Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғалати ғалаба

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк марта жиддий синовдан ўтди. Баҳрайнга қарши ўйин ҳал қилувчи босқич олдидан жамоамизнинг ҳолатини текшириб олиш имкониятини берди.

ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТАРКИБ

Филиппинга қарши кечган баҳсдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Самвел Бабаян саволларга жавоб бераркан, агар 9-тур доирасидаги ўйинлар якунланганидан кейин Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш масаласи 100 фоиз аниқ бўлса, сўнгги турда таркибда ўзгаришлар қилиши мумкинлигини таъкидлади. Аммо 24 март куни бу масала ҳал бўлмади. Натижада, Бабаян Баҳрайнга қарши ўйинга тайёргарликни яна ўзи ишонган 11-12 нафар футболчини мўлжаллаган ҳолда олиб борди.

Сўнгги турда таркибда ўзгаришлар қилиш нима учун керак эди? Аввало, Филиппинга қарши ўйинда ишончни оқламаган футболчиларнинг ўрнига бошқаларга имкон берилса, ёмон бўлмасди. Жумладан, Санжар Турсунов анча вақтдан бери терма жамоада ўз имкониятини кутяпти. Бабаян терма жамоани қўлга олганидан кейин ҳозирда «Умм-Салал» шарафини ҳимоя қилаётган футболчи 2та баҳсда ўйин тугашига 2 ва 9 дақиқа қолганида захирадан тушди, холос. Қатар чемпионатида доимий ўйин амалиётига эга бўлиб, бир нечта голларга ассистентлик қилган Санжар, назаримизда, Тошкентдаги икки учрашувнинг ҳеч бўлмаса биттасида ўйнашга ҳақли эди. Боз устига, унинг ўрнида ҳаракат қилган Элдор Шомуродов иккала ўйинда ҳам ўзидан яхши таассурот қолдира олмади. «Бунёдкор» футболчиси на функционал жиҳатдан, на жамоавий ўйин томонидан терма жамоага муносиб эканини исботлай олди.

МУДДАТИДАН АВВАЛ ЙЎЛЛАНМА

Баҳрайнга қарши ўйин бошланишига 2 соат қолганида Ўзбекистон термаси саралашнинг кейинги босқичига чиққани ҳал бўлди. Авст-ралия ўз майдонида Иорданияни мағлуб этганидан кейин бош жамоамиз гуруҳда 2-ўринни эгалласа ҳам, назарий жиҳатдан саралашнинг 3-босқичига чиқиши аниқ бўлди. Мана шу ҳолат футболчиларга руҳий таъсир қилди, шекилли, вакилларимизнинг ўйини чиқмади. Бабаян футболчилардан юқори концентрация ва иштиёқ билан ўйнашни қанчалик сўрамасин, барибир, ўйинчиларимиз суст ҳаракат қилишди.

Мана шундай паллада, терма жамоада ўз вақтини кутаётган футболчиларга имконият берилса, улар ўзларини кўрсатиш мақсадида бор кучлари билан ҳаракат қилган бўлишармиди, деган фикр ўтади кишидан. Балки мураббий қайсидир янги футболчини захирадан туширишни режалаштиргандир, аммо Виталий Денисов жароҳат олиб майдонни эрта тарк этиши бу режани ҳам йўққа чиқарди. Чап қанот ҳимоясини эгаллаган Станислав Андреев қолган дақиқаларда ёмон ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда ўша кутилган Ҳасанов майдонга тушган бўлса, вазиятдан келиб чиқиб мураббий Соҳибовни ҳам ўйинга ташлади.

Жамоамиз Баҳрайндан бундай қаршиликни, бундай ўйинни кутмаганини термамиз сардори Одил Аҳмедов учрашувдан кейин таъкидлаб ўтди. Бу жиддий муаммо ва жиддий огоҳлантириш қўнғироғи. Кейинги босқичда кучли жамоалар тўпни назорат қилиб, бизга нисбатан босим ўтказишса, ўйинимиз бутунлай сочилиб кетиши мумкин экан. Шундайми?

 

ТАНАФФУС ВА УНИНГ КУЧИ

Футболчилар танаффусга чиқиб кетган пайтда Филиппин-КХДР ўйини якунига етди ва бу баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишгани аниқ бўлди. Натижада, терма жамоамиз муддатидан 1 соат аввал гуруҳ пешқадамлигини ҳам ҳал қилиб бўлди. Осиё кубоги-2019 саралаш гуруҳида тўғридан-тўғри иштирок этиши учун Баҳрайн гуруҳда 3-ўринни эгаллашга ҳаракат қилиши тайин эди. Бунинг учун жамоа Тошкентда камида 1 очко олиши талаб этилишини инобатга олсак, иккинчи бўлимда рақиб ўз ўйинини янада кучайтириши, муддатидан аввал гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритиб бўлган ўзбекистонликлар янада хотиржамликка берилишини кутиш мумкин эди. 15 дақиқалик танаффус чоғида Самвел Бабаян кийиниш хонасида футболчилар билан қандай иш олиб борди, билмадигу, ҳар ҳолда, унинг таъсири иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасига етди. Хайриятки, бу вақт давомида терма жамоамиз гол уришга муваффақ бўлди. Рашидов ўзи эга бўлган иккита имкониятдан бирини голга айлантирди. Анзур Исмоилов майдон марказида бош билан тўпни олдинги чизиққа етказди ва Рашидов уни эгаллади. Шундан сўнг футболчимиз тўғри ҳужум йўналишини танлаганини таъкидлаш лозим: у дастлаб икки ҳимоячи таъқибидан қочди ва зарба бермоқчи бўлганида учинчи ҳимоячининг «подкат» ташлаётганини кўрди. Сардор уни ҳам алдашга қарор қилди ва ўз вақтида зарба берди. Тўп дарвозабон олдида сакрагани учун ҳам Аббос Аҳмад зарбани қайтара олмади.

Дарвоқе, Сардор Рашидов ҳақида икки оғиз. «Ал-Жаиш» футболчиси Филиппин ва Баҳрайнга қарши учрашувларда дарвозани ишғол қилиш ишқида ёнди. Бу ҳолат яққол кўзга ташланиб турди. У баҳрайнликларга қарши ўйинда ўз мақсадига етди. Аммо ундаги бу иштиёқ баъзи ҳолатларда терма жамоага наф келтирмади. Оддий ўйнаш керак бўлган пайтда, ўз вақтида шерикларини тўп билан таъминлаш лозим бўлган вазиятларда у тўғри ҳаракат қила олмади. Ўйин пайтида ҳужум учун яхши ечим бўла туриб, у деярли ҳар сафар ҳимоячиларни алдашга ва зарба бериш учун қулай вазият излашга интилди. Натижада, ўйин темпи тушиб, ҳужумлар узилиб қолаверди. Рашидов терма жамоанинг энг иқтидорли футболчиси, бунга шубҳа йўқ. У жамоавий ўйинга мослашса, фойдаси катта футболчига айланади. Бу борада мураббийларимиз билан ишлаши керак бўлади.

 

ҚОЛГАН ДАҚИҚАЛАР

Баҳрайн Тошкентдан очко билан кетиши ҳам мумкин эди. Бунинг учун уларда битта яхши имконият юзага келди. Элдор Шомуродовнинг тўп йўқотишидан кейин меҳмонлар Исмоил Абдулатифни дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқаришди. Лобанов эса ўзини алдамоқчи бўлган ҳужумчининг ниятини пайқай олди ва тўпни ундан олиб қўйди.

Иккита ўйинда деярли кўринмаган ва камсонли вазиятлардан фойдалана олмаган футболчиларимиздан бири Игорь Сергеев бўлди. Филиппинга қарши баҳсда у яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса, сўнгги учрашувда 11 метрли нуқта атрофидан тайинли зарба бера олмади. Олис масофадан етказилган узатмага Рашидов ўнг қанотдан етиб келди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Сергеевнинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини ҳимоячи қайтарди.

Ўйиннинг 80-дақиқасида Лобанов хатога йўл қўйди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ушлаб олиш ўрнига дарвозабонимиз тўпни уриб юборди. Тўпни эгаллаган Ал-Малуднинг 10 метрлардан йўллаган зарбасини Александр оёқ билан қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Жепаровнинг ўрнига учинчи таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов туширилганидан билсак бўладики, бош мураббийимиз бу ўйинда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Тўғри-да, баҳс бошидан аниқ ўйин услубини намойиш қила олмаганимиздан кейин ҳеч бўлмаса рақибнинг ҳужумларини бартараф этиш ҳақида бош қотириш керак. Ҳисобни ушлаб ҳам олдик.

Самвел Бабаян термани қабул қилиб олганидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет саккизта ўйинда (7та расмий ва битта ўртоқлик) ғалаба қозонди. Бу ажойиб кўрсаткич, албатта. Аммо 1 сентябрь куни бошланадиган сўнгги босқичга жиддий тайёргарлик кўрмасак бўлмайди. Бундай ўйин билан рақиблар бизни кечириб ўтиришмайди. Ҳозирча эса мухлисларни навбатдаги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз!

ЎЗБЕКИСТОН-БАҲРАЙН-1:0 (0:0)

Тошкент. Bunyodkor стадиони. 34000 томошабин.

Ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА).

Гол: Сардор Рашидов (50).

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров (Жавоҳир Соҳибов 70), Одил Аҳмедов (С), Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов, Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов (Станислав Андреев 27), Элдор Шомуродов (Жасур Ҳасанов 61).

Баҳрайн: Аббос Аҳмад, Волид ал-Ҳайём, Сайид Дия Шуббар, Абдулваҳоб Али ас-Сафий, Ҳишом Найим (Сами ал-Ҳусайний 74), Абдулваҳоб ал-Малуд (Абдулла Ҳилол 84), Исмоил Абдулатиф (Муҳаммад ар-Ромайҳий 70), Абдулла Умар, Сайид Муҳаммад Аднан, Ҳусайн Баба Муҳаммад (С), Комайл ал-Асвад.

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец (45Қ1) — Волид ал-Ҳайём (32), Исмоил Абдулатиф (45Қ1).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Сардор Рашидов.

----------------------------------------------------------------------------------------------

ФИЛИППИН-КХДР-3:2 (1:1)

Манила. Rizal Memorial Football стадиони. 7350 томошабин.

Ҳакам: Фаҳад ал Мирдаси (С.Арабистони).

Голлар: Мисаг Баҳадоран (43), Мануэль От (85), Ян Ремси (90) - Со Кёнг Жин (45}1), Ри Хёк Чол (48).

Филиппин: Нил Етрич, Симоне Рота, Жуан Гуирадо, Даисуке Сато, Агуиналдо, Люк Вудланд (Ян Ремси, 46), Мануэль От, Мисаг Баҳадоран (Жосеп Жеймс, 79), Мартин Стубл, Мигель Тантон, Хавьер Патино.

КХДР: Ри Мён Гук, Жанг Кук Чол, Канг Кук Чол (Жон Каванг Ик, 72), Ро Хак Су, Со Кёнг Жин, Сим Хён Жин, Ри Ёнг Чол, Ри Чол Мёнг, Ри Хёк Чол (Ким Ёнг Ил, 88), Пак Кванг Рёнг, Со Хён Ук (Жон Ил Гван, 46).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ри Хёк Чол (КХДР).

1 Ўзбекистон        8         7         0         1          20-7    21

2 КХДР                  8         5         1         2          14-8    16

3 Филиппин          8         3         1         4          8-12    10

4 БаҲрайн            8         3          0        5          10-10    9

5 Яман                  8         1          0        7           2-17     3

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:49, 01.04.2016. Ўқилди: 5303 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.