Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимовдан 2015 йил таассуротлари, янги умидлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, 2015 йил ҳам катта тарих китобига муҳрланди. Табиийки, йил давомида футболимиз асносида яхши-ёмон натижаларни кўрдик, сурурли ғалабалар завқини туйиш баробарида аламли мағлубият­лар азобини ҳам тортдик. Албатта, энди 2016 йилги футбол мавсумидан ҳам умидларимиз ниҳоятда катта. Хусусан, келаси ҳафта олимпиячиларимиз Қатар пойтахти - Доха шаҳрида старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этишади. Ушбу қитъа биринчилигида Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритилади. Миллий жамоамиз эса март ойида ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичининг сўнгги икки учрашувида Баҳрайн ва Филиппин термаларини қабул қилади. Февраль ойида клубларимиз ўтган йилги омадсизликдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ОЧЛдаги иштирокларини бошлашади. Биз бежиз янги йил режалари мавзусида сўз очмадик. Чунончи, Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов билан айни шу мавзуда суҳбатлашдик.

- Миржалол ака, авваламбор, сизни янги йил билан табриклаймиз. Айтингчи, 2015 йилдан қандай таассуротлар қолди?

- Табрик учун раҳмат. Ўз ўрнида, мен ҳам кириб келган 2016 йил билан барчани чин қалбимдан муборакбод этаман. Илоҳим, янги йил футболимиз учун ҳам омадли келсин! Ҳар бир инсон ўз орзулари рўёбини кўрсин. Албатта, 2015 йил ўзбек футболида ўзига яраша ютуқ ва муваффақиятлар билан ёдда қолди. Бу биринчи галда, миллий жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги муваффақиятли иштироки. Мана, кетма-кет 5та ўйинда ғалабага эришилди. Футболчиларимиз шу учрашувларда энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Ғалабали юриш 2016 йилда ҳам узилмасин. Бошланган ишни охирига етказиб қўйиш керак. Март ойида Баҳрайн ва Филиппин терма жамоаларини қабул қиламиз. Агар шу икки учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, гуруҳ ғолиби сифатида ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма қўлга киритилади. Бундан ташқари, Осиё кубоги-2019 финал босқичида қатнашиш масаласи ҳал этилади. Тўғри, ОЧЛда иштирок этган клубларимиз мухлислар ишончини оқлашмади. Кўряпсиз, ушбу мусобақанинг нуфузи қай даражада ошиб кетди. Айниқса, Шарқий Осиё клублари кучайиб кетишди. Япония ва Хитой жамоалари Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этишди. Барибир, савияда фарқ борлиги кўзга ташланиб қолди. Энди 2016 йилги мавсумдан умид қиламиз. Бу йил ҳам ОЧЛда 4та жамоамиз қатнашади. «Бунёдкор» «плей-офф»да ўз имкониятини синаб кўради. Таркибида Азиз Ҳайдаров ўйнаётган «Ал-Шабаб» клуби кучли, лекин ундан ўтса бўлади. Демоқчиманки, битта ўйинга юқори даражада тайёргарлик кўриб, вазифани бажариш мумкин. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам «Бунёдкор»га ёрдам беради.

- Шахсий ҳаётингизда қандай янгиликлар бўлди?

- Асосийси - 4-набирам дунёга келди. Халқимиз «Данагидан мағзи ширин», деб бежиз айтмас экан (кулади). Яна бир марта боболик бахти насиб этганидан хурсандман. Мураббийлик фаолиятимда эса танаффус юзага келди. Яхшигина ҳордиқ чиқардим. Кўп вақтимни оилам, фарзандлар, набираларга ажратдим. Муҳтарам Президентимиз 2016 йилни «Соғлом она ва бола йили», деб эълон қилдилар. Бунда катта ҳикмат бор. Халқимиз соғ бўлсин, зеро, фарзандлари соғлом юртнинг келажаги ҳамиша буюк.

- Янги йилни қандай кутиб олдингиз? Биламиз, Қосимовлар хонадонининг ўзига яраша анъаналари бор...

- Албатта, бу сафар ҳам анъанамизни давом эттирдик. Янги йил оилавий байрам ҳисобланади. 2016 йилни оила даврасида кутиб олдик. Эзгу тилак ва ниятлар қилдик. Одатга кўра, уйда тайёрланган ширинликлар байрам дастурхонини янада безади.

- 2016 йилги футбол мавсумидан нималарни кутяпсиз?

- Бу йил футбол мусобақаларига бой. Январь ойида олимпия жамоамиз Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади. Ушбу мусобақада Олимпиадага йўлланмалар ўйналади. Ўйлайманки, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалайди. Дадил гапиришимга ўзига хос сабаблар бор. Биринчи галда, кучли таркибнинг шакллангани. Лекин мақсадга эришиш осон бўлмаслиги аниқ. Чорак финалга бериладиган 2та йўлланма учун тенг кучли 3та жамоа кураш олиб боради. Жанубий Корея ва Ироқ термалари жуда кучли. Ўртага Олимпиада чиптаси қўйилган. Мақсадга эришиш учун биринчи галда, гуруҳдан чиқиш керак. Мана, терма жамоамиз БААда бир нечта йиғинлар ва улар доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказди, ўтказяпти. Барча шароитлар ортиғи билан яратиб берилган. Демак, бундан максимал даражада фойдаланиш лозим.

- Ўтган йили олий лига ўйинларини кўпроқ кузатиб бориш имкониятига эга бўлдингиз. Хулосаларингиз қандай?

- Чемпионатда ўсиш кузатилди. Чемпионлик учун кураш охиригача давом этди. Шунинг ўзиёқ олий лигадаги ўсишни кўрсатиб турибди. Лекин чемпионатимиз савияси бундан ҳам ошиши керак. Чунки бу бевосита миллий жамоамизга ҳам таъсир қилади. Олий лига қанчалик кучайса, терма жамоада ҳам шунга яраша рақобат юзага келади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 00:39, 08.01.2016. Ўқилди: 6185 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик