Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон нечанчи ўринда? ЖЧнинг энг қиммат таркибга эга Осиё жамоалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Transfermarkt портали 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Осиё қитъаси терма жамоаларнинг умумий қийматларини эълон қилди. Унга кўра, Япония терма жамоаси футболчиларнинг трансфер қиймати бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этилишича, “самурайлар” таркибидаги футболчиларнинг умумий қиймати 270,8 миллион еврога баҳоланган. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Корея Республикаси терма жамоаси (139,05 миллион евро), учинчи поғонани эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси банд этган.

“Оқ бўрилар” таркибида Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жалб этилган футболчиларнинг умумий қиймати 85,3 миллион еврони ташкил этган. Ушбу миқдорнинг катта қисми “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов (50 млн евро) зиммасига тўғри келади.

Энг қиммат таркибга эга терма жамоалар:

1. Япония (270,8 млн евро)
2. Жанубий Корея (139,05 млн евро)
3. Ўзбекистон (85,3 млн евро)
4. Австралия (77,4 миллион евро)
5. Саудия Арабистони (40,6 миллион евро)
6. Эрон (32,05 миллион евро)
7. БАА (29,05 миллион евро)
8. Ироқ (21,2 миллион евро)
9. Иордания (20,3 миллион евро)
10. Қатар (19,9 миллион евро)

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Турнир учрашувларига АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда мезбонлик қилади. Бўлажак дунё биринчилигида тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Чемпионатнинг очилиш ўйини 11 июнь куни Мехикодаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади ва унда Мексика ҳамда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ мундиалдаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18 июнь куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади.

Жамоа иккинчи тур доирасида 23 июнь куни Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28 июнь куни “Атланта” стадионида Конго Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:01, 10.06.2026. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик