Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Гави тикланишнинг финал босқичида: "Барселона" юлдузи тўп билан машғулотларни бошлади (Видео) [254]

Манба: Рафиньянинг "Атлетико" билан ўйиндаги иштироки катта сўроқ остида [16]

"Барселона" президентлигига номзод Лапортани фирибгарликда айблади [9]

Назорат ўйини. «Нефтчи» «Динамо Батуми»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица дебют голини урди [4]

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3]

Fichajes: Ферран Торрес ёзда 80 миллион евро эвазига «Челси»га ўтиши мумкин [3]

«Ризеспор» Ҳусниддин Алиқулов бўйича муҳим янгиликни эълон қилди [2]

Оуэн нима учун Почеттино ва Тухель "Манчестер Юнайтед"га тўғри келмаслигини тушунтирди [2]

Хосеп Гвардиола: "Марку Силва — яқин йилларнинг энг топ мураббийларидан бири бўлади" [2]

"Манчестер Сити"нинг яна бир марказий ҳимоячиси сафга қайтди [1]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кучли бешликда энг кўп кубок ютган жамоалар ўнлиги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кучли бешлик чемпионатлари тоифасига кирувчи Испания, Италия, Германия, Франция ва Англияда, кубок баҳсларида энг кўп ғолиб чиққан жамоалар ҳақида биласизми? Агар билмасангиз қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз. 

8f0b691ccadb12f7ad0959b2b688c88e.jpg

9-10. «Рома» - 9 та кубок
Римликлар 9 карра Италия кубоги ғолиби ҳисобланишади. Пойтахт клуби совринни биринчи марта 1964 йилда ютган бўлса, охиргисини 2008 йилда қўлга киритган. «Рома» шунингдек 8 марта кубок финалида имкониятни бой берган.

7 - 9 . «Ювентус» - 10 та кубок
Туриннинг «Ювентус» клуби Италия кубогини 10 марта қўлга киритган. «Кекса синьорилар» илк бора 1938 йилда кубок соҳибига айланишган бўлса, охирги марта 1995 йилда совринни ўз музейларига олиб келишган. «Ювентус» 20 йилдирки Италия кубогида муваффақият қозона олмаяпти.

7- 9 . «Марсель » - 10 та кубок
Франция кубогига энг кўп сазовор бўлган жамоа бу «Марсель»дир. Ушбу жамоа 1924 йилда дастлабки кубокини қўлга киритган. Клуб 25 йил муқаддам охирги марта кубок ғолиби бўлган. «Марсель» финалларнинг 8 тасини бой берганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

7- 9 . «Атлетико» - 10 та кубок
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси Испания кубогига 10 марта сазовор бўлган. Уларнинг дастлабкиси 1960 йилга, охиргиси эса 2013 йилга тўғри келади. Пойтахт клуби 9 та финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан чекланган.


6. «Манчестер Юнайтед» - 11 та кубок
Англиянинг энг совриндор жамоаси ҳисобланадиган «Манчестер Юнайтед» 11 марта кубок соҳиби бўлган ва 7 та финалда ютқазиб қўйган. «Қизил иблислар» илк бор 1908 йилда, охирги марта эса 2004 йилда Англия кубогини ютиб олишган.

5. «Арсенал» - 12 та кубок
Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия кубогида 12 марта муваффақият қозонган. «Канонирлар» илк бор 1930 йилда, охирги марта эса 2015 йилда ушбу совринга эга чиққанлар. «Арсенал» ҳисобида бой берилган 7 та финал мавжуд.

4. «Бавария» - 17 та кубок
Германия гегемони «Бавария» кубок баҳсларида 17 марта муваффақият қозонган. Мюнхенликлар 1957 йилда биринчи бор, 2014 йилда эса охирги марта кубок ғолиблигини тантана қилишган.

3. «Реал Мадрид» - 19 та кубок
Чемпионликни қўлга киритиш борасида кучли бешликнинг рекордчи жамоаси, кубок ғолиблари орасида 3-ўриндан жой олди. «Реал» Испания кубогида 19 марта муваффақият қозонган. Шу билан бирга 20 та финални бой берган. Мадридликлар 1905-1908 йиллар кетма-кет 4 бора кубокни ўз музейларига олиб кетишган.

2. «Атлетик Билабо» - 23 та кубок
Билбаоликлар Испания кубогини қўлга киритиш борасида ҳаттоки «Реал»дан ҳам олдиндалар. «Атлетик» ҳисобида 23 та кубок мавжуд. Ушбу жамоа 1930-1933 йилларда кетма-кет 4 марта кубок баҳсларида тенгсиз бўлган. Афсуски «Атлетик» 31 йилдан буён кубокда ғолиб чиқа олмаяпти. 

1. «Барселона» - 27 та кубок
Кучли бешлик чемпионатларининг, кубок баҳсларида энг кўп ғалаба қозониш борасида «Барселона» мутлоқ пешқадамдир. Каталонияликлар Испания кубогига 27 марта сазовор бўлишган. «Барса» дастлабки совринини 1910 йилда, охиргисини эса 2015 йилда ютган. 1951-1953 йилларда эса Каталонияликлар кетма-кет 3 бора кубокни ўз музейларига олиб кетишган.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:37, 20.03.2016. Ўқилди: 9970 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.