Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эркин хотира туғёни ёки "Пахтакор" ҳам анойи эмасди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун «Пахтакор» учун алоҳида аҳамиятга эга сана ва бошқа ажойиб ўхшаш ҳолатлар муносабати билан ҳукмингизга ўзига хос кичик мақолани ҳавола этмоқчиман. Эсласангиз, ўтган мавсум, яъни 2015 йилнинг 30 январь куни бундеслиганинг оралиқ танаффусдан кейинги биринчи турида «Бавария» клуби «Вольфсбург»га нақ 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бунгача эса мюнхенликлар 2014 йилнинг  19 декабрида «Майнц» майдонига сафар уюштириб, ортга ғалаба (2:1) билан қайтишган ва биринчи даврани мағлубиятсиз тугатишганди. Шунга боғлаб, битта ёқимли воқеани эслашни жоиз билдим. Бу ўзига хос сана ҳамдир.

Демак, эшитинг, «Пахтакор»га ҳам бир сафар собиқ иттифоқ чемпионати биринчи даврасини мағлубиятсиз босиб ўтиш насиб этган. Тез орада шу ёқимли тарихга роппа-роса 50 йил тўлади!«Пахтакор»нинг ёши катта мухлислари (ҳа, нафақат улар, балки ёшроқ ишқибозлар ҳам) 1966 йилни ҳеч эсларидан чиқармасалар керак. Зеро, ўшанда даҳшатли зилзила оқибатида мислсиз қайғуга чўмган шаҳарликлар, хусусан, жамоа футболчилари ҳам руҳият ва ироданинг асл кучини намойиш этишганди! Энди эътибор билан қаранг: собиқ иттифоқ биринчилиги турнир жадвали иккинчи давра старти арафасида қуйидагича кўриниш олганди:

Ҳа, кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, «Пахтакор»нинг ҳужум чизиғи талаб даражасида ўзини кўрсата олган эмас. Ҳарқалай, 18та ўйинда 19та гол - бу анча кам. Аммо жамоамизнинг ҳимояси (Р.Зокиров, В.Штерн, В.Суюнов, А.Иноятов ва дарвозабон - Ю.Пшеничников) мавсумнинг биринчи ярмида қойилмақом ўйнаган ва лигада энг кучли орқа чизиғи бўлган! Қаранг, 18та ўйинда атиги 11та гол қўйиб юборилганди. Хусусан, Ю.Пшеничниковни алоҳида эътироф этиш ўринли. Зеро, у дастлабки 24та учрашувнинг барчасини тўлиқ майдонда ўтказиб, улардан нақ 7тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди... Афсуски, вакилларимиз иккинчи давранинг дастлабки ўйинидаёқ мағлубиятсиз юришни узишга мажбур бўлишади. 2 август куни Донецкда «Шахтёр» билан куч синашган «Пахтакор» ортга илк марта очкосиз қайтади - 0:1. Чемпионатнинг илк қисмида енгилмаган яна бир жамоа - Киев «Динамо»си эса ижобий сериясини 22 августгача чўзади ва ўша куни Москвада «Торпедо» олдида ожиз қолади - 0:2. Умуман, Украина жамоаси финишгача пешқадамлик мавқесини бой бермайди. 2-ўрин СКА (Ростов)га насиб этган бўлса, бронза медалига «Нефтяник» (Боку) эга чиқади. Ваҳоланки, шу икки клуб ҳам биринчи даврадан сўнг «Пахтакор»дан орқада эди.

Шу жойда «Бавария»га боғлиқ яна бир воқеага эътибор қаратиш жоиз. Зеро, мюнхенликларнинг ўтган йили апрель-май ойида кузатилган кетма-кет 3та мағлубиятлари айнан шу воқеа билан бошланган эди. Хуллас, 28 апрель куни бўлиб ўтган Германия кубоги ярим финал баҳсида ғалати ҳодисалар рўй берди. «Бавария»-«Боруссия» (Дортмунд) ўйинининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангач, бундеслига «Кумуш товоғи»ни эндигина расмийлаштирган жамоа пенальтилар сериясида чинакам омадсизликка юз тутди: 4та зарба ва бирорта гол йўқ!!! Мана, ўша аламли фактнинг хронологияси: 1-зарба: Филипп Лам (ноаниқ, оёғи қайрилиб кетганди) - Илкай Гюндоган (гол); 2-зарба: Хаби Алонсо (яна ноаниқ! Бўлиши мумкин эмас! Лекин факт шуки, унинг ҳам оёғи сирғаниб кетганди) - Кель (гол);    3-зарба: Марио Гётце («сейв», ЖЧ-2014 финали қаҳрамонининг оёғи панд бермади, аммо дарвозабон мўъжизавий тарзда тўпни қайтарди) - Хуммельс («сейв», Мануэль Нойер тўпни қайтариб, умидни узайтирди); 4-зарба:Мануэль Но-йер (тўсин, хуллас, дарвозабоннинг статистикани деярли «аянчли рекорд»га айлантириш учунгина умидни узайтиргани маълум бўлди). Якуний ҳисоб - 0:2.

Лекин бу футбол тарихидаги ягона шундай ҳолат эмас. Боз устига, ўша «аянчли рекорд» терма жамоалар ўйинида кузатилган. Яъни 2000 йилнинг 29 июнь куни Голландия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати ярим финал баҳсида. Асосий вақтнинг ўзидаёқ голландиялик Франк де Бур (38-дақиқада) пенальтини кўкка совурди, яъни унинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Кейин 61-дақиқада Патрик Клюйверт «нуқта»дан дарвоза устунини мўлжалга олди. Хуллас, асосий вақтда ҳисоб очилмади. Пенальтилар серияси эса қуйидагича тус олди: Ди Бьяжо (гол) - Франк де Бур (дарвозабон) - 0:1; Пессотто (гол) - Яп Стам (ноаниқ) - 0:2; Тотти (гол) - Патрик Клюйверт (гол) - 1:3; Мальдини (дарвозабон) - Босвелт (дарвозабон). Якуний натижа - голландлар 6та пенальтидан нақ 5тасида гол ура олишмади, хусусан, Франк де Бур 2 марта адашди... Ҳа, баъзан ажойиб футболчиларга тўла кучли жамоалар ҳам худди шундай тушунарсиз ҳолатларга дуч келишади. Эҳтимол, олимпия терма жамоамизнинг Қатарда ўтган Осиё чемпионатида ўзини кўрсатолмагани ҳам қисман шундай тушунарсизлик билан боғлиқдир...

Т|р.  Жамоа                               Ў       Ғ     Д     М    Т-Н       }|-      О

 1.     Динамо (Киев)                    18     13    5     0     39-5      34      31  

2.     Спартак (Москва)               18     10    6     2     27-14    13      26  

3.     Пахтакор (Тошкент)          18     7     11    0     19-11    8       25  

4.     ЦСКА (Москва)                  18     9     6     3     40-26    14      24  

5.     СКА (Ростов)                     18     11    1     6     29-27    2       23  

6.     Торпедо (Москва)              19     8     6     5     31-21    10      22  

7.     Нефтяник (Боку)                18     7     5     6     25-15    10      19  

8.     Қайрат (Олма-Ота)             18     8     3     7     19-20    -1      19  

9.     Динамо (Москва)                18     7     4     7     26-22    4       18  

10.   Динамо (Тбилиси)              18     6     6     6     17-15    2       18  

11.   Зенит (Ленинград)              19     7     3     9     23-31    -8      17  

12.   Черноморец (Одесса)        18     4     7     7     18-22    -4      15  

13.   Динамо (Минск)                  18     4     7     7     16-23    -7      15  

14.   Шахтёр (Донецк)                18     6     3     9     16-23    -7      15  

15.   Торпедо (Кутаиси)             18     6     3     9     24-32    -8      15  

16.   Арарат (Ереван)                18     5     5     8     15-26    -11     15  

17.   Крилья Советов (Куйбишев)       18    2     7     9           12-28 -16  11       

18.   Локомотив (Москва)          18     4     1     13   15-29    -14     9    

19.   СКА (Одесса)                     18     1     5     12   9-30      -21     7    

Александр Хорин, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:55, 03.03.2016. Ўқилди: 3656 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.