Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6287 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия термаси таркибидан кўнгил тўқми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда ўтадиган Осиё чемпионати олдидан тайёргарликни обдон маромига етказди. Ҳар ҳолда, бунинг учун етарлича шароит яратилди, йиғинлар ташкил этилди ва ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Жамоа аввалига 2-14 декабрда Дубайда ўқув-машғулот йиғини олиб борган бўлса, кейин 19дан 28 декабргача машғулотларни яна БААда давом эттирди. Орада Тошкентга келиб-кетганларини ҳам таъкидлаб ўтсак, демак тайёргарлик маромида бўлган...

РАҚИБЛАР

Дубайдаги йиғинларга мурожаат қилсак, умумий ҳисобда бешта ўртоқлик ўйини ўтказилганини кўриш мумкин. Дастлабки йиғинда БААнинг «Ажман» клуби 4:0 ҳисобида мағлуб этилди, Японияга қарши кечган баҳс дуранг билан якунланди - 0:0.

Иккинчи сафар доирасида эса дастлаб КХДР олимпиячилари 4:2 ҳисобида таслим қилинди. Сўнгра Сурияга қарши кечган баҳс 0:1 ҳисобида бой берилган бўлса, охирги назорат ўйинида Қатар олимпиячилари мағлуб этилди - 2:0. Айнан шу учрашувлар орқали Олимпиада йўлланмаси учун курашадиган 23 футболчи танлаб олинди ва расман маълум қилинди.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Самвел Бабаян шогирдлари Янги йилни нишонлаб олгач, Қатар сари йўл оладилар ва 4 январда Хитой, 6 январда эса Иордания билан назорат учрашуви ўтказадилар. Бу ўйинлар ҳам қитъа биринчилиги олдидан фойдали бўлиши, шубҳасиз. Олимпиячиларимиз Дохада ўтадиган мусобақанинг гуруҳ босқичида Жанубий Корея, Ироқ ва Яман билан кураш олиб боришади. Демак, шунга яраша тайёргарликни ҳам жиддий олиб бориш мақсадга мувофиқ. Чунки ўртага Олимпиада йўлланмаси қўйилган.

Хўш, Олимп тоғига чиқиш учун курашда Самвел Бабаян кимларга ишонч билдириши мумкин? InterFutbol таҳририяти ўтказилган ўртоқлик ўйинларидан келиб чиқиб, бу борада ўз хулосасини чиқаради.

 

ДАРВОЗА

Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига Ўзбекистон олимпия термаси сафида уч нафар дарвозабон йўл олади - Абдумавлон Абдужалилов («Нефтчи»), Асилбек Омонов («Пахтакор») ва Жавоҳир Илёсов («Машъал»). Мусобақа олдидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларига назар ташласак, мураббийлар штаби кўпроқ Абдужалиловга ишонч билдирганини кўриш мумкин.

Абдумавлон ўтказилган бешта назорат учрашувининг тўрттасида асосий таркибда майдонга тушган. Бу эса кўп нарсани англатади. Яхши биламиз, ўртоқлик ўйинларида мураббийлар штаби барча футболчиларни синовдан ўтказишга ҳаракат қиладилар. Аммо илк дақиқадан майдонга тушадиганлар одатда, асосий таркиб футболчиси бўлади. Бу жиҳатдан олиб қарасак, Абдужалиловда қитъа чемпионатида ҳам асосийда бўлиш имконияти кўпроқ.

Анча тажрибали Асилбек Омонов эса фақат Японияга қарши кечган баҳсда асосий таркибда ўйнаган. Қолган учрашувларда эса иккинчи бўлимда дарвозани ҳимоя қилган. Шундай экан, Самвел Бабаян унга иккинчи дарвозабон сифатида қараётганини тахмин қилиш мумкин. «Машъал» посбони Жавоҳир Илёсовнинг эса фақат фавқулодда ҳолатда Осиё чемпионатида ўйнашини кутиш мумкин. Боиси, бу дарвозабон фақат бир учрашув, у ҳам бўлса, «Ажман»га қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида захирадан майдонга туширилган, холос.

 

ҲИМОЯ

Ҳимоячилар борасида эса вазият шундайки, ҳали мусобақа бошланмай икки футболчини йўқотишга улгурдик. ЎФФ матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, «Локомотив» ҳимоячиси Бобур Йўлдошев ва «Насаф»нинг универсал футболчиси Одил Ҳамробеков соғлиқ борасида юзага келган муаммо туфайли қитъа биринчилигига бормайдиган бўлишди. Умуман, бу футболчиларга Ўзбекистонда футбол ўйнашдан вақтинча тийилиш ҳам тавсия қилинган.

Агарда ушбу икки ўйинчининг ўз клубида мунтазам равишда асосий таркибга кириб бораётгани ва ёшлар терма жамоасида ҳам ўз ўрнига эга эканини эътиборга олсак, бу катта йўқотиш экани, шубҳасиз. Боз устига, ҳимоя - терма жамоамизнинг энг заиф чизиқларидан ҳисобланаётган ҳозирги вақтда...

Айни дамда таркибдагилар қайд этган статистикадан хулоса чиқарадиган бўлсак, Максимилиан Фомин барча ўртоқлик ўйинларини асосий таркибда бошлаганини таъкидлаб ўтиш лозим. Шунингдек, Муҳсин Убайдуллаев ва Жавлон Мирабдуллаевлар тўртта ўйинда шундай имкониятга эга бўлишган. Сардор Раҳмонов ва Акром Комиловлар эса икки ўйинни илк дақиқалардан бошлаганлар. Нима учундир Самвел  Бабаян Владимир Козакнинг хизматига жуда кам мурожаат қилган. «Пахтакор»нинг ёш, аммо кўп йиллик тажрибага эга футболчиси фақат бир ўйинда, у ҳам бўлса, «Ажман»га қарши кечган учрашувни илк дақиқалардан бошлаган. Балки Козакда бирор жароҳат бордир, буниси бизга қоронғу. Ҳар қандай вазиятда ҳам, умид қиламизки, Владимир бу мусобақада жамоага қўлидан келган барча ёрдамни бера олади. Зеро, унинг тажрибаси бизга асқотиши турган гап.

 

ЯРИМ ҲИМОЯ

Терма жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи ҳақида сўз юритилар экан, энг аввало, бир факт эътиборимизни тортди: сўнгги йилларда ёшлар футболида сўзсиз етакчилардан бўлиб келган Аббос Махсталиев негадир Осиё чемпионатида иштирок этишга муносиб кўрилмади. Афтидан, «Нефтчи»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси олий лигада ишонч­ли ўйин намойиш этаётган ва ниҳоят, ёшлардан катталар футболи сари ўтиб олганини исботлаётгандек кўринса-да, қайсидир жиҳати билан терма жамоа мураббийлар штаби ишончини оқлай олмади, шекилли. Аббос Дубайда ўтказилган дастлабки йиғинда иштирок этди ва «Ажман» ҳамда Япония олимпия терма жамоасига қарши кечган учрашувларда захирадан майдонга туширилди. Аммо у намойиш этган ўйин мураббийларни қаноатлантирмади ва иккинчи йиғинга ҳатто таклиф этилмади ҳам. Шундай экан, Осиё чемпионати учун эълон қилинган таркибда Махсталиевнинг йўқлиги у қадар ҳайратланарли воқеага айланмади. Аббос ўз вақтида ўзбек футболининг энг умидли ёшларидан бўлганини назарда тутсак, бу анча ёқимсиз ҳолат. Умид қиламизки, иқтидорли футболчи хатолардан тўғри хулоса чиқариб, аввалги савиясига қайта олади.

Ўз навбатида, ярим ҳимоя борасида кишини хурсанд қиладиган янгилик ҳам бор. Жамшид Болтабоев ниҳоят, узоқ давом этган жароҳатдан тикланиб, терма сафига қайтди. Албатта, ҳозирча у асосий таркибда ўйнашга тайёр эмас, аммо ёш футболчининг мураккаб жараёндан ўтиб олгани кишини хурсанд қилади. Жамшид Қатар ва Японияга қарши кечган учрашувларда захирадан майдонга тушди ва бир бўлим ўйнади. Болтабоев ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда бирдек ҳаракатлана олишини назарда тутсак, бундай универсал футболчининг таркибда бўлиши мураббийлар штаби учун катта ютуқ бўлиши турган гап.

Энди асосий таркибда майдонга тушиши мумкин бўлган номзодларга тўхталиб ўтсак. Самвел Бабаян Дубайда ўтказилган бешта ўртоқлик учрашувининг барчасида Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамовларга тўлиқ ишонч билдирди. Бу эса кўп нарсадан далолат беради. Бабаян билан узоқ йиллар давомида бирга ишлаб келаётган Жавоҳир Соҳибов ва Жамшид Искандеровлар эса 4 ўйинни асосий таркибда бошлаганлар. Аммо битта учрашувда улар мутлақо майдонга тушмаганлар. Бу баҳс Японияга қарши кечган эди (0:0). Афтидан, ўша учрашувда мураббийлар штаби жиддий рақибга қарши етакчиларсиз ўйнаб кўришни синовдан ўтказишган шекилли.

Демак, Осиё чемпионатида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ярим ҳимояси асосан, Ҳамдамов-Шукуров-Искандеров-Соҳибов квартетидан ташкил топишини тахмин қилиш мумкин. Воқеалар ривожи қандай тус олишига қараб асосий таркибда Икром Алибоев, Хусниддин Ғофуров, Жалолиддин Машарипов ва Жаҳонгир Абдумўминовлар пайдо бўлишлари ҳам мумкин. Аммо ҳозирча бу футболчиларнинг асосан захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтиришда ёрдам беришлари кутилмоқда.

 

ҲУЖУМ

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати учун берган қайдномасидан ҳужумчи сифатида Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов ва Жасур Ҳакимовлар ўрин олишган. Аммо биз яхши биламиз, рўйхатда ярим ҳимоячи сифатида келтирилган Темур Ҳакимов ҳам исталган вақтда олдинроқда пайдо бўлиши мумкин. Футболчилик фаолиятини ҳужум чизиғида бошлаган Ҳакимов «Оқ-тепа»да аксарият ўйин-ларда чап қанот ярим ҳимоясида тўп сурган бўлса-да, ҳужумга ҳам катта ёрдам берди. Унинг мўлжалида мудом рақиб дарвозаси туриши ҳужумкорликни оширишда қўл келиши турган гап.

Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам, ҳужум асосида майдонга тушишга бош номзод у эмас, балки Сергеев эканини ҳеч ким инкор эта олмайди. Игорь нафақат олимпия, балки миллий терма жамоада ҳам асосий ҳужумчи бўлиб тургач, унинг Ҳакимовга алмаштирилмаслиги аниқ. Шунингдек, бир ҳужумчи тактикаси остида тўп сурилганда, Ҳакимовларнинг Темури тугул Жасури ҳам захира ўриндиғида қолиши деярли аниқ. Миллий терма жамоанинг яна бир вакили Элдор Шомуродов эса фақат икки ҳужумчига ишонч билдирилганда илк дақиқалардан майдонга тушиши эҳтимолдан холи эмас. Бошқа вақтда эса захира ўриндиғида ўз имкониятини кутиб ўтиришига тўғри келса керак.

ЯКУНДА

Албатта, бу мулоҳаза таркиб борасида билдирилган тахмин, холос. Рақиблар, ўйиннинг бориши ва бош-қа жиҳатларга кўра, терма жамоа сафидаги исталган футболчига ишонч билдирилиши турган гап. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Биз учун кимнинг асосий таркибда ўйнаши-ю, кимнинг захирада қолдирилиши - мутлақо аҳамиятсиз. Муҳими - олимпиячиларимиз узоқ кутилган йўлланмани қўлга киритишса, бас.

АБДУЛЛОҲ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:49, 09.01.2016. Ўқилди: 6320 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.