Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:4
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • 0:0
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Севилья 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Янги мавсумдан умидим катта»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

5 март куни футбол бўйича Ўзбекистон 25-миллий чемпионати баҳсларига старт берилади. Олий лиганинг 16та жамоаси 1-тур учрашувида майдонга тушишади. Элита клубларининг янги мавсумга қанчалик тайёргарлик кўрганини олдинда турган ўйинлар кўрсатиб беради. Ўтган йили олий лигада 31 очко билан 12-ўринни эгаллаган Қўқоннинг «Қўқон-1912» клуби ҳам барча жамоалар қатори мавсумга жиддий тарзда ҳозирлик кўрди. Мурод Исмоилов бошчилигидаги футболчиларнинг янги мавсумдан умидлари катта. Биз миллий чемпионатнинг 1-тури бошланиши олдидан «Қўқон-1912» бош мураббийи Мурод Исмоиловдан интервью олдик.

- Мурод ака, «Қўқон-1912» мавсумга қай даражада тайёр?

- Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқдик. Барча ўқув-машғулот йиғинларимиз ўз вақтида ўтказилди. Илк йиғинимиз 17-27 декабрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтди. Ундан кейин январда Тошкентда тўпландик. Йиғин доирасида 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Футболчилар тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишди. Мавсумга тайёргарликнинг асосий қисми пойтахтда ташкил этилди. Бу ерда жамоа таркибига жалб этилган янги футболчиларни кўрикдан ўтказдик.

- Таркибда кўришни истаган футболчиларингиз билан шартнома имзоландими?

- Афсуски, ўзим жамоада кўришни хоҳлаган футболчиларнинг барчаси билан ҳам шартнома имзолай олмадик. Маълум сабабларга кўра, уларни сафимизга қўшиб ололмадик. Лекин бундан фожиа ясамадик. Имкон қадар таркибга ўрта ва кичик ёшдаги футболчиларни қўшишга ҳаракат қилдик. Агар мақсадим бир-икки йиллик жамоа тузиш бўлганида, бошқа йўлдан борардим. Шу сабабли, асосий эътиборни ёшларга қаратяпмиз.

- Ўз вақтида «Пахтакор»да ишлагансиз. Бундай даражадаги жамоаларда барча шароитлар яратилган, футболчиларнинг савияси ҳам юқори бўлади. «Қўқон-1912» клубига ҳурматни сақлаган ҳолда,  ўртамиёна жамоада ишлаш сизга бироз қийинчилик туғдирмаяптими?

- Тўғри, фикрингизга қисман қўшиламан. Лекин бугунга келиб жам бўлган таркибимизни ҳам кучсиз демаган бўлардим. Мақсадга етишиш учун юлдуз футболчиларни тўплаш шарт эмас. Ҳамиша ҳам тажриба ва маҳорат эгалари жамоага муваффақият келтиравермайди. Футболчиларимизнинг потенциали юқори, биз мураббийлар эса бу нарсаларни юзага чиқаришимиз керак. Футбол жамоавий ўйин ва мен шу нарсага эътибор қаратяпман.

- Мурод ака, болалар футболига эътибор қаратмай туриб, улкан натижаларга эришиш мушкул. Айримлар болалар билан ёши катта тажрибали мураббийлар ишлаши керак, деган фикрда. Баъзилар эса болалар билан ёш мутахассислар ишлаши кўпроқ фойда келтиради, дейишади. Тажрибали мутахассис сифатида бу борада фикрингиз қандай?

- Футболни пирамидага ўхшатиш мумкин. Рамзий маънодаги пирамиданинг пойдевори айнан болалар футболи бўлади. Пойдевор мустаҳкам бўлса, қураётган иморатингиз ҳам шунчалик бақувват бўлади. Менимча, болалар билан ишлайдиган мураббийларнинг ёшига қараш керак эмас. Энг муҳими, ҳар бир ёшга бериладиган юкламаларни тўғри тақсимлай олиш лозим. Айрим ҳолларда болаларга ёшига мос бўлмаган юкламалар, техник-тактик услубларни бериб қўйишяпти. Буни жуда яхши билиш ва фарқлай олиш керак. Ёш болаларнинг психологияси, жисмоний ҳолатини тўғри олиб бора оладиган даражада билимга эга бўлса, мураббий 20 ёш бўладими, 60 ёшми, бунинг фарқи йўқ. Сўнгги пайтларда ёш футболчиларни жуда кўп танқид қилишяпти. «Нега бизнинг ўйинчилар 18-19 ёшга борганда йўқ бўлиб қолишяпти?», деган саволлар бериляпти. Ҳақиқатан ҳам, истеъдодли футболчилар қисқа фурсатда ярқ етиб чиқишяпти-ю, кейин ана шу тезликда йўқ бўлиб қолишмоқда. Болалар билан ишлаётганда ҳар бир ёш тоифасининг ўз хусусияти бўлиши шарт. Ҳамма ёш тоифасига ҳам бирдек ёндашиб, бир хил юкламали машғулотларни бериб бўлмайди. Юкламаларни нотўғри бериб қўйиш асносида биз истеъдодли футболчиларимизни йўқотиб қўйяпмиз. Бошқа томондан олиб қараганда, олий лиганинг аксарият мураббийлари ёш футболчиларга ишонч билдирмай, захирада ушлаб туришибди. Бу мураббийни ҳам тушунса бўлади. Чунки уларга клуб раҳбарияти натижани устувор қилиб қўйган. Айни майдонда жавлон урадиган пайтда ёш футболчилар захирада навбатини кутиб қолиб кетяпти. Мана шу нарсаларга ечим топиб, уларни бартараф эта олсак, марра бизники бўлади.

- Бугунги кунда фарзандларингиз нималар билан банд?

- Уч нафар фарзандим бор. Тўнғич ўғлим Исломбек Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаб, бугунги кунда мураббийлик соҳасида фаолият юритяпти. «В» ва «С» лицензиялари бўйича таҳсил олиб, мураббийлик гувоҳномасига эга бўлди. Ўтган йили 1- лига вакили «Ёзёвон лочинлари» жамоасида мураббий бўлиб ишлади. Бу йилдан эътиборан «Нефтчи»нинг ўринбосарлар таркибида иш бошлади. Ундан умидим катта. Ўртанча фарзандим Музаффаржон эса «Сўғдиёна»да тўп суряпти. Кенжамиз Раҳматбилол ҳам ҳозирда футбол сир-асрорларини ўрганяпти.

- Бу йилги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Мухлислар футболни жуда ҳам соғинишган. Шу жумладан, «Қўқон-1912» жамоаси ишқибозлари ҳам мавсумнинг бошланишини сабрсизлик билан кутишяпти. Чиройли ўйинимиз билан уларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз. «Қўқон-1912» уй учрашувларида ижобий натижага эришиб келган. Бу анъанани яна давом эттириб, сафардаги ўйинларда ҳам рақибларимиздан очко тортиб олишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, бу йилги чемпионат баҳслари анча қизиқарли ва курашларга бой ўтади. Жамоаларнинг тайёргарлигига қараб шундай фикр билдириш мумкин.

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:35, 05.03.2016. Ўқилди: 3135 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.