Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков:«Маълум миқдордаги қарздорлик сақланиб қоляпти»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги мавсумга Тошкентда қизғин ҳозирлик кўраётган Муборакнинг «Машъал» клуби ўқув-машғулот йиғини доирасида ўртоқлик ўйинларига ҳам жиддий эътибор қаратяпти. «Газчилар» ўтган йили чемпионатда 7-ўринни банд этишганди. Жамоа раҳбарияти футболчилар ва мураббийлар штаби зиммасига жорий йилда ана шу натижани яхшилаш вазифасини қўйишган. Биз «Машъал»нинг «Обод» стадионида ўтказган машғулотидан сўнг бош мураббий Александр Хомяковдан интервью олдик.

- Мавсумга тайёргарлик режа асосида давом этяпти, - деди «Машъал» устози ўқув-машғулот йиғинлари ҳақида гапираркан. - Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз, ўртоқлик учрашувлари ташкил этиляпти. Жумладан, Қибрайда «Пахтакор»га қарши ўйинда майдонга тушдик. Шаҳбоз Эркиновнинг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Лекин баҳс якунига қадар ғалабани ушлаб қола билмадик. Етти дақиқа ичида дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Олдинда яна режалаштирган ўйинларимиз бор. Клуб раҳбарияти барча шароитларни яратиб берган. Нолишга асло ҳаққимиз йўқ. Об-ҳаво яхши, айни тайёргарлик учун мўлжаллангандек.

- Таркибдаги янги футболчиларнинг жамоа ўйинига мослашиш жараёни қандай кечяпти?

- Ёмон эмас. Талабларимизни бажаришга интилишяпти. Бунинг учун бироз вақт керак. Янгилардан Шаҳбоз Эркинов машғулотларда астойдил ишлаяпти. Ҳали селекция ишлари тўхтагани йўқ. Кучайишга муҳтож чизиқларимиз бор. Ҳозир шу ҳақда бош қотиряпмиз.

- Айнан қайси чизиқ ёки позицияни кучайтириш керак?

- Биринчи галда ярим ҳимоячи излаяпмиз. Никита Букаткин жамоамизни тарк этгач, таянч зонаси кучсизланиб қолган. Бу позицияга футболчи топиш эса нисбатан қийинроқ.

- Шаҳбоз Эркинов ҳақида қандай фикрдасиз?

- У жамоамиз ўйинига мослашиб боряпти, ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатяпти. Ўйлайманки, тажрибали ҳужумчи янги мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, жамоамизга фойда келтиради. Эркинов билан шартнома имзоладик, у «Машъал»нинг тўлақонли аъзосига айланди.

- Зоҳир Қўзибоев дастлаб «Насаф»га ўтиб, кейин яна «Машъал»га қайтди...

- Бу ҳақда у билан гаплашмадим. Асосийси, сафимизда бўлиб турганидан хурсандман. Қолгани Қўзибоевнинг ўзига боғлиқ. Ундан умидим катта. Ҳар ҳолда, миллий термага номзод ҳужумчи. Буни ҳали ўйинлари билан ҳам исботлаши керак.

- Келгусидаги режалар қандай?

- Тошкентдаги йиғинимиз якунлангач, футболчиларга 3-4 кунлик дам берамиз. Сўнгра Янгиерга йўл олиб, 10 кун давомида ўша ерда машғулот ўтказамиз. Табиийки, ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилади. Сўнгги иккита ўйин орқали асосий таркибни аниқлаб олишни мақсад қилганмиз.

- «Машъал» олдига янги мавсум учун аниқ вазифа қўйилдими?

- Биз турнир жадвалига қарамаймиз. Олдиндан оламшумул ваъдаларни бермаймиз. Биринчи галда мухлисларимизни хушнуд қилишга уринамиз. Ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. Мақсадимиз - ўтган йилги кўрсаткични яхшилаш. Олий лига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида ижобий натижа кўрсатиш, имкон қадар узоқроққа етиб боришга интиламиз.

- Молиявий масалаларда муаммо туғилмаяптими?

- Ўтган йилгидан маълум миқдорда қарзорлик бор. Лекин клуб раҳбарияти мавжуд ҳолатни ижобий ҳал этишга ҳаракат қиляпти. Мавсум бошлангунига қадар барча қарзлар тўлаб берилади, деган умиддаман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:39, 19.02.2016. Ўқилди: 3707 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик