Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Суперлига. «Нефтчи» бир киши кам бўлиб қолган «Қўқон-1912»ни аяб ўтирмади [0]

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [0]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [0]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [0]

Чемпионлар лигаси ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига икки нафар француз даъвогар [0]

Суперлига. «Қизилқум» — «Хоразм» - 0:0 (видеошарҳ) [0]

Альварес Чемпионлар лигасида 25 та голга энг тез эришиш бўйича Мессини ортда қолдирди [0]

Симеоне «Атлетико» — «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар ҳақида фикр билдирди [0]

Михаил Мудрикнинг допинг иши спорт арбитраж судига етиб борди [0]

Zo'r TV телеканали 30-апрель куни Европа лигасининг ярим финал ўйинини жонли трансляция қилади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тизимни ўзгартирмасак, Олимпиада ва жаҳон чемпионатига бора олмаймиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тўрт нафар қария йиғилиб қолган экан. Ўшанда биттаси улфатларига мақтаниб қолибди.
- Мен 20 ёшимда қандай кучга эга бўлган бўлсам, ҳозир ҳам кучим шундай.
Шериклари ҳайрон қолибди:
- Йўғ-э, бўлиши мумкин эмас.
- Ишонаверинглар.
- Хўп, буни қандай исботлайсан?
- Мана бу катта тошни кўряпсизларми?
- Ҳа…
- Мен шу тошни 20 ёшимда ҳам кўтара олмаганман, ҳозир ҳам кўтара олмайман…

Мақолани лирик чекиниш билан бошлашга қарор қилдим. Кеча олимпиячиларимиз Олимпиадага чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Кўпчиликнинг асаби бузилган, кимдир танқид, яна кимдир ҳақорат қиляпти. Худди вакилларимиз Олимпиадага мунтазам тарзда йўлланма олиб келишгану, бу сафар қолиб кетгандек. Олимпиячиларимиз 20 йил олдин ҳам Олимпиадага чиқа олишмаган, ҳозир ҳам чиқа олишмади. Демак олимпиячиларимиз 20 йил олдин қандай кучга эга бўлган бўлишса, ҳозир ҳам шундай. 20 йилдан буён ўзгариш кўрмадик. Кўришимиз ҳам даргумон. Нимага?

Чунки бизда жаҳоннинг ҳеч бир мамлакатида йўқ бўлган тизим ишлайди. Яъни миллий терма жамоани бошқарган мураббий, олимпия термасини ҳам бошқаради. Капелло, Лёв, Дел Боске каби мутаххасислар ҳам бир вақтнинг ўзида икки жамоани бошқара олмасликлари мумкин, лекин бизни мураббийлар буни уддалашади. Ҳа фақат бошқаришни уддалашади, вазифани бажаришни эмас. Википедияни титкилаб кўринг қани, яна бошқа қаерда бундай тизим борлигини топа олармикансиз?

Мени ҳайрон қолдирагани, бизни футбол мутаххасисларимизни битта лавозим қониқтирмаслиги. Тўғри, иккита ишда ишловчилар кўп. Лекин улар маош кам бўлганлиги учун ҳам, яна бошқа ишда ишлашларига тўғри келади. Лекин мураббийларнинг бир ойлик маоши, оддий ишчиларнинг бир йиллик маоши билан баробарку! Уларга нима етишмайди? Бу саволга мен жавоб топа олмадим. Балки сиз биларсиз бу саволни жавобини.

Футболда ҳамма нарса мураббийга боғлиқ эканлигини ушбу мавсумда Европа кучли бешлик чемпионатларида кўрмоқдамиз. Рафа Бенитес каби машҳур мутаххассис ҳам “Реал”нинг юлдузлари билан яхши натижага эриша олмаган бир пайтда, Клаудио Раньери ўзининг камтарона “Лестер”и билан “МЮ”, “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Челси” каби грандларни орқада қолдириб, АПЛ пешқадамига айланди. Агар мураббий тўғри тактика танлай олса, футболчилардан унумли фойдалана билса, натижа ҳам у томонда бўлади. Қатардаги мусобақа шуни кўрсатдики, Бабаян ҳали кучли мураббий эмас экан. У тактика борасида ҳам, ўйинчилардан фойдаланиш борасида ҳам хатоликка йўл қўйди. Натижада бу хато бизни яна 4 йил сабр қилишга мажбур этди. Бир инсоннинг хатоси туфайли 30 миллиондан ортиқ бўлган халқ жабр кўради. Демак, мураббийлик маъсулияти оғир. Бабаяннинг айни пайтдаги ҳолати Абрамовникини эслатиб юбормоқда. Бабаян ҳам Абрамовнинг йўлидан борди. У ҳам дастлаб Олимпиадани бой берди, ЖЧ саралаш босқичининг кейинги босқичида (агар чиқа олсак) биринчи жиддий рақибга имкониятни бой берганидан кейин, у ҳам истеъфога чиқарилса ажаб эмас. Кейин нима бўлади? Лабай дея Қосимов келади. Ахир бизда тизим шунақаку!

Олимпиадага бора олмадик. Хўш энди нима ўзгаради? Мираброр Усмонов таъкидлаганидек, бир қатор мутаххассисларни ишдан бўшатадими? Бундай бўлмаслигини кўпчилигимиз сезиб турибмизку ахир. Бабаян ҳам терма жамоа мураббийи бўлиб қолишига деярли ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Фақатгина битта йўл бор. (Аслида йўллар кўп, лекин бу ҳақда ёзган билан фойдаси йўқ, фойдаси тегадигани ҳақида ёзган маъқул). Терма жамоамизга Бабаян билан бирга ишлашадиган хорижлик кучли мураббий керак. Майли у ёрдамчи мураббий бўла қолсин, лекин кучлиси керак. Ўртамиёна сербиялик эмас! Мана футзал термамизни испаниялик мутаххассис бошқармоқдаку! Бу борада пул муаммо бўлмаслиги керак. Ана Баҳрайн каби митти давлат ҳам доимо хорижлик мураббий ёллайди. Мураббий танлаганда ҳам , Осиё футболидан хабардор бўлганини танлаши керак. Хатто Гвардиолани олиб келсак ҳам, у бизни бирданига мундиалга олиб бора олмайди. Арабларнинг айёрликлари, ҳакамларнинг аҳмоқона хатоларини биладиган, Осиё футболи хавосидан баҳраманд бўлган мураббий керак. Балки ўшанда биз ҳам Жаҳон чемпионатига чиқармиз. Агар ўзимизнинг 20 йиллик тизимимиздан воз кечмасак. Олимпиада ва жаҳон чемпионатларига боришни орзу ҳам қилмасак бўлади.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:50, 18.01.2016. Ўқилди: 6077 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик