Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛга муносиб эмас

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тарихдан жой олиш учун фақат ёрқин зарбалар ва нуфузли совринлар эмас, баъзан ноодатий, ғайри табиий ҳаракатлар ҳам кифоя қилади. Шунингдек, йирик омадсизликлар ҳам ўз соҳибларига абадийлик бахш этиши мумкин.

Кевин Пресманн («Шеффилд Уэнсдей»)

Мухлислар хотирасида чуқур из қолдириш учун Кевинда сабаблар етарли. Масалан, ҳатто дарвозабонлар учун ҳам ҳайрон қоладиган даражадаги девқомат гавдаси ёки «бўрилар»га қарши кечган  учрашув (2000 йил август)нинг 13-сониясида (!) қизил карточка олишга улгуриши. Албатта, Прессман ҳеч қачон Дэвид Симан позициясига кўз олайтирган эмас. Лекин тан олиш керак, пенальтилар сериясида у кўпроқ манфаат келтириши мумкин эди.

 

 

Михаэль Райцигер («Мидлсбро»)

Голландия терма жамоаси ўйинчилари «Аякс», «Милан» ёки «Барселона»даги фаолиятларидан кейин албатта, «Мидлсбро» сафида тўп суришга интиладилар. Райцигер Стив Маклареннинг Будевейн Зенден, Патрик Клюйверт каби суюкли шогирдларидан эмасди. Аммо ўйин услуби Дани Миллс кетганидан кейин заифлашиб қолган жамоага жуда мос эди. Тўғри, мавсум бошланиши арафасида Михаэль жароҳат олиб, 2006 йили Голландияга қайтишга мажбур бўлди. Лекин «Боро»даги 26 учрашув давомида ажойиб таассурот қолдирди. Райцигердан эсдалик бўлиб қолган «Астон Вилла» дарвозасига урилган голни мухлислар ҳали ҳануз унутмаганлар.

 

Жорже Кошта («Чарльтон»)

17 йил давомидда «Порту» шарафини ҳимоя қилган сардорни бошқа жамоада ҳеч ким тасаввур қилолмасди. Аммо бош мураббий билан жанжаллашиб қолган Кошта ЖЧ-2002 арафасида спорт формасини йўқотмаслик мақсадида «Чарльтон» таклифини қабул қилди. Шу тариқа жамоада Янг-Фиш-Кошта-Форчун квартети вужудга келди. Лекин туманли ўлкада бардавом ўйнаш Жоржега насиб этмади - «Порту»га бош мураббий этиб тайинланган Жозе Моуриньо уни ортга қайтарди. Моу раҳбарлигида ЧЛ кубогини қўлга киритган Потугалия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси ҳозирда Габон термасини бошқармоқда.

 

Бранко («Мидлсбро»)

1994 йили Бразилия термаси билан жаҳон чемпионлиги унвонига сазовор бўлган футболчи Англияда бурчак зарбаси билан дарвозани ишғол этиш орқали ёрқин таассурот қолдирганди. Бироқ кейинчалик ҳимоячи турли шубҳали ҳаракатларни намойиш эта бошлади. Охир-оқибат маишатпарастликка берилиб кетган Бранко майдонга кам тушадиган бўлиб қолди. 8 ойдан кейин эса жамоа билан хайрлашди.

 

 

Хосе Домингес («Тоттенхэм»)

160 сантиметрга тенг бўлган футболчи бўйи турли манбаларда ҳар хил қайд этилган. Хосе Англиядаги фаолиятини «Бирмингем»да бошлади. Бироқ жамоа бош мураббийи Барри Фрайнинг ишончини қозонолмай Португалияга қайтди. Лиссабонни «Спортинг»и «Барселона»га сотиб юборилган Луиш Фигу ўрнини у билан тўлдиришни мўлжаллаганди. Табиийки, Домингес ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмади ва яна туманли ўлкага йўл олди. Футболчи «Тоттенхэм» билан шартнома имзолади. «Тақачилар» сафида Давид Жинола Хосенинг яқин дўстига айланди. Ўз вилласи қурилишида ишлаган португалиялик қурувчилардан ўрганиб олган бир қатор иборалар ёрдамида франциялик футболчи Домингес билан тиллашиб, янги жамоадошини қўллаб-қувватлаб турди.

Андрес Д`Алессандро («Портсмут»)

Андрес 2006 йил январида «Портсмут» сафига қўшилгач, англияликлар уни «Янги Марадона» номи билан улуғлай бошлашди. 21 ёшда қадрдон жамоаси - «Ривер Плейт»да сардорлик даражасига кўтарилган футболчи фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилди ва Германияга йўл олди. Афсуски, у «Вольфс­бург»да ўз ўрнини тополмади.

Англияда ҳам Андрес атиги битта гол урди. Аммо бу гол жуда қадрли бўлди - аргентиналик футбочлининг ана шу ягона аниқ зарбаси жамоани қуйи дивизионга тушиб кетишдан сақлаб қолди. Англияликлар Алессандро билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эдилар. Аммо у Испаниянинг «Сарагоса» клубида тўп суришни лозим топди. 2 йилдан сўнг Аргентинага қайтган Андрес ҳозирда жонажон «Ривер Плейт» сафида тўп сурмоқда.

Саша Чурчич («Болтон», «Астон Вилла», «Кристалл Пэлас»)

АПЛнинг суюкли футболчиси бўлиш учун қандай фазилатлар талаб этилса, Сашада бунинг барчаси мужассам эди: ўта жарангдор (сербиялик Жорж Бест) тахаллус, «Болтон» учун рекорд даражадаги трансфер қиймати...

Ёрқин юлдузга айланиши башорат қилинган футболчини харид қилган «Астон Вилла» бош мураббийи ундан самарали фойдаланиш йўлини тополмади ва мазкур келишувни ўз фаолиятидаги энг йирик хато сифатида эътироф этди. Бу орада сербиялик футболчи тунги клублар ва ичкиликка ружу қўйди. Натижада унинг савияси талабга жавоб бермайдиган ҳолга тушиб қолди. Ке­ йинчалик Чурчич АҚШда маълум муддат ўйнади, кейин Шотландиянинг «Мазервелл» клубига ўтди ва 29 ёшида ўз фаолиятига хотима қўйди.

Рикарду Куарежма («Челси»)

Куарежманинг ижараси ҳозирда ҳам «Челси» тарихидаги ажабтовур келишув бўлиб қолмоқда. 2009 йили «кўклар»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Луис Фелипе Сколари катта саъй-ҳаракатлар эвазига уни 4 ойга Лондонга олиб келганди. Бироқ Рикарду устози кутган ўйинни кўрсатолмади. «У кўп нарсани ўрганиши керак. Акс ҳолда, майдонга тушолмайди. Мана кўрасиз, у ўзининг техник ва тактик савиясини ошира олади. Яна 1-2 ойдан кейин сиз умуман бошқа Куарежмага дуч келасиз», - деганди Сколари ўрнини эгаллаган Моуриньо. Аммо афсуски, Рикарду учун чинакам юлдуз мақомига эришиш орзулигича қолиб кетди.

 

Вальтер Паниани («Бирмингем»)

«Мен Вальтерни танқид қилмайман. Ўтган мавсум у ишончли ўйин­лари билан жамоага ёрдам берди. Қолаверса, мен уни Эмиль Хескига захира футболчиси сифатида харид қилгандим. Ваҳоланки, «фақат Хескининг захираси» туманли ўлкага Испаниядан ташриф буюрган ва дебютини 12-дақиқада гол уриш билан нишонлаганди. Бироқ кейинчалик Пандиани атиги 5та гол урди, холос. Лекин ана шу голлар қайси жамоалар билан бўлган ўйинларда амалга оширилгани эътиборга молик - 2таси «Ливерпуль», қолган 3таси - «Челси», «Арсенал» ва «МЮ»га!

Люк Нилис («Астон Вилла»)

 

 

 

 Футболдаги кутилмаган фалокатнинг қурбони сифатида бельгия­лик футболчини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 33 ёшли Люк сермаҳсул ҳужумчи сифатида танилган ва фаолиятини АПЛда якунлашга аҳд қилганди. Шу мақсадда Нилис 2000 йили эркин агент мақомида «Астон Вилла» сафига қўшилганди. Унинг АПЛдаги деб­юти ҳам ўта муваффақиятли - «Челси» дарвозасини забт этиш билан бошланди. Бироқ «Ипсвич»га қарши баҳсда рақиб дарвозабони - Ричард Райт билан тўқнашиб кетган Люк ўта оғир жароҳат билан майдонни тарк этди. Шифокорлар унинг тиззаси 2 қисмидан синганлигини маълум қилгач, Нилис футбол билан хайрлашишга мажбур бўлди.

Footballhd.ru, Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:11, 13.04.2016. Ўқилди: 3619 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.