Бугун Ёшлар лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган Муҳиддин Абдувалиев бошчилигидаги ўринбосарларимиз йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.
Шиддатли кескин курашлар остида ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Биринчи тайм давомида ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, дарвозани ишғол этиш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлимда эса мезбонлар устунликка эга бўлишди ва учта тўп киритишга муваффақ бўлишди.
Ўтган ўйинда “Пахтакор” ўринбосарларига ғалаба келтирган ягона гол муаллифи Темур Толипов бу гал учта тўп киритишни уддалади. Айнан унинг хет-триги эвазига “Шерлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Вакилларимиз эса мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.
Ўринбосарларимизнинг навбатдаги учрашуви 1 апрель куни Қўқонда “Андижон” ўринбосарларига қарши бўлиб ўтади.
Ёшлар лигаси
2-тур
Пахтакор – Қўқон-1912 – 3:0 (0:0)
Голлар: Толипов 48, 70, 72.
“Пахтакор”: Темур Жўраев, Хушнуд Авилов, Иброҳим Абдуллаев, Аббос Отахонов, Ойбек Қиличев, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Каримов, Темур Толипов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдужамол Исроилов, Нодир Йўлдошев.
Захира: Бобур Асқаров, Жасур Яхшибоев, Бехруз Садилоев, Григорий Аҳмедов, Дониёр Ҳошимов, Сухроб Нуруллоев, Миржалол Собиров.
“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Аслиддин Саипов, Иброҳим Ғофуров, Достон Мелиқўзиев, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Азиз Ибрагимов, Сардор Қаҳҳоров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Ойбек Рустамов.
Захира: Ғайрат Ҳасанов, Сардор Исоқов, Абдуқаҳҳор Ўктамов, Аброр Раҳмонов, Иброҳим Усмонов, Ҳасан Салиев, Иброҳим Мухторов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).