Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [13]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар номи маълум қилинди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дмитрий Селюк:«Мендеш ва Райола пулни ўйлашади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугунги кунда агентлар футболнинг бир бўлагига айланиб улгуришган. Улар орасида ҳам худди футболчилар каби «юлдуз»лари ҳам бор. Шундайлардан бири Дмитрий Селюкдир.

Айни пайтда у Барселонада истиқомат қилмоқда. Унинг «Барселона» раҳбарияти билан муносабатлари яхши. Яқинда россиялик журналистлар Селюкни суҳбатга чорлашди. Мазкур интервью «Камп Ноу» стадионининг меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

- Барселонада яшайсиз, Гвардиола билан дўстсиз, Яя Туренинг агентисиз. Бизнесингиз эса асосан Россия ва Украинада. Нима учун?

- Украинадаги фаолиятим маълум сабабларга кўра тугай деб қолди. Бунинг устига, мен билан ишлаган икки клуб ҳозир йўқ. Лекин у ерда ишламасам ҳам одамлар мени танишади. Менинг номим қайд этилган ҳар қандай янгиликни кўрсангиз, тагида камида 100та изоҳ бўлади. Бош­қаларда эса «коммент»лар 5тадан кўп эмас. Ҳаттоки, Мутко ҳам унинг саҳифасини атиги уч киши ўқишидан нолиганди.

- Барселонада ҳам сизни яхши танишадими?

- Умуман олганда, «Барселона» билан расмий алоқам йўқ. Лекин клубдагилар ҳар қандай соҳада мурожаат қилишади.

- Бу қандай бошланганди?

- «Барса»ни Яя Турени сотиб олишга кўндириш учун икки йил сарфлаганман. Ниҳоят, келишганмиз. Улар эса хурсанд бўлишган. Бу орада Чики Бегиристайн, Хавьер Сориано ва Жоан Лапорталар билан танишдим. Бошқа агентлар сингари уларнинг қабулига ёзилмайман ва икки ой навбат кутмайман. Шунчаки, қўнғироқ қиламан ва кўришамиз.

- Ҳаммаси осонликча бўлмагандир. Сизларни кимдир таништириб қўйганми?

- Кўп одамларни биламан. Айнан кимдан бошланганини аниқ эслай олмайман. Ҳозирда бирга туғилган кунларни ва шунга ўхшаш тадбирларни бирга нишонлаймиз. Танишларимдан бири уйимга меҳмон бўлиб келганди. Ўша куни Йохан Кройфф телевизор томоша қилаётганди. Буни кўрган дўстим ёқасини ушлаб қолган. «Барселона» билан ҳам муносабатларим шундай.

- Европада-чи?

- «Манчестер Сити», «Челси», «Эвертон», «Сандерленд» ёки Италиядагилар билан яхши танишман... Масалан, «Ювентус»нинг ўйинини томоша қилиш учун борсам, одамлар йўлакчада спорт директорини кутиб туришади. У чиқиши билан мен билан қучоқлашиб, «юр, ўтириб гаплашиб оламиз», дейди. Ваҳоланки, орқада 20га яқин инсон икки оғиз сўзини қандай айтишни билмай туради. «Рома» спорт директори Вальтер Сабатини ҳам мени жуда яхши билади. Думбиянинг ўша жамоага ўтганини биласиз. Улар аслида, Луис Адрианони олмоқчи бўлишганди. Аммо «Шахтёр» бермаган. Ўша пайтда Африка кубоги ўтказилаётганди. Римликлар Жервиньодан Думбияни унутишни сўрашган. Улар турнирдан сўнг ЦСКАга бориб, барчасини беш дақиқада ҳал қилишган. Трабуккининг бунга умамн алоқаси бўлмаган.

- Сиз футболчиларнинг трансферлари билан шуғулланасиз. Аммо ҳеч қачон агентлик лицензиясига эга бўлмагансиз.

- Лицензия ҳозир керакмас. Лекин ҳақиқатан ҳам у менда бўлмаган. Чунки агент эмасман. Шунчаки, клубларга маслаҳатлар бераман, футболчиларни реклама қилиш билан шуғулланаман. Болалар мактабларини молиялаштираман, футбол дастурларига пул бераман. Умуман олганда, ҳамма нарса билан шуғулланаман.

- Сизнингча, жаҳондаги энг яхши агент ким - Мино Райолами ёки Жорже Мендеш?

- Райола - бу пицца сотувчи. Қуруқ гап. Златан Ибрагимович Райоланинг мижози. Аммо барча масалаларни ўзи ҳал қилади. Райола эса кучукчага ўхшаб ортидан югуриб юради. Поль Погбанинг ўз агенти бор. Райоланинг унга алоқаси йўқ. Шунчаки, франциялик агент машҳур эмас. Шу боис ҳам Райола матбуотда ўзини кўз-кўз қилиб туради. Масалан, мен бирор-бир клубга тўғри келмайдиган футболчини таклиф қилмайман. Райолани эса фақат ўзи оладиган комиссия пули қизиқтиради.

- Райола сиздан Генрих Мхитар­янни илиб кетганми?

- Донецкнинг «Металлург» клуби хўжайини Олег Мкртчанни Мхитарянни тезроқ сотиб олишга кўндирмоқчи бўлдим. Чунки Генрихга Швейцария клубидан таклиф тушаётганди. Улар футболчини сотиб олишди. Кейин Генрихнинг «Шахтёр»га ўтишини таъминладим. Трансфер ҳуқуқини клуб билан тенг бўлишиб олгандик. Футболчини «Ливерпул»га сотмоқчи бўлдик. Лекин Мкртчан Мхитаряннинг трансферидан тушадиган барча пулни ўзиники қилмоқчи бўлди. У Арманистон футбол федерацияси президенти орқали Генрихга босим ўтказа бошлади. Ҳаттоки унинг синглисини ҳам аралаштиришди. У УЕФАда ишларди. Кейин Райола «ўзини кўрсатди». Мкртчан Генрихни Райола билан шартнома тузишга мажбурлади. Натижада, унга ўша 50 фоиз, яъни 13,5 миллион насиб қилди. Мхитарян ажойиб, тарбияли йигит. Бундай вазиятга тушиб қолишида омади келмади. «Боруссия»га ўтганидан кейин менга SMS хабар жўнатиб, кечирим сўраганди.

- Мендеш-чи?

- У «Депортиво»да ишлашни бошлади ва ўша ерга ўз футболчиларини олиб борди. Улар кучайган пайтларида жамоани тарк этишди. Ке­йин ла-корунияликлар Мендешдан қутулишди. У «Валенсия»га борди. Ўз мураббийини қўйиб футболчилари билан таъминлади. Натижада, Чемпионлар Лигасида ўйнаб юрадиган жамоа пастга шўнғий бошлади. Кейин Мендеш «Монако»га Фалькао, Хамес ва Моутиньоларни жўнатди. Бунинг учун 130 миллион сарфлашди. Энди улар Фалькаодан қандай қутулишни билмай юришибди, сарфлаган пулларни эса қайтариб бўлмайди. Умуман олганда, Мендеш «Динамо» (Москва)да Федоричевни 89 миллионга алдаб кетганидан сўнг у билан яна ишлаётганларига ҳайронман. Ҳеч тушуна олмайман, нега португалияликларга қизиқишаверади. Улар ҳаммага мағлуб бўлишаверади-ку. «Спортинг»ни Россия клублари мағлуб этишди. «Порту» эса Киевнинг «Динамо»сидан ўта олмади. Шунга қарамай, португалиялик футболчилар қиммат туришади. Португалиялик мураббийлар эса фақат ўзлариникини сотиб олишни исташади. Россияликлар бир-бирларини чалиб йиқитишса, португалияликлар ўзиникини тортади. Шундай вазиятда Мендеш катта саҳнага чиқади. Нима учун бу йил «Челси»нинг иши юришмади? Бунга сабабчи - Мендеш. У ўзининг Моуриньосини ўзининг Фалькаоси билан тамом қилди. У футболчини қаерга жўнатишни билмай турганди. Натижада, «Челси»га жойлади. Фалькао эса ногирон. У энди ҳеч қаерда ўйнай олмайди. Бир сўз билан айтганда, Мендеш «Челси»ни алдаб, ўзи билан 15 йилдан буён бирга ишлаётган Моуриньони чалди. Бундай инсонлар учун дўстлик тушунчаси йўқ. Фақат фойдани ўйлашади. Ишонч билан айтаман, Моуриньо айнан Фалькао туфайли жабр кўрди. Агар 10 миллион маош оладиган футболчини чорласангиз, уни ўйнатишингиз керак. Фалькао эса ўйнай олмайди. Маоши 2 миллионлик футболчилар ўйнашади. Улар энг кўп маош оладиган футболчининг захирада ўтирганини кўришади...

- Унда агент нима билан шуғулланиши керак?

- Ҳар бир футболчи ўз жамоасини топиб олиши лозимлигини тушуниши керак. Мен клубларга ҳақиқатан ҳам улар учун керак футболчини таклиф қиламан. Балки унга кам тўлашар. Аммо ўша футболчи доимий ўйнайди ва ўсади. Мен футболни кўтаришни ўйласам, Мендеш ва Ра­йола ҳамиша пул ғамида. Ҳар қандай пайтда Европанинг ҳар қайси клубига қўнғироқ қилишим мумкин. Чунки улар олдида уят иш қилмаганман. Ҳеч кимни алдамаганман. Мана, «Анжи» Ласина Траорени катта пул эвазига сотиб олган. Кейин уни янада қимматроққа пуллаган. Аниқроғи, мен сотганман.

- Айтганча, Траоре қаерга йўқолиб қолди? «Эвертон»да ўйнай олмади. «Монако»да эса захирада ўтирибди.

- «Монако»да ҳозир нима бўлаётганини айтдим-ку. Жамоа бош мураббийи португалиялик. Португалиялик Мендеш у ерга португалларни олиб борган. Португаллар эса фақат португалларни ўйнатишади. У қандай ўйнасин? Шу боис ҳам «Монако» ҳеч нима ютолмайди.

- Яя Туре сизнинг асосий мижозингиз. Келаси мавсумда у қаерда ўйнайди?

- Ҳамиша вақтида келиб, вақтида кетиш керак, дейман. Яя «Манчестер Сити»га ўтганида, жамоа кучсиз эди. Лекин шу жамоа билан икки марта чемпион бўлди. Клубнинг етакчисига айланди. Албатта, Яянинг «Сити» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш орзуси бор. Бунинг ҳаммаси Гвардиоланинг ташрифига боғлиқ бўлади. Лекин кетса ҳам етакчи бўладиган клубга кетади.

- Уни қандай топгансиз?

- Айрим агент-дегенератлардан фарқли ўлароқ, мен футболчиларни ўзим ўстираман. Уларни 16-17 ёшларида топаман. Кейин юлдузларга айланишади. Африканинг ҳар жойида ўз одамларим бор. Улар Европага футболчиларни кўрикка жўнатишади. Аввалига ўртамиёна клубларда ўйнашади. Кейин кучлиларига йўл олишади. Яяни олдин Донецкка олиб борганман. Кейин ундан жаҳон даражасидаги футболчи чиқаётганини ҳис қилганман. Уни ўсмирлигидан тарбияладим. Бежизга шарҳловчи Андронов Турени менинг никоҳсиз ўғлим, демайди. Айни пайтда ҳар қандай африкалик футболчига борсам, мен билан ишлашга қарши бўлмайди.

- Баъзида Туре кўп нарсадан норози бўлади.

- Шунчаки, ҳақиқатгўй. Россияда Яяни ЦСКА билан боғлиқ муаммо туфайли ёқтиришмайди. Ўшанда москваликларни ирқчиликда айблаган. Лекин бир балоси бўлмаса, ҳеч ким ўзича гапирмайди. Шу боис ҳам Яя бу мавзуни кўтариб чиққан. Агар бу муаммони таниқли бўлмаган футболчи кўтарганида, уни ҳеч ким эшитмасди. Вазиятни ҳис қилишлари учун Яядек обрўли инсонлар керак. У ҳамиша бошқалар ҳақида ўйлайди. Ундан яхши сиёсатчи чиқиши мумкин.

- Бир неча бор Туренинг мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиргансиз.

- Бўлиши мумкин. Мана қаранг, ақлли марказий ярим ҳимоячилардан яхши мураббийлар чиқади. Яққол мисол - Гвардиола. Балки сиёсатчи бўлар. Мана Жорж Веа Либерия, Чилаверт эса Парагвай президентлиги сайловларида қатнашди.

- «Кубань» спорт директори Сергей Доронченко билан муносабатларингиз қандай бўлган?

- Доронченко - Мкртчаннинг ити. Уни умуман ҳурмат қилмайман. «Ку­бан»­га «Марсел»дан Шарль Каборени олиб келганман. Уни топиб, гаплашдим ва клубга 500 мингга таклиф қилдим. Лекин Мкртчан менга «Спорт директор лавозимига Доронченкони қўймоқчиман ва Каборени у харид қилди демоқчиман. Ткачёвнинг олдида нимадир қилганга ўхшасин», деди. Мен рози бўлдим. Кейин Доронченконинг Каборени 1,5 миллионга олиб келгани тўғрисида хабар чиқди. Улар шартнома тузишди. Миллионни эса чўнтакка уришди. Аслида, буни текшириб кўриш осон. «Марсел»нинг «Кубань»дан қанча олганини сўралса, бас. Бунинг ҳаммаси Франция солиқчиларида бор.

Ундан сўнг Мкртчан Доронченко билан Каборе менинг футболчим эмаслиги ҳақида гапира бошлашди. Смородскаяга телефон қилиб, «Сизга Каборе бепулга боради. Аммо ўзимизга беш миллион берасиз», дейишди. Бу ўтакетган разиллик. Лекин Каборе менинг ўйинчим эканини ҳаёт кўрсатиб қўйди. У гапимга кириб «Кубан»дан кетди.

- «Кубань» билан ҳамон Арас Озбилиснинг «Спартак»ка ўтгани борасида судлашяпсизми?

- Ҳа, Швейцарияда. Яқинда ҳукм чиқади. Озбилис «Спартак»ка менинг иштирокимсиз ўтган. Унга Арманистон термасида ўйнай олмайсан, деб босим ўтказишган. Кейин барча ҳужжатларни Толстихга жўнатдим. Улар бу иш билан спорт суди эмас, балки органлар шуғулланиши кераклигини айтишди. Нимага «Спартак» «Кубан»га офшор орқали тўлади? Нимага жуда оз? «Динамо» ҳимоячи Козловни 5 миллионга олди. «Спартак» эса ҳужумкор футболчи учун атиги 2 миллион тўлади. Ваҳоланки, «Кубань» Озбилис учун «Монако»дан 6 миллионлик таклиф олганди. Улар эса 2 миллион эвазига «Спартак»ка сотиб юборишди. Умуман, «Кубань» қандай ишлайди? Битта ҳужжатда «Кубань» ОАЖ, бошқасида эса «Кубань» ЁАЖ. Уларни тўхтатиб бўлмади. Чунки Ткачёв ҳимоя қилиб турарди. Энди эса янги губернатор бошқача иш олиб боряпти.

- Бошқа тарафдан, сиз ҳам «Кубан»га доим кучли футболчиларни олиб келмагансиз. Бири Бельгияда, бошқаси Молдовада. Ҳимоячи Деле Аделейе эса Қозоғистонда ўйнаяпти.

- Аделейе ҳали ёш. Умуман олганда, у жиддий клубда ўйнашга қодир. Валерий Газзаев Россия чемпионатида фақат Гарай Аделейедан кучли эканини айтганди. Гаттузо ҳам уни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи бўлган. Унинг муаммоси - Нигерияда туғилгани. Масалан, Италия клуби билан келишиб қўйгандик. Аммо виза олиш уч ойга чўзилиб кетди. Натижада, келишув амалга ошмай қолди.

- Нима қилганда ҳам Қозоғистондан кўра Европада ўйнаш яхшироқ-ку.

- Менга футболчи ўзини яхши ҳис қилиши муҳим. Унинг Қозоғистонда олаётган маошини Италияда ҳеч ким бермайди. Аделейе Голландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг Роттердамнинг «Спарта»сига борди. Агар унга Хитойдан 1,5 миллионлик маош таклиф қилишса, Чин ўлкасини танлайди. Ҳар ҳолда Испанияда 300 минг олиб ўйнагандан яхшироқ.

- Олдинлари лимит Россия футболининг энг катта муаммоси эканини айтгандингиз.

- Ҳозир ҳам шу фикрдаман.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:02, 02.02.2016. Ўқилди: 3895 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.