат қилса, сен нима қиласан? Сен ўзингдан чиқмайсанми? Хотинингга ва унинг ўйнашига ҳамла қилмайсанми? Футболчилар ҳам шунақа: ҳакам адолатсизлик қилса, руҳий мувозанатдан чиқишади ва унга ҳамла қилишади” (“Наҳот-ки, шогирдларингиз ҳакамнинг адолатсиз қарорларидан дарров эзилиб, дарров руҳий мувозанатини йўқотаверадиган даражада ожиз бўлишса?” – деган саволга жавоби)

“Олдинлари, биз собиқ Иттифоқнинг иккинчи лигасида ўйнаганимизда, ҳакамлар Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан бўларди. Ҳозир ҳакамларнинг аксарияти Тошкентдан. Ўша аксарият ўзини шаҳарлик деб, бизларни эса вилоятлилар, қишлоқилар деб билади. Уларнинг “кучи” фақат вилоят жамоаларига етади, пойтахт жамоаларига етмайди. Сўнгги пайтларда биз ҳам: “Тошкентга кўчиб келсакмикан?” – деб ўйланиб қолдик” (Ҳакамлар ҳақида айтганларидан)

“Бу журналистнинг саволи эмас, бу - ҳақиқий иғвогарнинг саволи!” (Ҳакамлардан ташқари, “Нефтчи”нинг ўйинида ҳам камчиликлар бор-ку! Ёки сиз буни инкор этасизми?”, - деган саволга жавоби)

“Сен умрингда бир маротаба бўлса ҳам Цойнинг аҳволига тушгансанми? Йўқ, саволни бошқача қўйиш керак: сен футбол ўйнагансанми ўзи?!” (“Дарвозабонинггиз Юрий Цой йўл қўйган қўпол хатолар ҳақида нима дейсиз?” – деб, сўраган журналистга берган жавоб-саволлари)  

“Мени доим “Нефтчи”га легионерларни олиб келмаётганим учун танқид қилишади. Лекин мен барибир легионер олиб келмайман! Чунки мен легионерларнинг ким эканлигини жуда яхши биламан. Кўпинча улар келиб, пул “супуриб” кетишдан бошқасига ярамайдилар: келишади, пулларини олишади ва кетишади. Бир йилдан сўнг жамоа йўқ, уни янгидан тузишга тўғри келарди. Мен ўйнаган даврларда улар ўртасида 18 триллион рубль айланиб юрарди. Шунинг учун мен бор эътиборимни маҳаллий ёшларга, маҳаллий кадрларга қаратаман” (“Нефтчи”нинг ўйинидаги умумий камчиликлар нималарда, деб ўйлайсиз?”, - деган саволга жавобидан)

“Нима бало, сен яманликларга ишлайсанми, дейман. Ҳозир мен жавоб берсам, дарров яманликларга хабар бермоқчимисан?” (“Яманнинг “Ат-Тилол” жамоасига қарши қандай тактика қўлламоқчисиз?”, - деб, сўраган журналистга берган жавоби)

“Бундан олдинги ўйинда “Пахтакор” бизга офсайддан гол урганда ҳакамлар вазиятни пассив офсайд ҳисоблаб, тошкентликларнинг урган голини ҳисобга олишганди. Бугун бизнинг футболчиларимиз ҳудди шундай вазиятга бир неча марта чиқишди. Лекин ҳакамлар вазиятни офсайд ҳисоблаб, ўйинни тўхтатишди. Бизда “Пахтакор” учун бошқа футбол қоидалари, “Нефтчи” учун эса бошқа футбол қоидалари амал қилади” (“Бугунги ҳакамларнинг фаолиятини қандай баҳолайсиз?” – деган саволга жавоби)

Чумчуқ дунёга келишга шошилиб, кичкина жуссали бўлиб туғилган экан. Илтимос, ўша чумчуққа ўхшамайлик – шошилмайлик!” (Бугун жамоангиз 1:4 ҳисобида ютқазди. Жавоб учрашуви бўлиб ўтишидан қатъий назар, “Нефтчи” ярим финални бой берди, - десак бўладими?” – деган саволга берган жавобидан)

“Ўртоқ журналистлар, мен мураббийман, бухгалтер эмасман!” (Сизнинг ҳисоб-китобларингиз бўйича, чемпионат якунида жамоангиз нечанчи ўринии эгаллайди?” – деган саволга берган жавобидан)

“ОФК кубогидаги кейинги рақибимиз биз билан бўладиган ўйинга Лондонда тайёргарлик кўраётган бўлса ҳам, барибир ўша ўйинни Фарғонада ўтказади!” (“ОФК кубогидаги кейинги рақибингиз “Нефтчи” билан бўладиган ўйинга Лондонда тайёргарлик кўраяпти экан. Сизнинг жамоангиз бўлажак ўйинга қандай тайёргарлик кўради?” – деган саволга берган жавобидан)

“Қосимов - ёмон мураббий”, - деб сен ёзгандинг, шекилли. Ҳозир саволингга жавоб бераман. Агар жавобимдан қониқмасанг, “Саркисян ҳам - ёмон мураббий”, - деб бемалол ёзавер. (“Нега бугун  жамоангиз фақат бир қолипда ўйнади – химоячилар тўпни тўғридан-тўғри хужумчиларга ҳаволатиб оширишди? Ярим ҳимоячиларингиз рақибни алдаб ёки ерлатиб пас узатиб, ўйнаса бўлмасмиди?” – деган саволга берган жавобидан)

“Бизнинг давримизда Розиқ Турсунов деган ҳимоячи бўларди. “Пахтакор”да Сергей Доценко билан бирга ўйнаган. Бизнинг жамоага келгач, бечора шундай деганди: “Пахтакор”да мен Доценко билан “девор” ўйнаб, бир-икки рақибни алдаб, ярим ҳимоячиларга пас берардим. Бу ерда эса мураббийлар менга: “Тўп сенга келиши билан олдинга тепавер!” – дейишгани дейишган”. Бу мисолни нега келтиряпман?   У каждого Абрама – своя программа” – дейишади. Яхши ҳаётдан шундай ўйнаётганимиз йўқ. Футболчиларимизнинг маҳорат даражаси, имкониятлари шундай ўйнашимизни тақозо қилмоқда.” (“Нега бугун  жамоангиз фақат бир қолипда ўйнади – химоячилар тўпни тўғридан-тўғри хужумчиларга ҳаволатиб оширишди? Ярим ҳимоячиларингиз рақибни алдаб ёки ерлатиб пас узатиб, ўйнаса бўлмасмиди?” – деган саволга берган жавобидан)

Бобомурод АБДУЛЛА

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:17, 03.01.2016. Ўқилди: 8458 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 11
2 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
3 Атлетико Хулиан Альварес 6
4 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
5 Мальорка Ведат Мурики 5
6 Леванте Иван Ромеро 4
7 Барселона Ферран Торрес 4
8 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 4
9 Эльче Андре Силва 4
10 Вильярреал Таджон Бьюкенен 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.