АПЛ тақвимидаги ўзгаришлар «Манчестер Сити»нинг ғазабини қўзитиб юборди.
Бугун Премьер-лига айрим ўйинлар жадвалини ўзгартирди. Эндиликда «Манчестер Сити»нинг АПЛ ва Англия Кубогидаги тақвими қуйидагича кўриниш олди:
-
4 май: «Эвертон» (сафарда);
-
9 май: «Брентфорд» (уйда);
-
13 май: «Кристал Пэлас» (уйда);
-
16 май: «Челси» (Англия Кубоги финали, «Уэмбли»);
-
19 май: «Борнмут» (сафарда);
-
24 май: «Астон Вилла» (уйда).
Шундай қилиб, 13 майдан 19 майгача бўлган муддатда Пеп Гвардиола жамоаси етти кун ичида учта ўйинда майдонга тушишига тўғри келади.
The Times ва бошқа инглиз ОАВларининг хабарига кўра, «Манчестер Сити» бу ўзгаришлардан сўнг «жуда қаттиқ ғазабланган». «Шаҳарликлар» тақвим бўйича ўз таклифларини киритишган эди, бироқ АПЛ уларни рад этди.
«Манчестер Сити» раҳбариятининг ҳисоблашича, АПЛ тақвим тузишнинг ўз тамойилларига амал қилмаган ва бу ҳолат «Арсенал» билан бўлаётган чемпионлик пойгасига таъсир қилиши мумкин.
Шунингдек, клуб «Кристал Пэлас»га қарши ўйиннинг эртароқ муддатга кўчирилмаганидан норози, ваҳоланки АПЛ бу баҳсни кўчириш зарурлигини февраль ойидан бери билар эди. «Манчестер Сити» «Борнмут» билан ўйинни (тасдиқланган 19 май ўрнига) 12 майда, «Кристал Пэлас» билан баҳсни эса (тасдиқланган 13 май ўрнига) ё 19 май, ёки 21 майда ўтказишни таклиф қилганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).