Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 8 12 29
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мисоли ширин туш ёхуд аутсайдерларнинг муваффақиятли юриши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий мавсум Англия премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Лес­тер» турдан-турга ўйинини кучайтириб бормоқда. Гранд жамоаларни бирин-кетин таслим қилаётган жамоа мухлису мутахассисларни лол қолдиришда давом этмоқда. Ваҳоланки, бир йил аввал ушбу клуб ўта қийин аҳволда қолган, чемпионшипга тушиб кетадиганлар қаторида бораётганди. Шундан келиб чиқиб, «тулкилар»нинг кейинги мавсум кучлилар рўйхатини бошқаришлари ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Аммо кўриб турганимиздек, Клаудио Раньери бошчилигида футболчилар мўъжиза ярата олишди. Буни қаранг­ки, жаҳон футболи тарихида шунга ўхшаш ҳолатлар кўп рўй берган экан. Қуйидаги мақолада айнан аутсайдер сифатида кўрилган жамоаларнинг шов-шувли иштироклари ҳақида сўз боради.

«Сент-Этьен», 1964 йил

Франциянинг энг совриндор жамоаси ўтган асрнинг 60-йилларида мураккаб даврни бошдан кечирган. Биргина чемпионлик унвонига эга клуб дастлаб ўртамиёнага айланди, кейин эса элитада жон сақлаб қолиш учун курашди ва охир-оқибат, Лига 2га равона бўлди. Қизиғи, «Сент-Этьен» кейинги йилиёқ олий дивизионга қайтди, аммо бу бош мураббий Франсуа Викарни истеъфодан сақлаб қололмади.

Раҳбарият жамоага ягона чемпионликни туҳфа этган собиқ ўйинчи - Жан Снелляни ортга қайтарди. У ўзи билан ҳужумчи Рашид Меклуфини олиб келди. Ўша мавсум барча умидлар оқланди: «Сент-Этьен» иккинчи марта Лига 1 ғолибига айланди. Шу тариқа, клуб элитада ўз ўрнини топди, бир мавсумдан сўнг муваффақият яна такрорланди. Кейинчалик Снелля кетганидан кейин ҳам жамоанинг натижалари ўзгаришсиз қолиб, келгуси 20 йил етакчиликни ҳеч кимга бермади.

«Монако», 1978 йил

Йўқ, гап ҳозирги «Монако» ҳақида бормайди. 2013 йили олий дивизионга қайтган жамоа таркибини Хамес Родригес, Радамель Фалькао, Жоао Моутиньо каби футболчилар билан тўлдирди. Трансферларга 150 миллион еврога яқин пул сарфлади. Клуб фаворитлардан бири саналди, иккинчи ўрин («ПСЖ»дан кейин)нинг эгалланиши эса оддий қабул қилинди. Аммо 30 йил аввал ҳаммаси янада жозибалироқ кечганди.

1970 йилларда «Монако» ўзига хос лифтга айланганди: турнир жадвалида гоҳ юқорига, гоҳ пастга ҳаракатланарди. Ўша кезлари етакчилик мақоми «Сент-Этьен», «Нант» ва «Марсел»га тегишли эди. Қолганлар эса УЕФА кубоги йўлланмасини берувчи ўринлар учун курашишарди. Ўшанда «Монако» «Реймс»дан аргентиналик ҳужумчи Делио Оннисни харид қилди. Ўз навбатида, ушбу футболчи кейинги беш мавсумнинг ҳар бирида 25тадан гол урди. Аммо шу ҳам жамоани дарҳол муваффақият сари етакламади. Монаколиклар турнир жадвали ўртасидан кўтарила олишмас, 1967 йилга келиб эса элитани бутунлай тарк этишди. Шунда клуб «Сент-Этьен»никига ўхшаш йўлни танлади: 15 йил аввалги омадли давр сабабчиси бўлган Люсьен Ледюк бош мураббийликка қайтарилди. Натижада, «Монако» дастлаб қуйи дивизион, бир йил ўтиб эса Лига 1 ғолиблигини қўлга киритди. Кейинчалик ушбу мақомни ушлаб қолишнинг иложи бўлмади, аммо клуб ҳамиша медаллар учун курашди. орадан 4 йил ўтгач, яна чемпионликка эришди. Лекин бу натижа бошқа таркиб билан қўлга киритилди.

«Кьево», 2002 йил

Ушбу клуб илк марта «А» сериясида қатнашганида 2001|2002 йиллар мавсуми бошланганди. Верона жамоа­си маҳаллий аҳоли ўртасида у қадар обрўга эга эмасди. Ҳаттоки, «Верона» ишқибозлари «Кьево»га қарши кечадиган баҳслар асаларилар учишни бошлаган пайтдагина дерби мақомига эга бўлиши ҳақида қўшиқ тўқишганди. Луижи дель Нери жамоани элитага олиб чиққач, мухлислар ўз ёқимтойларини «учар асаларилар» деб аташга кўникдилар.

Ўша йили «Кьево»нинг аутсайдерлар рўйхати фаворити бўлиши кутилганди, аммо жамоа чемпионатда узоқ вақт пешқадамлик қилиб, якунда шов-шувли тарзда бешинчи ўринни қўлга киритди. Бундан ҳам яхшироқ натижа қайд этилиши мумкин эди-ю, бироқ «учар асаларилар» ҳимоявий услубдан воз кечиб, жозибали футбол ўйнашга эътибор қаратдилар. Дарвоқе, ўша мавсум «Верона» қуйи дивизионга равона бўлди... «Кьево» эса ортиқча муваффақиятга эришмай, ўртамиёналар қаторида юрди. Баъзан «В» серияга ҳам «сайр уюштирди».

«Рубин», 2003, 2008 йиллар

Қозонликлар Қурбон Бердиев бошчилигида шу қадар кўп каромат кўрсатишдики, кейинчалик уларнинг сюр­призлари кўпчиликни ажаблантирмай қўйди. Аммо «Рубин» премьер-лигада дебютини нишонлаганида бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Дарвоқе, дастлабки баҳслар унчалик муваффақиятли кечмади - ЦСКАга 0:4 ҳисобида имконият бой берилди. Бироқ вақт ўтгани  сари клуб ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатди: учинчи ўрин ва чемпионатнинг энг яхши ҳимояси. Кейинги бир нечта мавсум барқарорлик етишмади. «Рубин» трансферларга кўп пул сарфлади, баъзан медаллар учун курашди, гоҳида эса иложсиз тарзда жадвалнинг қуйи қисмида кезди.

Ҳаттоки, 2008 йили Гокдениз Карадениз, Сергей Семак, Кристиан Ансальди сингари кучли футболчилар харид қилинганидан кейин ҳам «Рубин»ни ҳеч ким бўлажак чемпион сифатида кўрмаётганди. Бошқа томондан Бердиев жамоасининг «олтинлар»ни қай тариқа қўлга киритгани янада ҳайратланарли эди: қозонликлар турнир бошидан-охиригача биринчи ўринни ҳеч кимга беришмади. Кейинги йили эса «Рубин» муваффақиятни такрорлаш баробарида еврокубокларда ҳам ажойиб тарз­да қатнашди.

«Кайзерслаутерн», 1998 йил

90-йилларда бу жамоа бундеслигада «Бавария»нинг ҳақиқий рақобатчисига айланишга интилди. «Кайзерслаутерн» чемпионликка эришди, иккинчи ўринни қўлга киритди. 1996 йили эса ажойиб таркибга эга бўлгани ҳолда омадсиз қатнашиб, олий дивизионни тарк этди. Жамоани мураккаб вазиятдан олиб чиқиш вазифаси эса «Бавария»дан истеъфога чиқарилган Отто Рехагель зиммасига юклатилди. Ушбу мутахассис эса нафақат иккинчи дивизион, балки бир йилдан кейин Германия чемпионатида ҳам ғолиб чиқишни уддалади. Аммо шу билан муваффақиятлар даври тугади. Кейинчалик жамоа ушбу натижани такрорлай олмади.

«Сельта», 1997-2003 йиллар

Виголиклар рўйхатимизда алоҳида аҳамият касб этишади. Тарихдан «лифт-клуб» мақомига эга жамоа 90-йиллар ўрталарида ажойиб ўйин намойиш этиб, кутилмаганда турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллади. Ўша мавсумларда «Сельта» фақат Испания ва Интертото кубогини қўлга киритди, аммо Мостовой ва Карпин каби маҳоратли футболчиларни таркибига жамлаган Виктор Фернандес жамоаси ишқибозлар қалбидан жой эгаллади.

«Реал Сосьедад», 2003 йил

Аввалги мавсумни бой берган ушбу клубнинг «Валенсия», «Реал» ва юлдузли, аммо беқарор «Барселона»га рақобат кўрсатиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Янги мураббий Рейналд Денуэ Сан-Себастьянга фахрий Валерий Карпин ҳамда Италияда иши қовушмаган Дарко Ковачевични олиб келди. Шу тариқа, баскларнинг ажо­йиб мавсумига дебоча ясалди.

Ковачевич ва Нихат ҳужумда ажойиб тандем яратишди, ортдан эса уларга ёш Хаби Алонсо фаол тарзда кўмаклашди. Карпин ҳам ёмон кўринмади, Дмитрий Хохлов эса ротация ўйинчиси вазифасини бажарди. Ўша жамоага бироз куч етмади: якунда «Реал Сосьедад»нинг ўйинида пасайиш сезилиб, ҳал қилувчи баҳсда «Сельта»га имкониятни бой берди. Чемпионлик қўлдан чиқди, аммо кейинги йилларда элитада жон сақлаб қолиш учун курашадиган жамоа иккинчи ўринни ҳам қониқарли натижа сифатида қабул қилди.

«Ноттингем Форест», 1978-1980 йиллар

«Ўзимни жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб билмайман, аммо топ-1га киришим аниқ». Брайан Клафимел «Ноттингем Форест» билан эришган ютуқларидан сўнг хоҳлаганини гапириши мумкин эди. У жамоа бошқарувига келганида, «ўрмончилар» иккинчи дивизион аутсайдерлари қаторида боришарди. Орадан икки йил ўтиб Клаф клубни элитага олиб чиқди. Бу ерда эса сирли мураббийдан нима кутишни ҳеч ким билмасди. Кейинчалик кўриндики, мўъжизага умид боғласа бўлавераркан: «Форест» «олтин дубль» қайд этди. Кубок финалида амалдаги чемпион - «Ливерпуль» мағлубиятга учратилди, чемпионатда эса бор-йўғи учта баҳс бой берилди.

Ишқибозлар учун буларнинг бари тушдек кўринарди. Кейинги йили «Ноттингем Форест» Чемпионлар кубогини қўлга киритди. Кейин эса ушбу муваффақиятни яна такрорлади...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 20.02.2016. Ўқилди: 4409 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Петер Шмейхель Премьер-лигада гол урган биринчи дарвозабон ҳисобланади. У 2001 йил "Астон Вилла" сафида "Эвертон" дарвозасини ишғол қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик