Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шерлар» кучлими ёки «аждарлар»?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ушбу ҳафта Ўзбекистон чемпионати олий лига 4-тур баҳсларига старт берилади. Мазкур турда ҳам мухлисларни бир-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди. Аниқроғи, навбатдаги «Водий дербиси»да «Андижон» ва «Нефтчи» клублари ўзаро куч синашсалар, турнинг марказий учрашувида «Пахтакор» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилади. Навбатдаги баҳсларда қайд этилиши мумкин бўлган натижалар юзасидан «Пахтакор»нинг ёшлар жамоаси устози Илҳом Мўминжонов ўз тахминларини билдирди.

9 апрель (шанба)

«ҚўҚон-1912» (Қўқон) -«Бухоро» (Бухоро)

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувосилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Д.Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Мутахассис башорати: 40-30-30

Мурод Исмоилов бошчилигидаги «Қўқон-1912» ўз майдонда ажойиб ўйин намойиш қилмоқда. Ўтган турда қўқонликлар «Андижон»н мағлуб этишганди. Бу сафар ҳам жамоанинг зафар қучишини тахмин қилиш мумкин. Гарчи «Бухоро» таркибида анча тажрибали футболчилар жамланган бўлишсада, «Қўқон-1912»нинг имкониятларини юқорироқ баҳоладим. Ахир айтишади-ку, ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, деб.

---------------------------------

«Андижон» (Андижон) -«Нефтчи» (Фарғона)

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), Т.Гайнулин (Тошкент), В.Лушин (Гулистон), А.Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

Мутахассис башорати: 30-40-30

Водий жамолари ўртасидаги учрашувлар ҳамиша қизиқарли кечган. Бир пайтлари «Навбаҳор»да ўйнаганимда бунга ўзим ҳам гувоҳ бўлганман. Афсуски, ҳозирги пайтда водий клублари мухлислари кутгандек ўйинларни намойиш қила олишмаяпти. Ўз даврида мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бири бўлган «Нефтчи»нинг ҳозирги аҳволи мақтагулик тарзда эмас. Тахминимча, Андижонда бўлиб ўтадиган баҳсда жамоалар муроса йўлини танлашади.

---------------------------------

«Обод» (Тошкент) -«ҚизилҚум» (Навоий)

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Р.Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).

Мутахассис башорати: 30-30-40

Дебютант «Обод» олий лигага ҳозирча мослашиб кета олмаяпти. Олдинги учта турда жамоа рақиб дарвозасини ишғол қилолмади. «Бухоро» билан ўйинни инобатга олмаса, иккитасида мағлубиятга учради. «Қизилқум» эса аксинча, мавсумни ажойиб тарзда бошлаб, 100 фоизлик натижа қайд этди. Жамоаларнинг ҳозирги холатидан келиб чиқадиган бўлсак, навоийликлар бўлажак учрашувда ўз ҳисобларига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйишади.

---------------------------------

«ОлмалиҚ» (Олмалиқ) -«Металлург» (Бекобод)

Ҳакамлар: Д.Пислегин (Тошкент), Ш.Файзиев (Жиззах), А.Буров (Бухоро), Д.Акмалов (Тошкент)

Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).

Мутахассис башорати: 40-30-30

Дастлабки учта турда ғалаба нашидасини сурган «Металлург»га бу сафар осон бўлмаслиги аниқ. Ҳар ҳолда, Тошкент вилояти дербисида «Олмалиқ» имкониятни бой беришни истамайди. Тўғри, жорий мавсумда Игорь Шквирин жамоаси кутилганидек ўйин намойиш қила олмаяпти. Аммо бекободликлар билан бўладиган баҳсда улар бор имкониятларини ишга солишлари турган гап.

---------------------------------

«Машъал» (Муборак) -«Навбаҳор» (Наманган)

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), Ш.Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Мутахассис башорати: 40-30-30

Александр Хомяков бошчилигидаги «Машъал»нинг ўйинлари турдан-турга ижобий тарафга ўзгариб бормоқда. Тўғри, жамоа ҳали ғалаба қозонмади. Аммо «Бунёдкор»га қарши кечган ўйинда ўзини кўрсата олди. Тошкентдаги учрашувда муборакликлар дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Ўз майдонларида бўлиб ўтадиган баҳсда эса «Навбаҳор»ни қийин аҳволга солишлари турган гап. Наманганликлар ҳам ҳозирча ғалаба нималигини билишмаяпти. Бўлажак учрашувда муваффақият қозонишга астойдил ҳаракат қилишлари аниқ. Аммо барибир, «Машъал»нинг имкониятлари бироз юқорироқ.

---------------------------------

10 апрель (якшанба)

«Шўртан» (Ғузор) -«Бунёдкор» (Тошкент)

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), А.Сидоров (Тошкент), Д.Сайлолов (Тошкент), А.Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Мутахассис башорати: 30-30-40

Ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган «Бунёдкор» 3-турда ўз майдонида «Машъал»ни мағлуб эта олмади. Агар шуни инобатга оладиган бўлсак, Ғузордаги учрашувда «қалдирғочлар» уч очко йўлида бор имкониятларини ишга солишади. Албатта, мухлислари қаршисида «Шўртан» ҳам осонликча «жон» бермайди. Шунга қарамай, тошкентликларни кичик ҳисобдаги ғалабаларини тахмин қилишимиз мумкин.

---------------------------------

«СўҒдиёна» (Жиззах) -«Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), А.Калинин (Қарши), Н.Қосимов (Қарши)

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)

Мутахассис башорати: 20-30-50

Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бўлган «Локомотив»нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қилиш мумкин. Ҳозирча юз фоизлик натижа қайд этаётган «темирйўлчилар»нинг бўлажак учрашувда имкониятлари анча юқори.

---------------------------------

11 апрель (душанба)

«Пахтакор» (Тошкент) - «Насаф» (Қарши)

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), А.Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Мутахассис башорати: 40-30-30

Турнинг марказий учрашуви қизиқарли ўтиши турган гап. Албатта, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун астойдил курашади. Тахминимга кўра, якунда «Пахтакор» кичик ҳисобда ғалаба қозонади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:58, 09.04.2016. Ўқилди: 3831 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик