Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эски «Пахтакор» ва футзал

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испан ва ўзбек мураббийининг фарқи нимада? Ҳозир бу саволга мингта жавобни қалаштириб ташлаш мумкин. Ахир ким ҳам билмайди - испан футболи дунёда етакчилардан, клублари фаворит, мураббийлари эса ҳар йили энг яхшилар қаторида зикр этилади. Ва бунга яна кўп нарсаларни қўшимча қилиш мумкин. Бизнинг жавобимиз мана шу.

Аммо ҳамма гап шундаки, бу таққослашнинг бари нисбий характер касб этган бўлар эди. Боиси, биз Луис Энрике ёки Гвардиоланинг Қосимов ва Бердиевдан устун жиҳатларини фақат ташқи факторларга асосланиб тасаввур қилишимиз мумкин. Яқинда ҳам футболчи бўлган бу инсонлар нимани ўйлаши, мураббийлик соҳасида қандай услубга таяниши-ю, шогирдлари билан қандай муносабатда бўлишини билмаймиз, тушунмаймиз. Бизда фақат тасаввур бор, холос. Энрике «Барселона»да энди иш бошлаган вақтлари Месси билан мутлақо келиша олмаган эди. Мураббий нима қилди, нима йўқ, бунисидан бехабармиз, аммо бутун жамоани яхлит бир куч сифатида бирлаштира олганини биламиз. Ҳозирги «Барселона» - бу худди коинот дегани.

Аммо испан мураббийининг менталитети биз учун нотанишлигича қолмоқда. Анча нотаниш. У нима дейди, қандай ишлайди - билмаймиз. Бироқ футзал бўйича ўтказилган Осиё чемпионати мана шу мавҳумликни бироз бўлса-да тарқатганини айтсак, ҳайрон қолманг. Зеро, мана шу ўн кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мендезнинг ишини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлдик. У эса гарчи Луис Энрике бўлмаса-да, ҳар ҳолда, термамизни мундиалга олиб чиқа олди...

ИККИ ХИСЛАТ

Ҳозир Мендезни ҳар қанча мақтасак арзийди, ярашади. У бунга муносиблигини иши билан исботлаб қўйди. Шундай экан, унинг шаънига илиқ сўзларни айтиш мақбул ва лозим. Аммо ҳозир бизсиз ҳам бу ишни қиладиганлар етарли бўлса керак. Шу сабабли келинг, бугун тактика-ю стратегияларни бир четга суриб, испаниялик мураббийнинг икки хислатига тўхталиб ўтайлик. Зеро, бунақасини илгари асло учратмаганмиз. Ким билади, дейсиз, балки айнан шу нарса терма жамоа муваффақиятини таъминлаб бергандир...

 

МАСЪУЛИЯТ

Гапни бевосита Мендездан бошлашдан олдин эса, аввало, шуни таъкидлаб ўтишни истардик - ўтган ҳафта барчани ҳайратда қолдириб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган, кейинчалик эса, финалда қитъамиз фаворити - Эрон термасини қийин аҳволга солишни уддалаган   футзалчиларимиз аслида, Ўзбекистон тарихидаги энг кучли таркибга эга эмас эдилар. Ишонинг, бизда илгари анча кучлироқ футзалчилар ҳам бўлган. Бунинг учун Ўзбекистон терма жамоаси қайд этган натижаларга бир қараш ҳам кифоя. Шу вақтга қадар термамиз уч марта Осиё чемпионати финалига қадар борган ва яна уч марта бронза медалларни қўлга киритган. Аммо ҳамма гап шундаки, бу мусобақалар жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган қитъа биринчиликлари эмас эди. Яъни, Осиё чемпионатининг ҳар бирида ҳам мундиал йўлланмаси берилавермайди. Қитъа биринчиликлари ҳар икки йилда ўтказилса, жаҳон чемпионатлари худди футболда бўлгани сингари тўрт йилда бир марта ташкил этилади. Шу сабабли, икки мусобақанинг бирида мундиал учун кураш боради. Бизнинг термамиз гарчи кучлилар сафида зикр этилса-да, айнан ЖЧ учун бўладиган курашларда босимга дош бера олмас ва имкониятни бой бериб қўяверарди. Хосе Мендез мана шу муаммони бартараф этди ва тарихда илк марта мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Хўш, у бу ишни қандай уддалади?

Ҳозир бунинг сабаблари ҳақида кўп гапириш мумкин. Биз эса бу ғалабаларни мураббийнинг икки хислати билан боғлашни маъқул кўрдик. Демак, бошладик.

 

БИРИНЧИ ХИСЛАТ

Мендез қитъа биринчилиги бошланиши олдидан журналистлар билан мулоқотда бўлган эди. Ўша матбуот анжуманида у шундай деди: «Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш учун барча шароитга эга бўлдик. Биз ҳеч қандай муаммога дуч келмадик ва қитъа биринчилигига тўлиқ шаймиз. Мақсадимиз - жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Мабодо бу ишни уддалай олмасак, ҳамма айб ўзимизда бўлади. Ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас».

Тан олинг, «Ҳозир Осиёда ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган», «Бу спорт, унда ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди», «Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик» ва ниҳоят, «Боримиз шу» қабилидаги гаплар ва балки, баҳоналарни эшитишга ўрганиб қолган қулоқлар учун анча ноодатий сўзлар, шундай эмасми? Натижада, ўша матбуот анжумани тугагач, ЖЧ йўлланмаси бу сафар бизники бўлишига ишончимиз бир неча бор ошиб кетганини айтиш шартмасдир. Бу ишонч бевосита мураббийнинг сўзлари билан боғлиқ эди. Ана энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бизга-ки бу гаплар шунча ишонч бағишлаган экан, футзалчилар қандай ҳиссиёт остида майдонга тушган экан-а? Улар илгари ҳам бундай гапларни кўп эшитган, деб ўйлайсизми?

Бу Мендезнинг биз гувоҳи бўлганимиз дастлабки хислати эди. Иккинчисини кейинроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига қўйган мақсадга эришиб, юзи ёруғ бўлгач кўрдик.

 

ИККИНЧИ ХИСЛАТ

Биласизми, футболда ва умуман спортда бир одат бор - мураббийлар собиқ шогирдлари ҳақида кўп ҳам гапиравермайдилар. Агар у қандайдир ютуққа эришган бўлса, эслаб ўтиши мумкин, аммо ғалабаларда энг аввало, ўзининг хизматларини таъкидлайдиганлари кўпроқ. «Рақибни яхши ўргандик», «Фалон услубни шакллантирдик» ва «Келганимда жамоа мана бундай аҳволда эди, мен фалон-пистон ишларни амалга оширдим» қабилидаги гапларни кўп эшитганмиз. Мендез эса ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилгач, биласизми нима деди?

Унда эшитинг: «Бугунги ғалабада кўпчилик мутасаддилар, раҳбарлар, футзалчилар ва мураббийлар штабидаги ёрдамчиларимнинг ҳиссаси бор. Аммо мен улар қаторида яна бошқаларни ҳам эслаб ўтмоқчиман. Бир йил олдин Ўзбекистонга келганимда, 25 нафар футзалчи билан бирга иш бошлаган эдик. Афсуски, уларнинг ҳаммасини ҳам жамоада олиб қолишнинг иложи йўқ эди. Чунки таркибда жой чекланган. Шу сабабли, ҳозир ҳамма ҳам сафимизда эмас. Аммо бугунги ғалабамизда ўша йигитларнинг ҳам ҳиссаси катта. Улар бугун майдонга тушган футзалчилардан кам меҳнат қилмагандилар ва термада бўлишга ҳақли эдилар. Қўлимдан келганда, барчасини олиб қолган бўлардим. Афсус, бунинг иложи йўқ. Биз айнан ўша йигитлар амалга оширган машаққатли меҳнатлар эвазига ҳам бугунги даражага чиқа олдик. Бунинг учун уларга раҳмат! Катта раҳмат!»

Биласизми, журналистнинг вазифаси савол бериш ва жавобни ёзиб олиш. Оддий жараён. Аммо очиғи, ҳали ҳеч бир матбуот анжуманида бундай гапларни эшитмаган эканмиз. Яхши ҳам бахтимизга компьютер бор, нигоҳларни унинг экранига қадаб, ишга берилган инсон кепатасида ҳиссиётларни жиловлаш мумкин. Мендезнинг гаплари бу қадар таъсир ўтказган бир менми десам, матбуот анжумани тугагач, ЎФФдан бириктирилган расмий шахс ҳам: «Мендезнинг охирги сўзларини ёзиб олганлар борми, бир ўқиб кўрай. Очиғи, ўзим таржима қилиб турган бўлсам ҳам, этимни жимирлатиб юборди », деди. Демак, ҳамма ҳам шундай аҳволга тушган экан. У нима деди ўзи? «Бугунги ғалабага ҳозир сафимизда бўлмаган йигитлар ҳам сабабчи», дедими? Э, сенга тарбия берган отангга раҳмат!

Ўзингиз ўйлаб кўринг, испаниялик бу самимий инсон шогирдларини яна қандай сўзлар билан илҳомлантирган экан?! Бунақа гаплардан сўнг қайси спортчи майдонга қонини ва керак бўлса жонини ташлаб чиқиш учун тушмайди, айтинг, қай бири?

 

ЎЗИМИЗДАН

Биласизми, аслида ҳозир испаниялик мураббий ҳақида мақола битяпман-у, ёдимга яқинда бўлган суҳбат тушяпти. Бу суҳбатдан сиз ҳам хабардорсиз - фахрий футболчи, яқинда 70 ёшини қаршилаган Равшан Юнусовдан интервью олган эдик. Бу инсон ўз вақтида Геннадий Денисов, Тўлаган Исоқов ва Идгай Тазетдиновлар билан бирга шонли «Пахтакор» сафида тўп сурган. Равшан ака билан суҳбатлашар эканмиз, табиийки, биринчи саволимиз анъанавий тарзда - «Футболга қандай кириб келгансиз?» бўлди. Фахрий футболчи берган жавоб эса нафақат интервью йўналиши, балки бизнинг футбол ҳақида шаклланиб қолган тасаввурларимизни ҳам ўзгартириб юборди.

- Тошкентда, эски шаҳарда «Спартак» номли стадион бўларди. Нафақат футбол, балки ҳаёт сирларини ҳам илк марта шу ерда ўрганганман. Биринчи устозим - Маъруф Акбаров. Бу инсон бизга чин маънода мураббийлик қилган. Футболни ҳам ўргатган, ҳаётни ҳам...

«Пахтакор»дан таклиф тушганда энг биринчи қилган ишим эса устозимдан рухсат сўраш бўлган. «Спартак»ни шунчаки ташлаб кета олмасдим. Шу ерда илк сабоқларимни олганман, ҳаётни ўрганганман. Маъруф ака бизни жуда яхши тушунарди, керак бўлса ўзимиздан яхшироқ тушунарди. Шу сабабли, гапимни эшитгани ҳамоно дарҳол мени қўллади ва оқ фотиҳа берди. «Ҳаммамиз ҳам «Пахтакор»га футболчи етиштириб бериш учун ишлаймиз. Бу бизнинг бош жамоамиз», - деганди Маъруф ака. Ўшанда устозимнинг бир гапини бутун умрга унутмайдиган бўлиб эслаб қолдим: «Аввало, яхши одам бўлгин, кейин эса яхши футболчи...»

 

ЖАМОА

Хуллас, шунақа гаплар. Биз ҳозир эски «Пахтакор»ни кўп қўмсаймиз, гапирамиз. Унинг ютуқларига нималар сабаб бўлганини ўйлаймиз. Бунинг боисини футболчилардан қидирамиз, Генаддий Денисовнинг зарбаларини улуғлаймиз, Тўлаган Исоқов ва Биродар Абдураимовнинг дриблингидан гап очамиз. Аммо билмаймизки, улар энг аввало, яхши одам бўлганлар ва бир ЖАМОА сифатида бирлаша олганлар. Айнан шу сабабли мухлислар меҳрини қозонганлар. Балки оламшумул ғалабаларни қўлга киритишмагандир, аммо улар ҳар доим стадионга келган оддий одамлар учун ўйнаётганларини ҳис қилиб турардилар.

Мендез эса... ўша узоқ Испаниядан келган мана шу йигит юртимизда айнан шундай жамоани шакллантира олди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганда захирада ўтирган йигитлар ҳам йиғлаганини кўрдингизми? Кимдир, кимгадир ҳасад қилганини-чи? Аслида, жамоа дегани шу эмасми?

Футзалда мана шундай жамоамиз бор экан, кўрдик. Истагимиз, энди шундай жамоа футболда ҳам бўлса. Футболчиларимиз мухлисларни ҳақоратлашни эмас, балки ўзаро ҳурмат деган тушунча қандай ҳақоратш-ни ўргансалар. Қалтис вазиятдан салобат билан обрў сақлаб чиқиб кета олсалар. Фақат шундагина улар футболчилар йиғиндиси эмас, балки жамоа бўлишлари мумкин. Бунинг учун нима қилиш керак? Яна бир Мендез келиши керакми? Демак, олиб келишсин. Биз учун терма бошқарувида ким ишлашининг фарқи йўқ, муҳими - ўша эски «Пахтакор» ёки ҳозирги футзал термаси каби жамоа ташкил қилинса бўлгани... Шундай бўлармикан-а?

Зафар ҚОСИМОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:42, 29.02.2016. Ўқилди: 2860 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.