Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4163]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2554]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2520]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2391]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2338]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2311]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2191]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2152]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2049]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1901]

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 финалидаги мағлубиятдан кейин йўқ бўлиб қолган Роналду ижтимоий тармоқларга қайтди [0]

Ўзбекистонлик теннисчилар “Катта дубулға” турнирида иштирок этади [0]

Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийига айланса, «Челси» товон пули талаб қилади [0]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Японияга қарши ярим финал баҳси учун асосий таркиби эълон қилинди [0]

Гвардиоланинг сири очилдими? Daily Mail Пепнинг ижтимоий тармоқлардаги фейк аккаунти ва янгиликларга қарамлиги ҳақида ёзди [0]

«Ньюкасл» ҳужумчиси учун 70 млн евро сўрамоқда [0]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [0]

«Бенфика» Моуриньога ўринбосар топди [0]

Патрик Виейра «Арсенал» тарихи ва бугунидан иборат рамзий жамоа тузди [0]

Сафонов «қуруқ» ўйинлар фоизи бўйича Топ-5 лигаларда пешқадамлик қилмоқда [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: “Ҳоким кубоги” турнири қизғин кечмоқда"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Куни кеча “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов Фарғонадаги “Рухсор” ФМ радиосига “Ҳоким кубоги-2016” турнири борасида интервью берди. Суҳбатни “Нефтчи” расмий сайти орқали ҳам ўқишингиз мумкин.

 - “Ҳоким кубоги” турнири азалдан катта қизиқишларга сабаб бўлиб келган, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович.  Бироқ айтиш керакки, сўнгги йилларда турнирнинг савияси бироз тушганди. 2016-йилга келиб мусобақа ташкилотчилари биринчи ўринда “Ҳоким кубоги”нинг савиясини ошириш борасида кенг кўламдаги ишларни олиб боришди ва бу ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдаги турнирда Олий лиганинг бир қатор кучли клублари ўзларининг асосий таркиблари билан иштирок этишмоқда. Биз ҳам ПФЛ кубогидан кўра, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишни афзал билдик. Мен мусобақа ташкилотчиларидан кейинги йиллари турнирни янада кенг кўламда ўтказишларини, кўпроқ Олий лиганинг кучли клубларини Фарғонага таклиф қилишларини сўраган бўлардим. Фарғона шаҳрида бир-биридан замонавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатиб турибди. Барча шароитлар бор. Тошкентда ёки хориж мамлакатларидаги 10-15 кунлик йиғинларни мана шу Фарғонада ўтказиб, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишса мусобақанинг савиясида янада ошарди. Бу менинг шахсий фикрим. Биласизми, хар йили “Ҳоким кубоги” ўйинлари пайтида об-ҳаво бироз ноқулай келар эди. Ўйинлар асосан қор босган майдонларда ўтарди. Қувонарли томони, бу йили футбол ўйнаш учун ажойиб қуёшли об-ҳаво бўлмоқда ва ўйинчилар ҳам роҳатланиб майдонда тўп тепишяпти. Шунингдек, ўйиндан-ўйинга мухлисларнинг стадионга ташрифи ортаётгани мени қувонтирмоқда. Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат.

- “Ҳоким кубоги-2016”нинг финал босқичига йўл олиш учун қайси жамоанинг имкониятлари кўпроқ деб ҳисоблайсиз ?

- Ҳамма жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайман. “Қўқон-1912” “Андижон”, “Қизилқум” ва албатта “Нефтчи” жамоасида финалга чиқиш учун яхши имконият бор. Қўқон жамоаси ПФЛ кубогида ҳам иштирок этса бўларди. Лекин биз “Ҳоким кубоги”ни танладик. Чунки турнирдаги ўйинларнинг кўплиги, учрашувларнинг зич жойлашуви биз учун жуда қулай бўлди.

- “Нефтчи” жамоасининг шу даражага етишишида сизнинг хиссангиз катта. Жамоанинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?

Албатта. “Нефтчи” хар доим юқори натижаларга эришиб келган жамоадир. Фақат сўнгги йиллардаги муваффақиятларда бироз хиссамиз қўшилди холос деб ўйлайман. Ха, “Нефтчи”нинг ўйинларини кузатиб боряпман. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўйинни ҳам кўрдим. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди.  Айниқса “Нефтчи” ёшлари жамоаси ҳам яхши шаклланмоқда. Бахром Ҳайдаров ўз шогирдлари билан самарали ишлаётгани билиниб турибди.  “Нефтчи” ёшлари Қўқон жамоасининг асосий таркибига қарши баҳсда ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди.

 - Балки кунлар келиб “Нефтчи”га  яна қайтасизми ?

- Насиб қилса, яна “Нефтчи”га қайтаман. Мана қаранг, хозир ҳам суҳбатга “Нефтчи” либосида келдим. Ниятим, “Қўқон-1912”да ҳам ўз билимларимни ишга солиб Қўқон футболининг ривожига ўз хиссамни қўшишдир. Агар вазият шуни тақозо этса, хар доим “Нефтчи”га келиб меҳнат қилишга ва Фарғона футболи истиқболи йўлида меҳнат қилишга тайёрман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга доим соғлиқ тилайман. Оилалари тинч бўлсин. Хар доим стадионларни тўлдириб бир-биридан қизиқарли ўйинларни томоша қилишларини тилаб қоламан. Мухлислар хамиша ўз севимли жамоаларининг ўйинларига келиб, футболчиларни юксак даражада қўллашларини сўраб қоламан.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди. 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:49, 02.02.2016. Ўқилди: 2590 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик