Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабрегас: «Икки йил олдин «Интер» билан тенгма-тенг ўйнашимизга ишонмасдим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Миланнинг «Интер» клубига қарши кечган муваффақиятсиз ўйин (3:4) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Майдон эгалари 45-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар, бироқ 72-дақиқага келиб таблода «нерадзуррилар» фойдасига 2:4 ҳисоби акс этди. Ўйин сўнгида Фабрегас жамоаси битта тўп фарқини қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо мағлубиятдан қутилиб қола олмади.

«Менинг жамоам навбатдаги бор жасорат ва қатъият кўрсатди. Футболчилар ҳатто бой берилган ўйинда ҳам характер намойиш этишди. Албатта, хатолар бўлди, лекин бизнинг таркиб ёш ва бизга ҳар қандай хато учун жазолайдиган рақиб қаршилик кўрсатди. Бугун тактика ҳақида гапиришни истамайман. «Интер» дарвозасига 20 та зарба бериш ҳаммага ҳам насиб этавермайди — бу статистик факт кўп нарсадан далолат беради. Агар икки йил олдин кимдир менга ушбу жамоа билан тенгма-тенг курашишимизни айтганида, гап ўртоқлик учрашуви ҳақида кетяпти деб ўйлаган бўлардим», — деди испаниялик мутахассис DAZNга берган интервьюсида.

32 турдан сўнг «Комо» А Серия турнир жадвалида бешинчи, «Интер» эса биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:58, 13.04.2026. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик