Adidas Петр Чехнинг қўлқопларини адашиб «Челси» машғулот базасига юборди
Спорт кийимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган "Adidas" компанияси «Челси»нинг техник ҳомийси ҳисобланади.
Компания лондонликларнинг собиқ дарвозабони Петр Чех учун ишлаб чиқарилган қўлқопларни адашиб "Челси"нинг Кобхэмдаги машғулотлар базасига юборди.
«Арсенал» ўтган йилнинг ёзида «Челси»дан дарвозабонни сотиб олганди. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар якшанба куни АПЛ доирасида ўзаро тўқнаш келадилар.
"The Telegraph" тарқатган маълумотларга кўра, «Челси» ходимлари Чехнинг қўлқопларини кўриб ҳайрон бўлишган ва уларни тезроқ Чехга етказишга ҳаракат қилишган.
Манба: sports.ru
Киритилди: 09:01, 21.01.2016. Ўқилди: 4197 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар