Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 5 15
2 Барселона 5 13
3 Вильярреал 5 10
4 Эспаньол 5 10
5 Эльче 5 9
6 Бетис 6 9
7 Атлетик Бильбао 5 9
8 Хетафе 5 9
9 Севилья 5 7
10 Алавес 5 7
11 Валенсия 5 7
12 Атлетико 5 6
13 Осасуна 5 6
14 Райо Вальекано 5 5
15 Сельта 6 5
16 Леванте 5 4
17 Реал Овьедо 5 3
18 Реал Сосьедад 5 2
19 Мальорка 5 2
20 Жирона 5 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

23/09 22:00 Атлетик Бильбао - Жирона
23/09 22:00 Эспаньол - Валенсия
24/09 00:30 Севилья - Вильярреал
24/09 00:30 Леванте - Реал Мадрид
24/09 22:00 Хетафе - Алавес
25/09 00:30 Реал Сосьедад - Мальорка
25/09 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/09 22:30 Осасуна - Эльче
26/09 00:30 Реал Овьедо - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4771 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Форталеза".
      10:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Коньяспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Атлетико Минейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Гремио".
      16:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Коньяспор".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:55 LIVE Кубок Италии. 1/16 финала. "Кальяри" - "Фрозиноне". Прямая трансляция.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Валенсия". Прямая трансляция.
      00:00 "Всё о главном". Глеб Панферов.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      02:30 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Непобедимый".
      04:00 Чемпионат Сербии. "Партизан" - "Црвена Звезда".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.09.2025

      05:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 6 в Ташкенте, Узбекистан.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Комбинированная пирамида. Мужчины. Финал.
      10:10 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии.
      12:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP GT4. Гонка 1.
      13:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1.
      15:05 "Взойди на свой Олимп".
      15:40 Триатлон. Supertri. Этап 3 в Джерси.
      18:35 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      20:50 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Комбинированная пирамида. Мужчины. Финал.
      23:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии.
      02:10 "Взойди на свой Олимп".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP GT4. Гонка 1.
      03:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1.
      04:55 Триатлон. Supertri. Этап 3 в Джерси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      07:00 Еврофутбол. Обзор.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Алексей Мазур против Тиграна Узляна.
      13:30 Специальный репортаж.
      13:50 Новости.
      13:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Тамбов.
      16:55 Новости.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лондоне, Великобритания. Леон Эдвардс против Шона Брэди.
      19:40 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      20:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Broke Boys" (Одинцово) - "Сокол" (Саратов). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Леванте" - "Реал Мадрид". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.09.2025

      05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      11:30 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      12:30 Велоспорт. Тур Словакии. Этап 5.
      13:35 LIVE Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Женщины. U-18. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      16:15 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      16:50 LIVE Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. U-18. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      20:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      21:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      22:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 12 в Нью-Йорке, США.
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 6 в Оропеса-дель-Мар, Испания. Обзор.
      01:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 8 эп.
      01:30 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      02:30 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Бенд Моторспорт Парк, Австралия. Обзор.
      03:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барибир, ҳеч ким ишонмайди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзи ёш, лекин кўринишидан нафақахўр фахрийни эслатадиган Жозеф Миналанинг сурати бундан 2 йил аввал интернетда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Ҳозирда у маҳоратини ошириб бормоқда. Лекин ҳанузгача «В» сериясидан юқорига кўтарила олмаяпти.

Дарҳақиқат, Жозеф ҳали профессионал жамоа аъзосига айланмай туриб машҳур бўлиб кетди - 2014 йил бошларида дунёнинг аксарият спорт нашрларида пайдо бўлган камерунлик футболчининг суратидан унинг чиндан ҳам 17 ёшда эканига деярли ҳеч ким ишонмаганди. Кейинчалик ҳорғин нигоҳ билан қараб турган ажин юзли футболчининг 42 ёшда эканлиги маълум бўлди. Бироқ бу фактни тасдиқлайдиган бирорта ҳужжат илова қилинмади.

Нима бўлганда ҳам 2014 йилнинг 5 апрелида африкалик легионер «Лацио»нинг ёшлар жамоаси таркибида «Фиорентина»даги тенгдошларига қарши майдонга тушди. 80 дақиқалик фаолиятидан сўнг бош мураббий Эдди Рейя уни асосий таркибга жалб этишига амин бўлган ҳолда майдонни тарк этди. Шу тариқа, Жозеф «Сампдория»га қарши кечган баҳснинг 77-дақиқасида майдонга тушиб, римликлар сафидаги дебютини нишонлади ва «А» сериясининг ўша мавсумдаги энг ёш футболчисига айланди. Тўғри, футболчининг ажабланарли ташқи кўриниши туфайли «энг ёш ёки энг қари» қабилидаги шарҳлар жуда кўп учради.

«Ўзим ҳам бу мавзуда ҳазиллашишни хуш кўраман. Ҳа, таш­қи кўринишим ёшимга нисбатан каттароқ кўринади. Лекин тан олиш керакки, нисбатан ёшроқ ёки каттароқ кўринадиган кишилар жуда кўп», - дейди Жозеф. Ўз жияни билан Римга ташриф буюрган Миналанинг амакиси эса бу борада муайян фикр билдирди: «Агарда Жозеф қора танли бўлмаганида, унинг ёши хусусида ҳеч қандай тортишувлар юзага келмасди».

15 ёшли фарзандини Европага кузатиш учун Миналалар оиласи қулоғигача қарзга ботди. Бунинг учун Жозефга «Милан»да кўрикдан ўтишни ваъда қилган агент қидириб топилди. Кейин ёш иқтидор соҳиби Яундедан Римга парвоз қилди. Бироқ уни Италия пойтахтидан Миланга олиб бориши лозим бўлган агентни белгиланган жой - Термини вокзалидан тополмади. Ажабланишнинг ҳожати йўқ: «кўҳна қитъа»да тўп суриш орзусидаги ёш футболчини ўз тузоғига илинтирган фирибгар бор пулини шилиб олади-да, ғойиб бўлади. Бу Африка учун одатий ҳол. Деярли ҳеч вақосиз қолган 15 ёшли Минала полицияга мурожаат қилиб, Камерунга қайтиб кетиш учун ёрдам сўради. Италияликлар уни депортацияга қадар вақтинчалик бошпана билан таъминлашди. Кўпчилик қитъадошларидан фарқли равишда, Миналанинг барча ҳужжатлари жойида эди. У жами вақтинчалик яшаш муассасалари, жумладан Маурицио Перконти тасарруфидаги «Вигор Перконти» ҳаваскорлик клубида тўп сурди. Ҳозирда Жозеф Перконтини иккинчи отаси сифатида ҳурмат билан тилга олади.

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги беллашувлар эса Италияда номдор жамоаларнинг скаутлари назорати остида ўтади. Африкалик қаҳрамонимизга аввало, «Интер» ва «Удинезе» вакиллари эътибор қаратишди. Аммо ўша пайт «Лацио» тизимида фаолият юритган Альберто Боллини Жозефни примаверада тўп суришга кўндирди.

Жозеф Миналанинг фотосурати туфайли 2014 йилнинг февралида юзага келган шов-шувлар оқибатида (камерунлик футболчини кўпчилик мутахассислар 56-71 ёшда, деб ҳисоблашди) ўта муҳим бир воқеа эътибордан четда қолганди. Яъни, Италия ФФ африкалик легионернинг ёшини аниқлаш борасида махсус текширув ўтказганди. Унинг натижаларига кўра, Миналанинг ёши ҳужжатларда тўғри қайд этилганлиги тасдиқланди. «Текшир-текширлар жуда кўп бўлди. Ҳатто, суякларимни ҳам текширишди. Ниҳоят, ёш борасида ҳеч қандай муғомбирлик йўқлиги ойдинлашди. Ишониш ёки ишонмаслик ҳар кимнинг ўз ихтиёрида»,-деганди ўшанда ярим ҳимоячи. Хуллас, нима бўлганда ҳам, 19 ёшли футболчи ҳозир иккинчи марта «В» серияси вакили бўлган «Бари»да фаолият юритмоқда. Унинг жамоадаги дастлабки иштироки барча учун муваффақиятли чиққанди: оёғидаги жиддий жароҳат билан фаолиятини бошлаганига қарамай, Минала жуда қисқа вақт ичида асосий ярим ҳимоячига айланди. Дастлабки голидан кейин Жозеф тўппў-тўғри захира ўриндиғи томон югуриб, унга ишонч билдирган кишиларга миннатдорчилигини изҳор этганди.

Мавсум давомида Минала икки марта Италия ёшлар терма жамоасидан таклиф олди. Лекин ҳар сафар ҳам ёшларга хос ватанпарварлик ҳиссиётларини енголмаган футболчи мазкур таклифни рад этди: «Мен «енгилмас шерлар»нинг либосига хиёнат қилолмайман. Бобокалонларим юрти шарафини ҳимоя қилиш - менинг бурчим. Чунки у менинг ватаним».

«Бари»даги ўйинлари эвазига Минала Камерун олимпия термасига жалб этилди. Маълумки, бу жамоа 2000 йили Сидней Олимпиадасида ғолиб чиққанди. 2015 йилнинг ёзида Жозеф «Лацио»га қайтди. Бироқ римликлар унга асосий таркибдан жой ажратишни истамадилар ва «Латина»га ижара асосида жўнатишди. Ўзининг «В» сериядаги иштирокини яна муваффақиятли бошлади ва Альберто Боллинининг юксак эътирофига сазовор бўлди: «Минала лигамиздаги 10 нафар энг яхши футболчилардан бири». Аммо жамоага таклиф этилган янги бош мураббий африкалик ярим ҳимоячига ишонч билдирмади. Шу сабабли Минала январь ойида яна «Бари»да пайдо бўлди. Жамоа бош мураббийи Андреа Камплоне футболчининг яхши спорт формасида эмаслигини таъкидлаган бўлсада, Жозефга айнан «Бари»дагилар ишонч билдиришмоқда. Бошқа бирорта жамоа қария кўринишидаги бу йигитни ўз сафига қўшиб олишни истамаяпти. Бироқ Миналанинг фаолиятига жиддийроқ эътибор қаратилса, унинг тобора улғайиб бораётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Дастлабки беллашувларда камерунлик ярим ҳимоячи ёшларга хос шижоат билан олдинга ташланиб, етиб келишнинг иложи бўлмаган тўпларни ҳам илиб олишга интиларди. Ҳозирда у анча ақлли тўп сурадиган, айёрона ҳаракатлар билан рақиблар томонидан узатилган тўпларни эгаллайдиган бўлди. Бундан ташқари, Жозефда универсаллик фазилати шаклланди. У ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларининг исталган позициясида ишончли тўп сура олади. Лекин негадир камтарин «Бари»дан юқори кўтарилишнинг иложи бўлмаяпти.

30 йилдан буён руҳшунослик соҳасида фаолият юритаётган Ли Юссимнинг таъкидлашича, кишининг ташқи кўриниши ва табиати унинг жамиятдаги мақомига жиддий таъсир кўрсатар экан. Жозеф Минала америкалик олимнинг тад­қиқотларига тирик мисол бўла олади: кишилар футболнинг ҳужжатларига қараб эмас, балки таш­қи кўринишига қараб хулоса чиқарадилар. Қолаверса, «Африкалик футболчиларнинг ҳужжатларига ишонч йўқ», деган фикр уларнинг онгига ўрнашиб қолган. Аммо ҳеч қайси мутахассис бошқа бирор-бир футболчининг 20 ёшда қандай кўринишда бўлганлиги ҳақида ўйлаб кўришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Имнала ўз паспортига асосан 35-37 ёшгача юксак савияда ўйин кўрсатган тақдирда ҳам унга ҳеч ким ишонмайди. Айнан мана шу жиҳат катта клубларнинг Миналани ўз таркибларига қўшиб олишларига халақит беради.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:46, 05.03.2016. Ўқилди: 4228 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 5
2 Барселона Ферран Торрес 4
3 Мальорка Ведат Мурики 4
4 Леванте Иван Ромеро 3
5 Леванте Карл Этта-Эйонг 3
6 Барселона Рафинья 3
7 Хетафе Адриан Лисо 3
8 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
9 Эльче Рафа Мир 3
10 Эспаньол Пере Милья 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.