Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 18 38
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 19
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимжон Қосимов:«Янги дастур асосида иш юритамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Рашид Ғофуров билан суҳбатимиз якунлангач, «Навбаҳор» бош мураббийи машғулотларни ўтказиш учун Наманган шаҳридаги «Динамо» стадиони томон йўл олди. Табиийки, биз ҳам янги футболчиларнинг қандай шуғулланаётганликларини кузатиш мақсадида унга эргашдик. Айтиш жоиз, футболчиларнинг кайфияти аъло, уларнинг ҳар бири ўз ишига сидқидилдан ёндашмоқда. Ўйинчилар ҳаракатини майдон четида кузатаётганлар орасида клуб вице-президенти Олимжон Қосимовга кўзимиз тушиши ҳамоно уни ҳам суҳбатга чорлаб, ўзимизни қизиқтирган яна бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- Олимжон ака, мана, «Навбаҳор» янги мавсумга жиддий ўзгаришлар билан кириб бормоқда. Хусусан, таркиб ўзагини асосан маҳаллий футболчилар эвазига шакллантириш кўзда тутилаётган экан. Хўш, шундан келиб чиқсак, жамоа олдига қандай вазифа қў­йилади?

- Албатта, ҳамма ерда бўлгани каби биз ҳам фақат юқори мақсадларни кўзлаймиз. Эзгу ниятлар билан бошланган ҳар бир иш самара келтириши тайин. Ҳа, «Навбаҳор» мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди, аввалги чемпионатда тўп суришган кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Ўз навбатида, ўтган йилги таркибда ўйнашган маҳаллий ўйинчиларни сақлаб қолиш баробарида аввалги мавсумларда мамлакатимизнинг бошқа клубларида фаолият юритишган Наманган футболи тарбияланувчиларини сафимизга жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, туб янгиланишлардан сўнг дарҳол юксак натижаларни талаб қилиш мантиққа зид. Шунга қарамай, янги мавсумда лоақал кучли олтиликка киришга уринишимиз тайин.

- Футболда молиявий масала долзарб аҳамият касб этади. Иқтисодий муаммолар, айниқса, маошлар билан боғлиқ узилишлар ўйинчилар кайфиятига салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Шундай ноқулайликлар олдини олиш йўлида қандайдир ишлар амалга оширил­яптими?

- Дарҳақиқат, жиддий мақсадларни кўзлаган ҳар бир клубда молиявий муаммолар юзага келмаслигини таъминлаш шарт. Табиийки, ушбу масалага жиддий ёндашяпмиз. Хусусан, ўтган йилги қарздорлик аста-секин бартараф этилмоқда, яқин орада клуб аъзолари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади.

- Демак, белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича аниқ режалар бор...

- Худди шундай. Бир нарсани алоҳида таъкидлашим жоиз, янги мавсумдан эътиборан Наманган вилояти ҳокими томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида иш юритишни мақсад қиляпмиз. Олдимизга қўйилган режа бир ёки уч йил эмас, балки узоқ муддатни ўз ичига қамраб олади. Биласиз, сўнгги йилларда «Нав­баҳор»да мураббийлар қўнимсизлиги кузатилди. Жамоага янги мутахассис таклиф этилгач, унинг таркибни шакллантиргунича кўп вақт ўтади, кейин клубни тарк этгач, яна аввалги ҳолат такрорланади. Янги дастур айнан шу муаммони бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Мана, клубга Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди, унинг ёрдамчилари ҳам маҳаллий мутахассислар. Ўз навбатида, улар таркибни вилоятимиздаги футболчилар эвазига шакллантиришади. Биласиз, мамлакатимиздаги деярли барча жамоалар, турли ёшдаги термаларимизда Наманган футболи тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Биз айнан шу ҳолатдан унумли фойдаланмоқчимиз. Мақсадимиз - вилоятимиздаги мактаб-интернатлар тарбияланувчилари ўйинларини кузатиб, энг иқтидорли йигитларни саралаш ва таркибимизга жалб этиш. Уларда йиллар мобайнида шаклланадиган фидойилик ҳисси узоқ муддатли режамизни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

- Жамоани молиялаштириш қайси йўналиш бўйича олиб борилади?

- Биринчи навбатда, ҳомийлар кўмагига таянамиз. Бу борада вилоятимиздаги турли ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш ния­тимиз бор. Қолаверса, иқтисодий бар­қарорликни таъминлаш йўлида ўзимиз ҳам шунчаки, қўл қовуштириб турмаймиз. Жумладан, тез орада барча шарт-шароитларга эга база «Навбаҳор» ихтиёрига топширилади. Жамоа футболчиларининг ўша ерда истиқомат қилишларини инобатга олсак, бизда меҳмонхоналар учун сарфланадиган маблағни тежаш имкони туғилади. Бундан ташқари, клуб футболкалари ва атрибутлари сотувини йўлга қўйиш, ўйин пайти мухлисларга қулайликлар яратиш ҳам режага киритилган.

- Асли касбингиз шифокор эканлигини инобатга олиб сўраймиз: сизда футбол соҳасида ишлашга қизиқиш қандай туғилган?

- Миллионлар ўйинига азбаройи қаттиқ қизиққанлигим учун мунтазам равишда спортнинг ушбу турига яқинроқ бўлишга интиламан. Қолаверса, шу пайтга қадар «Навбаҳор»нинг ҳар бир ўйинини зўр қизиқиш билан кузатганман, жамоага ишқибозлик қилганман.

- Биламиз, аввал «Чуст-Пахта­кор»­да иш юритгансиз. Эҳтимол, шу жамоадаги фаолиятингиз маъқул келган, чоғи, сизни «Навбаҳор» раҳбариятига таклиф этишди...

- Менга ишонч билдириб, ушбу лавозимга тайинлашган эканми, демак, ўз вазифамга сидқидил ёндашиб, ижобий натижалар қайд этиш йўлида астойдил меҳнат қиламан. Ҳеч бир мамлакатда биздаги каби футболга давлат миқёсида эътибор қаратилмайди, айниқса, юртимизда болалар спортини ривожлантириш йўлида кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланган. Айнан шу имтиёзлардан фойдаланиб, ниятимизни амалга ошира олсак, ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз.

- Футболчилар машғулотларда турли либосларда ҳаракатланишмоқда. Нима, ҳали жамоа махсус экипировкалар билан таъминланмадими?

- Мазкур масала ҳам деярли ҳал этилди. Бельгияда ишлаб чиқилган сифатли ва замонавий экипировкалар тез орада футболчиларимизга топширилади. Либос дизайнига алоҳида эътибор қаратиб, унинг рангини аниқлашда «Навбаҳор» анъаналарига содиқ қолишга интилдик.

- Маҳаллий ишқибозларга тилакларингиз...

- Албатта, Наманган аҳли ҳамиша футбол билан ҳамнафас. Ҳаттоки, айрим кучли чемпионатлар жамоалари ҳавас қилса арзигулик мухлислар аудиториясига эгамиз. Фурсатдан фойдаланиб, уларга соғлик-саломатлик тилайман, жамоамизни қўллаб-қувватлашдан асло чарчашмасин.

Ў.Умаров ва И. Раҳимов суҳбатлашишди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:53, 17.01.2016. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.