Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:30
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 27 31
16 Алавес 28 28
17 Эльче 28 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Денисов, Ибрагимович ва агентлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли хабари - шубҳасиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисовга Римнинг «Лацио»си қизиқаётгани бўлди. Хабар шу қадар сенсацион эдики, ҳатто Санжар Турсуновнинг Украинадан Қатарга кўчиб ўтгани ҳам сояда қолиб кетди. Қатар - ўзимизнинг Осиё, шу сабабли у қадар оҳ-воҳ қиладиган даражада эмас. Боз устига, у ерда шу вақтга қадар бир қанча футболчиларимиз тўп суришга улгурганлар ва ҳозир ҳам тўп суришмоқда. Аммо Италия чемпионати - бутунлай бошқа олам. Шу қадар бошқачаки, биз учун ўзга сайёра, десак ҳам бўлаверади.

Мана, энди ўзимизнинг Денисов ўша «ўзга сайёра»да тўп суришга тайёрланмоқда. Насиб қилса, ўзбекистонлик футболчини «А» серияда кўрадиган кунларга оз қолган кўринади. Шу сабабли, гарчи «Лацио» ҳангомаси ҳозирча «эртак» мақомида бўлса-да, бу хабарга алоҳида эътибор қаратишга қарор қилдик. Боз устига, диққатимиз марказида турадиган объект - «Лацио» ҳам эмас. Ҳозирча бу клуб ҳақида кўп гапириш шартмас. Чунки ҳали расман тасдиқланмаган маълумот учун оғиз кўпиртириш ярамайди. Биз шунчаки, бошқа нарсани таъкидлашни истаймиз - римликлар Денисовни сотиб оладими ёки йўқ, бундан қатъий назар, бир нарсага ишончимиз комил - Виталий дарҳақиқат Европада ўйнаб кета оладиган футболчи. Ва бу гапни биз эмас, балки кўзга кўринган инсонлар айтишган. Ҳозир шунга мисол келтирсак.

Аслида, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ҳақидаги гаплар анча олдинроқ пайдо бўлган эди. Яқинда, икки ойгина муқаддам Москванинг «Динамо» клуби катта тадбир ўтказди. «Динамочилар» 70 йил муқаддам Англия майдонларида турне ўтказишган экан, ўша тарихий сана муносабати билан инглиз клублари вакиллари ҳам меҳмон сифатида таклиф этилди. Москвадаги тадбирда Англиянинг «Арсенал», «Челси», «Кардифф Сити» ва «Рейнжерс» жамоалари меҳмон бўлишди. Меҳмонлар тантанали маросимдан ташқари Россия чемпионати доирасидаги «Динамо» ва «Локомотив» ўртасида кечган учрашувни томоша қилишга ҳам таклиф этилдилар. Бизни қизиқтирган ҳолат ўша учрашув давомида содир бўлган.

Энди баҳсни томоша қилганлар ҳақида ҳам икки оғиз маълумот берсак. Улар - «Арсенал» ижрочи директори Кен Фрайер, «Арсенал»нинг афсонавий футболчиси Лиам Брейди ва «Челси»нинг яқин ўтмишдаги юлдузи Тур Андре Фло. Бу мутахассисларнинг чакана обрўга эга эмасликлари тайин. Айнан шу инсонлар «Динамо» ва «Локомотив» ўртасида кечган учрашувни томоша қиларканлар, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовга алоҳида эътибор қаратганлар. Россиядаги Championat.ru интернет нашри томонидан тайёрланган репортажда айтилишича, инглиз мутахассислари Денисовнинг ўйинини кузатишар экан, шундай фикр билдиришган: «Жуда ҳаракатчан йигит, ўз қанотида анча сифатли ишламоқда! Бундай футболчи Англия премьер-лигасида ҳам ўйнаб кетган бўлар эди!»

Ўзингиз ўйлаб кўринг, Англиянинг энг кучли клубларида ўйнаган, ишлаган ва кўзи пишган одамлар ўзлари мутлақо танимаган футболчи ҳақида шундай ижобий фикр билдирган эканми, демак Денисов дарҳақиқат ўз кучини Европада синаб кўришга арзийдиган футболчи. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди эътиборни шунчаки гапдан статистика томон бурсак. Зеро, рақамлар футболда ҳар доим ардоқланади.

Виталий Денисов бу борада ҳам яхши натижа қайд этаётган футболчи. Унинг ўйинини «Локомотив» мураббийлар штаби ҳам чакана баҳоламайди. Жорий мавсумда фақат Виталий Денисов ва дарвозабон Гильерме «Локомотив» таркибида Россия чемпионатининг барча 18 учрашувида майдонга тушганлар. Бошқа футболчилар захирада қолган вақтда ҳам Виталий жамоанинг асосий устуни бўлиб қолаверган. Дарвозабон унча-мунчага захирага олинмаслигини инобатга олсак, бу статистика Денисовнинг қай даражада кучга эга эканини кўрсатиб турибди. Шундай экан, ҳимоячимизга кучли клублардан қизиқиш бўлаётгани у қадар ҳайратланарли масала эмас. Кучли клублар аҳмоқ эмас, бирор футболчини сотиб олишдан олдин уни минг чиғириқдан ўтказишлари турган гап. Виталий мана шу чиғириқдан ўтган футболчи ва унга дарҳақиқат қизиқиш юқори. Бу ўринда фақат бир масала қолади - футболчи бу қизиқишдан қай даражада фойдалана олар экан?

Дунё футболида иқтидорли ўйинчилар кўп бўлган. Аммо ҳар доим ҳам потенциалини очиб беравермаган. Футболчининг фаолияти кўпинча унинг агенти олиб борган ишга ҳам боғлиқ бўлади. Ҳозирда нафақат футбол ёки спорт, балки санъат ва шоу-бизнес соҳасида ҳам агентлик фаолияти авж олиб кетди. Қайсидир киноактёр бирор блогбастердаги ролни олиши учун фақат унинг иқтидори камлик қилади. Бунинг учун агенти ҳам кучли бўлиши лозим.

Виталий Денисов борасида ҳам айни масала ҳозир жуда муҳим ўрин тутади. Биз «Лацио»дан бўлган қизиқиш қай даражада ҳақиқатлигини билмаймиз. Балки бўлгандир, балки йўқ. Аммо муҳими бу эмас. Асосийси шундаки - Виталий Денисов дарҳақиқат, Европа даражасидаги футболчи. У Италияда бўлмаса Англия ёки Испанияда ҳам ўйнай олади. Фақат бунинг учун унинг меҳнатини юзага чиқара оладиган агент керак бўлади.

Айни вақтда «Локомотив»нинг аксарият футболчилари «Dr. Oliver Wendt - Tomas Zorn» компанияси ва футбол агенти Олег Артёмов билан иш олиб боришмоқда. Виталий Денисов ҳам уларнинг мижози ҳисобланиши айтилган.

Умид қиламизки, бу компания Виталий учун энг мақбул йўлни топа олади. «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг таржимаи ҳоли битилган асарда фақат Мино Райола тимсолида яхши агент топа олгани учунгина фаолияти бу қадар юксак чўққига кўтарилганини айтган эди. Умид қиламизки, Виталий Денисов билан ҳам шундай бўлади. Зеро, футболчи 28 ёшга тўлгунга қадар ўз ўйини билан Европада тўп суришга муносиблигини исботлай олди. Қолгани эса энди у танлаган агентларга боғлиқ.

Асосийси, шу масалада Виталий адашмаган бўлсинда...

АБДУЛЛОҲ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:55, 01.02.2016. Ўқилди: 4496 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.