Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Ҳакимов: “Сўғдиёна”га қарши ўйнаш мен учун осон бўлмайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биласиз, иқтидорли ҳужумчи Жасур Ҳакимов сўнгги икки мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказганди. Аслида трансфер ҳуқуқи “Пахтакор”га тегишли бўлган Ҳакимов янги мавсумда Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафида ижара асосида ўйнайдиган бўлди.

Эртадан старт оладиган Олий Лига-2016нинг илк тури доирасида “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари тўқнаш келади. Хўш, Жасур Ҳакимов собиқ жамоасига қарши ўйиндан нималар кутмоқда? Бу борада савол билан иқтидорли футболчига мурожаат қилдик.

 

- Жасур, Олий Лиганинг янги мавсумидан нималар кутмоқдасиз?

- Янги мавсумдан кўп нарса кутяпман. Боиси бу йил янги жамоада фаолият бошлайман. Бу мен учун қандайдир маънода – синов. Қолаверса, энди “Металлург” жамоаси мухлислари меҳрини қозонишим лозим бўлади. Умид қиламанки, улар кутган ўйинни намойиш эта оламан.

Jasur Hakimov_.JPG 

- Хўш, “Металлург” олдига янги мавсумда қандай режалар қўйилди?

- “Металлург” бу йил ўз олдига улкан мақсадлар қўймоқда. Жамоа миллий чемпионатда камида 6-ўринни банд этишни мўлжаллаган. Насиб этса, Олий Лиганинг ҳар бир учрашувида имкон қадар яхшироқ ўйин намойиш этиб, очко йиғишга ва мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жасур, 1-турда собиқ жамоангиз “Сўғдиёна”га қарши ўйнашга тўғри келади…

- Нима демоқчи эканингизни тушундим. Ҳа, “Сўғдиёна” – мен учун қадрдон жамоа. Уерда икки мавсум ўйнадим. Жиззахда кўплаб дўстларим бор. Ушбу жамоага қарши ўйнаш мен учун осон бўлмайди. Лекин мен профессионалман ва ҳозирги жамоам муваффақияти учун майдонда тер тўкаман.

- Янги мавсумда ўз олдингизга қанчадир миқдорда гол уриш вазифасини қўйдингизми?

- Ўтган мавсум 22та учрашувда майдонга чиқиб, рақиблар дарвозасига 7та тўп киритгандим. Насиб этса бу йил энг камида ўтган йилги натижамни яхшилашга уринаман. Имкон қадар чиройли ўйин кўрсатиб, жамоамнинг ғалабаларига ўз хиссамни қўшишни ният қиляпман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:06, 04.03.2016. Ўқилди: 3062 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик