Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди

- Кескин курашларга бой ўйин бўлди, - деб гап бошлади Фёдоров – Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Уларнинг ўйинидан қониқдим. Фақат бугун улар кўп хис-хаяжонга берилишди. Балки ушбу ҳолат уларнинг чиройли футбол кўрсатишига ҳалал бергандир.  Футболчи эхтиросларини жиловлай билиши керак. “Ҳоким кубоги” турнири тайёргарлик вазифасини ўтаб берадиган мусобақа бўлсада йигитлар финал беллашувида борини бериб, юракдан ўйнашди. Уларга раҳмат. Натижадан эса қониқдим. Фикримча, финалга хос ўйин бўлди. Ўтган йили “Нефтчи” финалда осон ғалабага эришганди. Бу сафар эса зафар қучишимиз осон бўлмади.

- Яна янги ўйинчилар оласизми ?  

- Селекция давом этмоқда.  Тошкентдаги йиғин давомида яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказамиз. Янги номлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Бугун кимни ўйини сизга ёқди ?

- Алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Бугун бутун жамоа чин юракдан ўйнади. Яхши таркибимиз бор. Улар билан юқори натижадар қайд этиш мумкин. Фақат ишлашда давом этиш лозим.

- Сардор Эминов бугун фаол ўйнади. Уни мухлислар иккинчи Акмал Холматовга қиёслашмоқда...

-  Эътибор учун раҳмат. Ҳақиқат ҳам Сардор яхши ўйинчи.

- Ўйин тақдирини ягона пенальти ҳал қилди.  Тортишувли пенальти ҳақидаги фикрингиз ?  

- Ўша вазиятни яққол кўрдим. Пенальти бор эди. Футбол қоидалари бўйича, жарима майдони ичида тўп қўлга текса ҳакам пенальти белгилаши керак. “Қизилқум” футболчиларининг норозилигини тўғри тушунаман. Ҳакамнинг ушбу қарори уларнинг зарарига ишлади.

- Рақиб легионерлари “Қизилқум”га устунлик берди деб ўйлайсизми ?

- Йўқ, “Қизилқум”нинг хорижий вакилларини яққол устун тарафини кўрмадим. Деярли “Нефтчи”нинг махаллий футболчилари улардан яхши ўйнади. Бу менинг шахсий фикрим. Футболда оддий қоида бор. Ким ўйинга яхши тайёрланса ва кучли бўлса ўша ғалаба қозонади. Демак, “Нефтчи” “Қизилқум”дан кучли экан, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:59, 08.02.2016. Ўқилди: 3595 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик