Ўтган мавсумни еттинчи ўринда якунлаган “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарларидан ҳам мухлисларнинг умидлари катта. Хабарингиз бор, янги масумда ўринбосарларимизни қўқонлик таниқлик мутахассис Муҳиддин Абдувалиев бошқаради.
Эртадан ўринбосарларимизнинг биринчи йиғини бошланади. Йиғин чоғида декабрь ойида ўтказилган “Сиз “Қўқон-1912”да ўйнашни хоҳлайсизми?” шиори остида бўлиб ўтган мусобақада қатнашиб ўзини кўрсатган бир қатор ёш футболчилар ҳам иштирок этишади.
Янги мавсумда ҳам ўринбосарларимиз қўқонлик футбол мухлисларини хурсанд этишни мақсад қилишган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).