Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Достонбек Ҳамдамов ОЧлари тарихидаги энг тезкор голни киритди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биласиз, кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2-тур учрашувлари доирасида Ироқ термасига қарши баҳс юритди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашувнинг илк дақиқасидаёқ терма жамоамиз аъзоси Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очишга эришди. ОФК мутахассислари олиб борган кичик изланишдан сўнг мазкур голнинг учрашув старт олганидан 11.47 сония ўтгач рақиб дарвозаси тўридан жой олгани маълум бўлди. Натижада мазкур гол иккинчи бор ўтказилаётган U-23 Осиё чемпионатлари тарихидаги энг тезкор киритилган гол сифатида тарихга кирди.

Агар ОФК байроғи остида ўтказиладиган мусобақалар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу гол қитъамиз миқёсидаги барча мусобақаларда урилган тезкор голлар учлигига ҳам кирди. Ёдингизда бўлса, ОЧЛ доирасида “Лаҳвия” ҳужумчиси Себастиян Сория Пахтакор” дарвозасини 9.34 сониядаёқ ишғол этганди. Достонбек Ҳамдамовнинг Ироқ дарвозасига киритган голи эса бу борада иккинчи поғонадан жой олди. Кучли учликни БАА термаси аъзоси Али Мабхутнинг Австралиядаги ОЧ вақтида Баҳрайн термаси дарвозасига киритган голи банд этган. У ўшанда ўйиннинг 14 сониясидаёқ муваффақият қозонишга эришганди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:58, 17.01.2016. Ўқилди: 5254 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик