Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум - Хоразм
10-тур Нефтчи - Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор - Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик турнирлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Фарғонада “Ҳоким кубоги” турнири қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Қизилқум” футболчилари учинчи турда мезбонларнинг “ФарДУ-Футбол-инфо” жамоаси билан куч синашди.

Гарчи, ўйинда сваия бобида навоийликлар рақибига нисбатан сезиларли даражада устунлик қилишган бўлса-да, “талабалар”  айрим вазиятларда кончиларга етарлича ташвиш туғдиришга уринишди. Дастлабки дақиқаларда катта ташаббусга эга бўлган “Қизилқум” вакиллари чиройли тарзда ҳисобни очдилар. Мезбонлар ҳимоячиси жарима майдончаси яқинида ҳужумчи Алишер Холиқовга нисбатан қўполлик қилди. Дарвозадан чамаси 18-20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини Илҳом Юнусов қойилмақом қилиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди — 1:0.

Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмасдан меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритди.

 Жарима майдончаси ичида доимо ҳозиру нозир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Шундан сўнг, “Қизилқум” жамоаси аъзолари бир мунча хотиржамликка берилишди. 19-дақиқада жарима майдончаси ичида ҳимоячиларнинг палапартиш ҳаракати “талабалар”нинг ҳисобни қисқартириши билан якунланди. Гол муаллифи — Нодир Камолов.

Танаффусдан кейин учрашув шиддатли ва ҳужумкор руҳда давом этган бўлса-да, мухлислар атиги бир голга гувоҳ бўлишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Вячеслав Шевченко жамоадошининг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ўртадаги фарқни оширди — 3:1.

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоаси Фарғонадаги турнирда эришган ғалабаларини иккитага етказиб олди. Бунгача Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида навоийликлар “Цементчи” (Қувасой) футболчилари  билан дуранг (0:0) ўйнаб, “Нефтчи-2” (Фарғона) жамоасидан (2:1) устун келишганди.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

Ҳоким кубоги турнири

“В” гуруҳи, 3-тур

2016 йил 1 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “ФарДУ-Футбол-Инфо” (Фарғона) — 3:1 (2:1).

Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов, Муродхон Аъзамжонов, Маъруф Мадвалиев (барчаси — Марғилон).

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов,  Отабек Нарзуллаев, Андрей Деркач, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Алишер Холиқов, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Вячеслав Шевченко, Азизбек Усмонов.

“ФарДУ-Футбол-Инфо”: Фахриддин Мирзақосимов, Маъмур Қосимов, Рустам Абдуҳамидов, Шодиёр Ҳожиматов, Абдулла Мирзаев, Бобур Аминжонов, Акмали Раҳимзода, Нодир Камолов, Ҳожимурод Насриддинов, Хайрулла Мадаминов, Шердор Туронов.

Захирадан майдонга тушганлар: Зуҳриддин Раҳматов, Шахбоз Абдураимов, Қаҳрамон Мамадалиев, Аброр Абдуллаев, Мирзоҳид Эгамбердиев, Усмон Соибов.

Голлар: Илҳом Юнусов (4), Баҳриддин Ваҳобов (8), Нодир Камолов (19), Вячеслав Шевченко (76).

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ пешқадами номига ойдинлик киритиб берувчи учрашув 2 февраль куни ўтказилади. Унда “Қўқон-1912” — “Қизилқум” жуфтлиги майдонга тушади. Мазкур баҳс Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 15.00 да бошланади.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун “Қизилқум” машғулотларига тажрибали ярим ҳимоячи Руслан Вагапов (“Металлург”) келиб қўшилди. Фарғонада давом этаётган мазкур ўқув-машғулот йиғинида навоийликлар мураббийлар штаби нигериялик легионерларни синовдан ўтказишни ҳам режалаштиришган. Бугун тунда Нигериядан бир нафардан ярим ҳимоячи ва ҳужумчи Фарғонага етиб келишади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 20:44, 01.02.2016. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик