«Байер» ҳимоячи Эдмонд Тапсоба билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Эндиликда буркина-фасолик 27 ёшли футболчи билан тузилган келишув 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
«Сўнгги олти ярим йил ичида Эдмонд Тапсоба юқори даражада ўйин кўрсатиб, Бундеслиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига ва жамоамизнинг асосий фигурасига айланди. У «олтин дубль» қайд этган таркибимизнинг таянчи бўлди, муваффақиятларимизга улкан ҳисса қўшди ва жамоанинг барча бўғинларини боғлаб турувчи муҳим бўғин вазифасини ўтади. Энг тажрибали ўйинчиларимиздан бири сифатида, Эдди навбатдаги ғолиб жамоани шакллантиришда йўлчи юлдуз бўлишда давом этади», — дея спорт директори Симон Рольфеснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Тапсоба 2020 йилнинг январидан буён «Байер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда у 41 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячи «Байер» таркибида 2023/24 йилги мавсумда Германия кубоги ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 2024/25 йилги мавсумда Германия Суперкубоги соҳибига айланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).