Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Пахтакор" - "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли"-"Насаф" ўйинлари превьюси

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 24 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичи ўйинлари давом эттирилади. Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби — “Пахтакор” ҳамда “Насаф” жамоалари ушбу босқичдаги илк ўйинларини ўтказади.

Осиё чемпионлар лигаси-2016

“С” гуруҳи, 1-тур.

 “Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)

“Пахтакор” стадиони, Тошкент

24 февраль, чоршанба 16:30

“Пахтакор” ҳамда “Ал-Ҳилол” ушбу мусобақанинг энг тажрибали иштирокчиларидир. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Осиё чемпионлар лигасида 13 бора иштирок этган ва бу рекорд кўрсатгич ҳисобланади. Жамоа 2003 ва 2004 йилларда мусобақа ярим финалигача етиб борган бўлса-да, сўнгги вақтлардаги иштироки муваффақиятли бўлаётгани йўқ. Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 10 иштирокидан фақат иккитасида гуруҳ босқичидан ўта олгани, бўлажак ўйиннинг жамоа учун аҳамиятини яанам оширади.

“Ал-Ҳилол” эса ушбу нуфузли турнирда 12 бора иштирок этган. Саудия Арабистони жамоаси 2014 йили финалгача етиб бориб, икки ўйин натижасига кўра Австралиянинг “Вестерн Сидней” жамоасига мағлуб бўлган бўлса, ўтган йили ярим финал босқичида “Ал-Аҳли”дан аламли мағлубиятга учраганди. Айни вақтда маҳаллий чемпионат пешқадами бўлиб турган жамоа бу мавсумда аввалги натижаларни яхшилаш учун, гуруҳдаги биринчи ўйинни муваффақиятли бошлашга уриниши табиий.

“Пахтакор”

—     “Пахтакор” Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси билан Осиё чемпионлар лигасида 4 бора тўқнаш келиб, бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган. 2007 йили ҳар икки ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, 2009 йили ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

—     “Шерлар” ўз майдонида Саудия Арабистони жамоаларини 9 бора қабул қилиб, икки ўйинда ғалаба қозонган, 3та дуранг қайд этган ва тўрт марта мағлуб бўлган.

—     Ўтган йили Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида “Нафт Теҳрон”ни мағлуб этганидан кейин қолган 5 ўйинда ғалаба қозона олмай, айнан ўша Эрон клубидан икки очко камроқ тўплаган.

—     “Пахтакор” янги мавсум аввалидан бир неча футболчилари билан хайрлашди. Хусусан, дарвозабон Александр Лобанов Эроннинг “Персеполис” клубига, Кахи Махарадзе Тошкентнинг “Локомотив”ига, Егор Кримец Хитойнинг “Бейжинг Гуан” жамоасига йўл олди.

—     Жамоа сафига эса дарвозабон Темур Жўраев, ярим ҳимоячилар Азим Аҳмедов, Ойбек Қиличев ва ҳужумчи Сухроб Бердиевлар келиб қўшилди.

Маҳаллий чемпионат

“Пахтакор” ушбу мавсумда илк расмий учрашувини ўтказиб улгурди. Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйинда улар Осиё чемпионлар лигасининг бошқа бир иштирокчиси — “Насаф” томонидан 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Олий лига доирасидаги биринчи ўйинни эса “Пахтакор” 5 март куни “Андижон”га қарши ўтказади.

“Ал-Ҳилол”

—     “Ал-Ҳилол” кетма-кет саккизинчи йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмоқда.

—     Ушбу жамоа Тошкентга бунга қадар 5 маротаба ташриф буюриб, учта ғалабага эришган. Бир марта дуранг ўйнаб, фақат битта мағлубият билан қайтган.

—     Жамоанинг Тошкетга сўнгги ташрифи ўтган йили бўлганди ва унда “Ал-Ҳилол” Тошкентнинг “Локомотив” клубини мағлуб этганди.

—     Ўтган йилнинг ёзида, давралар оралиғида “Ал-Ҳилол” икки бразилиялик Карлос Эдуардо ҳамда Аилтонни ўз сафига қўшиб олганди ва айнан улар Чемпионлар лигасининг кейинги босқичларида “Ал-Ҳилол” ғалабаларга муносиб ҳисса қўйшанди. Тўрт ўйинда Эдуардо тўртта, Аилтон эса учта гол киритишга муваффақ бўлган.

Маҳаллий чемпионат

“Ал-Ҳилол” яқиндагина Шахзода Кубоги финалида “Ал-Аҳли”ни мағлуб этиб, яна бир соврин соҳибига айланди. Шунингдек, жамоа Саудия Арабистони чемпионатида ҳам ҳамон пешқадамликни ўзида сақлаб турибди.

Гуруҳдаги бошқа учрашувда Эроннинг “Тракторсози” клуби Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” клубини қабул қилади.

Осиё чемпионлар лигаси2016

D” гуруҳи, 1-тур.

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)

“Қирол Абдуллоҳ” стадиони, Жидда

24 февраль, чоршанба 22:10

 

“Насаф” ҳамда “Ал-Аҳли” жамоалари кетма-кет иккинчи мавсум Осиё чемпионлар Лигасида ўзаро тўқнаш келмоқда. “Ал-Аҳли” ушбу мусобақада саккизинчи бора иштирок этаётган бўлса, “Насаф” учинчи бора ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида иштирок этмоқда.

“Ал-Аҳли”

—     “Ал-Аҳли”нинг ОСиё чемпионлар лигасидаги энг яхши натижаси 2012 йилда қўлга киритилган. Унда жамоа мусобақа финалигача етиб борганди.

—     2005 йилда “Ал-Аҳли” Ўзбекистоннинг бошқа бир клуби “Пахтакор”ни ўз майдонида 3:0 ҳисобида мағулб этганди.

—     Ўтган йили ушбу мусобақада жамоанинг энг яхши тўпурари Суриялик легионер – Ал Сома бўлган. У олти бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

—     Жамоа Италиянинг “Женоа” клубидан Жианис Фетфатзидисни ва “Удинезе”дан бразилиялик Маркуиньони ҳарид қилиб, Осиё чемпионлар лигаси қайдномасига киритди.

Маҳаллий чемпионат

“Ал-Аҳли” Шаҳзода кубоги финалигача етиб бориб, унда “Ал-Ҳилол”дан мағлуб бўлди. Айни вақтда Саудия Арабистони чемпионатида яна ўша “Ал-Ҳилол”дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу икки жамоа орасида фақатгина бир очко бор.

“Насаф”

—     2012 йилда ушбу мусобақа гуруҳ босқичида дебют қилган “Насаф” ўзининг илк иштирокида фақат бир очкогина қўлга киритганди.

—     Жамоанинг ўтган йилги иштироки дастлабкисидан анча фарқ қилган бўлсада, сўнгги турда ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, Бирлашган Араб Амирликларининг иккинчи ўрин билан гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқишига сабабчи бўлганди.

—     “Насаф”нинг ушбу рақиб билан ўтган йилги учрашуви, Қарши клуби учун Чемпионлар лигасида илк бор Саудия Арабистони жамоаларига қарши тўқнаш келиши эди.

—     Бугунги ўйинда “Насаф” ярим ҳимоячиси Бахром Абдураҳимов иштирок эта олмайди. У ўтган йили гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида қизил карточка олиб, майдондан четлатилганди.

—     “Насаф” мавсум олдидан бир неча янги футболчи билан таркибни кучайтириб олди. Дарвозабон Санжар Қувватов, ҳимоячилар Сайдулло Раҳматов, Илдар Маматказин ва Дилшод Рахматтулаевлар Бердиев жамоасининг ушбу мусобақада муносиб иштирок этиши учун кўмаклашади.

Маҳаллий чемпионат

“Насаф” мавсумдаги илк ўйинини ўтказишга ва илк совринини қўлга киритишга улгурди. У Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйинда “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, суперкубок соҳибига айланди. Чемпионат доирасидаги илк ўйинини эса 5 март куни “Шўртан”га қарши ўтказади.

Гуруҳнинг бошқа учрашувида БААнинг “Ал-Айн” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубини қабул қилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:48, 24.02.2016. Ўқилди: 4227 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Атлетико Александр Серлот 12
8 Барселона Роберт Левандовски 12
9 Алавес Лукас Бойе 12
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик