Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 3:1
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • 3:1
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • 4:1
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 0:1
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • 1:1
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • 4:0
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • 1:2
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • 0:0
      • Милан
  • Суперлига
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • 2:0
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • 1:0
      • Машъал
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • 2:1
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • 0:1
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5863 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.10.2025

      06:25 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      08:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      00:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      04:00 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.10.2025

      06:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      10:10 "Небесная грация".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      15:35 "Команда мечты".
      16:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      16:55 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Мужчины. Команды. Финал.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      22:45 "География спорта". Камышин.
      23:15 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      04:35 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Мужчины. Команды. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - УНИКС (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Анастасия Логунова.
      11:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 11-й тур. ЦСКА (Москва) - "Спартак" (Москва).
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Камышин.
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Авангард" (Омск) - "Автомобилист" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Профессиональный бокс. "Бетсити. IBA. Pro 10". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Д/с "Фабрика грёз: Бенфика".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.10.2025

      05:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:45 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      11:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      12:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      13:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Женщины. Групповая гонка.
      16:30 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Мужчины. Групповая гонка.
      18:25 LIVE Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки. Прямая трансляция.
      20:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      20:30 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Женщины. Болдеринг. Финал.
      22:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Лига наций. Финал в Барселоне, Испания.
      00:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      01:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      03:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      04:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрматов “ёрилди”: ҳакамликнинг биз билган ва билмаган синовлари, ҳақиқатлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Ўқув-машғулотлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Равшан Эрматов билан суҳбатимиз режа бўйича бошқачароқ бўлиши керак эди. Ўрганиб қолганман: аксарият спортчилардан интервью олиш қийин кечади, бир гапнинг(фикрнинг) озгина учини чиқарса ҳам катта гап, у ёғи… Кўпинча ўзлари шундай «эркинлик» яратиб беришади-да: «Ҳа, энди қолганини ўзингиз тўғрилаб юбораверарсиз…»

Аммо Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси билан суҳбатимиз асносида барча режаларим чиппакка чиқди-қўйди. Саволлар ёзилган қоғозни қараб ўтиришга, очиғи, фурсат ҳам бўлгани йўқ. Гап-гапга уланса, «кейинги саволим нимайди-я», деб қоғоз тикилиб-каловланиб ўтирмас экансан. Қисқаси, ҳеч қандай расмиятчиликка ўринқолмади.

— Шоир сизмисиз? — дея елкамни қоқиб қўйди саломлашганимиздан сўнг Равшан ака. Зинадан кўтарилар эканмиз, ўша қайсар Рунию Ван Боммелларни майдонда шунчаки «тинчлантириб» қўядиган Равшан Эрматов шу инсонми ё мен адашиб бошқа бировни суҳбатга чақириб қўйдимми, дея шубҳалана бошлайман. Йўқ, яхшилабқарайман: адашганга ўхшамайман — Эрматовнинг ўзи. «Ие, у ҳам биздек инсон экан-ку» — чиқарган «хулосам»дан ўзимнинг кулгим қистайди.

Зукко одам эмасми, Равшан ака пайқайди.

— Шоир деганингизга кулгим келди, — дейман изоҳга ўтиб. — Умримда шеър ёзмаганман.

— Қўйсангиз-чи, барибир шоирсиз!

Бу енгилгина ҳазил суҳбатимиз қалови бўлади.

Бизни тан олишлари осон бўлмади

Жанубий Африка Республикасида ўтказилган футбол бўйича 2010 йилги жаҳон чемпионати тўғрисида билмаган футбол мухлиси йўқ. Унда кимлар қатнашган, ким чемпион бўлган, қайси ҳакамлар ўйинларни бошқарган — бу ҳақда менга дарс бериб қўйишингизни тан оламан. Аммо унда иштирок этган кишининг суҳбатини олиш барибир бошқача-да. «Масаланинг атрофида» айланмайсиз. Ахир, унинг ичида бўлган киши билан ҳар куни ҳам юзма-юз гаплашавермайсиз-ку!

Таваккал дедиму, даставвал, ўша жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонлик ҳакамларга нисбатан қандай муносабатда бўлишгани тўғрисида сўрадим..

— ФИФА бизни саккиз йилдан бери кузатиб, уч йилдан бери жаҳон чемпионатига номзод ҳакам сифатида тайёрлаб келаётганига қарамай, жамоатчилик орасида бизга нисбатан ишончсиз қараётганлар бор эди, — дея ҳикоя қила бошлайди Равшан Эрматов. — ўн тўққизинчи жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувига тайинланганимиздан кейинги илк матбуот анжуманида бир журналист бироз беписандроқ оҳангда шундай савол берди:

— Сиз футболи ривожланмаган бир мамлакатдансиз. Очилиш учрашувини жаҳонда тўрт ярим миллиард одам кўради. Сиздан бошқа тажрибали ҳакамлар бўла туриб, сизни тайинлашди. Шундай нуфузли ўйинни бошқаришдан чўчимаяпсизми?

Мен унга шундай жавоб бердим…

Бошқа пайт ёки вазият бўлганда бундай саволга одатий қараса бўларди. Чунки шундай журналистлар ҳам бор: уларга қизиқарли жавоб керак. Унақанги жавобни қандай олиш мумкин? Нима қилиб бўлса ҳам, ҳатто, суҳбатдошнинг бироз жаҳлини чиқариш, пича «қитиғи»га тегиш эвазига бўлса ҳам (журналист этикаси — устозларнинг куйиб-пишиб ўқиган маърузаларида қолиб кетган) жавоб олишинг шарт. Муҳарриринг шуни истайди…

Равшан Эрматов илк жиддий учрашувга ҳакамлик қилиши тайин бўлган, ўзининг ҳам ҳали ҳаяжонлари тўла босилмаган вақтда журналистнинг бу саволини бироз оғрингансимон кайфиятда қабул қилади. Лекин…

— Мен қандай мусобақага келганимни, жаҳон чемпионатининг нафақат очилиш учрашуви, балки ҳар бир ўйинини бошқариш осон кечмаслигини тушуниб турибман, — дейди иложи борича босиқлик билан, барча ғурурли, аммо жаҳл отининг жиловини қўлида маҳкам тутиб тура оладиган кишилар каби. — Лекин бу менинг ўйинларни бошқаришдан чўчиётганимни англатмайди. Агар шундай бўлганида мен чемпионатни Тошкентда, ўз уйимда кўк чойни дамлаб, мазза қилиб томоша қилиб ётган бўлардим.

Шундан сўнг ҳам бу каби муносабатлар давом этди. Лекин биласизми, ишонқирамасликлари ҳам кўпинча сизнинг фойдангизга ишлайди. Сизни кўкларга кўтариб туришсаю, ишончни оқлай олмаганингиздан кўра, бирор ишни бажаришингизга кўзи етмайроқ туришганда, вазифангизни яхшилаб бажарганингиз тузук.

ўйиндан олдин менда ҳам, Баҳодир акам билан Рафаэлда ҳам (Р.Эрматовнинг ёрдамчилари — ФИФА лайнсменлари Баҳодир Қўчқоров ва Рафаэл Илёсов. — Э.Н.) бир туйғу жўш ура бошлади. ўйинда яхши ҳаракат қилиш, иложи борича хато қилмаслик, токи бизга ишонмаётганлар кимлигимизни билишсин.

Кўнглимиздан нима кечаётгани ФИФАдагиларга ҳам озми-кўпми маълум эди. ФИФА нима қилаётганини яхши биладиган ташкилот. Қайси ўйинга кимни тайинлашни яхши биларди. Уч йиллик кузатув ва синовлар натижасида келинган қарор эди бу тайинлов. Шундай бўлса-да, ФИФАнинг  ҳакамларнинг руҳий ҳолатларига масъул ходими, испаниялик психолог Мануэл Лопес мен билан жиддий гаплашиб олишга қарор қилди.

— Равшан, биз сенга ишонамиз, — деди у. — Сен ўйинни албатта зўр бошқарасан. Бунинг учун сенга яна бир қўшимча «топшириқ»: ўйинни ким ёки қанча киши томоша қилаяпти, трибунада нима гап, бу ҳақда умуман ўйлама. Ташқи таъсирларни бутунлай унут. Майдонда сен, ассистентларинг ва 22 футболчи. Бошқа ҳеч ким.

Бу менга қўшимча далда бўлди.

Мен учун қоиданинг катта-кичиги йўқ

— Ҳакам ҳам бошқа соҳа вакиллари каби ўқиб-ўрганиб бориши керак. ўз соҳангга оид янгиликлардан хабарсиз қолдингми, яхшиси, бу ишни йиғиштириб бошқасига қўл урганинг маъқул. Бу менга устозларим томонидан берилган энг керакли ўгитлардан, — дейди ФИФА рефериси, гурунгимиз ўзани жаҳон чемионатидаги айрим баҳсли вазиятлар, қоидалар сари бурила бошлагач. — Эҳтимол, бошқа соҳада юз фоиз тайёр бўлмай туриб ишга киришса бўлар. Чунки тажриба ортиб, бора-бора аввалги хатоларни иш жараёнида тузатиб кетаверасан. Аммо ҳакамликда бундай эмас.

Ҳакам ўзига топширилган ўйинга ҳамиша юз фоиз тайёр бўлиши шарт. ФИФАнинг бизга қўядиган талаби шу. Тўқсон тўққиз ҳам камлик қилади. Юз бўлиши керак. Муаммо ўша биз эътибор қилмаган бир фоизнинг ичида бўлса-чи?..

Қизиқ, шу билан бирга ажойиб фалсафа, шундай эмасми?..

— Бу гапларни айтишимдан муддао — бирор касбни танлаган, энди енг шимариб ишга киришаётган ҳар бир ёш ўз олдига иш учун максимал тайёр туришни мақсад қилиб олиши керак. Шунда ютқазмайди.

ФИФА томонидан ўтказиладиган элит ҳакамлар учун семинарларда кўпгина ҳакамлар, улар ичида манаман деган юлдуз ҳакамлар ҳам бўларди, баъзи қоидаларга диққат қаратиб ўтиришни ўзларига эп кўришмасди. Мисол учун, футболда мингдан бир ҳолатда юз бериш эҳтимоли бор вазиятлар бўлади. Балки умуман юз бермаслиги мумкиндек туюладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. ўшандай ҳолатларни кўриб чиқиб, ўрганиш вақти келганда:

— Қўйсанглар-чи, бу ҳолат ҳаётда бўлмайди, — дейишарди ва кейинги қоидага ўтишни талаб қилишарди. Мен эса ҳар бир қоидани ўрганишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйган эдим. Ана шу мақсад мени дангасаликдан сақлади…

Кўза кунда эмас, кунида синади, деган мақол замиридаги ҳикматни Равшан аканинг қуйидаги ҳикоясини тингларканман, янада яхшироқ англагандай бўламан. ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқорида айтиб ўтилган «камдан-кам юз берадиган воқеалардан» бири содир бўлади. ўзбекистонлик ФИФА рефериси эҳтимоли кам бўлса-да, бу каби вазиятлар албатта юз бериши мумкинлигини биларди ва унга ҳар лаҳза шай бўлиб турарди. Билмаганга мушкул, билганга чикора? Юз бермиш воқеа бошқалар учун «кўзанинг дабдурустдан синиши»дек кутилмаган, қийин вазият бўлиб туюлгандир балки. Аммо Эрматов учун у «қачондир содир бўлиши аниқ, оддий воқеа» эди. У 2003 йилнинг августида Финляндияда юз беради. ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ учрашувларидан бири, Яман — Португалия ўйини.

ўйин қоидаси Португалия жарима майдонида бузилади ва Равшан Эрматов европаликлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпини белгилайди.

— Яманлик футболчи тўпни тепди. Гол. Лекин мен уни инобатга олмадим, — дейди ўша вазиятни хотирлаб Равшан ака. — Пенальтини такрор бажаришга ишора қилдим. Бу гал ҳам қоида бузилди. Учинчи марта бажариш кераклигини айтганимда, яманлик ёш қизиққон футболчиларга қўшилиб трибунадагилар ҳам норозилик билдира бошлади. Футболчиларга жарима зарбасини нега қайтатдан бажартираётганимни тушунтирдим. Ва ниҳоят, учинчи уринишда хато қилишмади.

ўйин тугади. Стадиондан чиқиб меҳмонхонага борсам, осиёлик ҳакамлар учун масъул Фарруҳ Борза жанобларининг фиғони фалакда.

— Нималар қилиб қўйдинг, Равшан? — дейди алам билан.

— Нима қилибман? — дедим кулимсираганча уни хотиржам қилишим зарурлигини пайқаб. Нима қилганимни ўзим жуда яхши билиб турардим.

Гап шунда эдики, ўшанда пенальти бажарилаётган ҳолатда дарвозабон ва футболчидан бошқа ҳеч ким «ўн олтилик»ка кириб кетиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида қабул қилинган, уни эса ҳали ҳамма ҳам билмас эди. Яманлик футболчилар ўн бир метрлик жарима тўпини биринчи ва иккинчи тепишда жарима майдонига кириб кетишганди. Мен уларга бунинг нотўғри эканини тушунтиргачгина, улар пенальти учинчи марта амалга оширилаётганда қоидага амал қилишди. Бўлган гапни Фарруҳ Борзага гапириб бердим. Шундан сўнггина у енгил нафас олди.

Кўп вақт ўтмай, ўзбек ҳакамининг қарори мутлақо тўғри экани расман эълон қилинади. Қоида янги қабулқилинган, унга Равшан Эрматов биринчи бўлиб расмий ўйинда амал қилган эди. ФИФА бунга алоҳида эътиборқаратади ҳамда ўша ҳолатни ўзининг махсус ўқув қўлланмасига киритади.

Камдан-кам юз берадиган вазиятлардан яна бири 2010 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви — Жанубий Африка Республикаси — Мексика ўйинида содир бўлганини жаҳондаги миллиардлаб футбол ишқибозлари кўрди.

Мексикаликлар ҳужум қилаётганда ЖАР ҳимоячиси рақиб ҳужумчиларидан кўра ўз дарвозасига яқин позицияда эди. Табиийки, ҳамма ўйинда кўрганмиз, ҳимоячи рақиб ўйинчисидан кўра ўз дарвозасига яқин масофада турган бўлса, «оффсайд» бўлмайди. Бу ҳолатда ҳам шундай бўлди-ку? Демак, ўйиндан ташқари ҳолат ҳақида қандай гап бўлиши мумкин? Рафаэл Илёсов ҳам, Равшан Эрматов ҳам одамни уялтирди-ей, вассалом! Ай, бошқаролмас экансан, жаҳон чемпионатида нима қиласан?!. Аксарият мухлисларнинг ичидан шунга ўхшаш «қиринди» ўтганига шубҳам йўқ.

Аммо биз, мулламухлислар адашган эканмиз ўшанда. ЖАР дарвозабони олдинга чиқиб кетган, ортдаҳимоячининг бир ўзи қолгани туфайли, ён ҳакам (Илёсов) байроқчасини тўғри кўтарган экан — оффсайд! Буқарорнинг нақадар тўғрилигини кейинчалик бутун дунё футбол мутахассислари эътироф этди.

— Ўйиндан ташқари ҳолатни тўғри белгилай олишимизда Рафаэлнинг хизмати катта бўлди ўшанда, — дейди бу вазиятни эслар экан Равшан ака. — «Комуникэйшн систем» воситасида Рафаэл билан вазиятни секунд ичида ҳал этишимиз шарт эди.

— Рафаэл, нима бўлди, кўрдингми?

— Тўп кимдан келганини айтиб юбор… Тушунарли — оффсайд!..

Бу ҳолат туфайли жаҳондаги миллионлаб мухлислар футболнинг яна бир нозик қоидасини яхшироқ тушуниб олишди. Бунинг учун Р.Эрматов ва унинг жамоаси семиз-семиз китоблар қораламади, битта байроқча ваҳуштак билан мухлисларга қизиқ бир вазият ҳақида билим бериб қўйди. Бу Р.Эрматовнинг ўз ибораси билан айтганда, Худонинг буюк марҳамати эди.

Ҳа, гоҳида лаҳзалар ичида сенга бўлган ҳамма нарса ўзгаради. Одамларнинг меҳри, муҳаббати — умуман, сенга нисбатан муносабат, у нафрат ёки шунчаки, мўътадил қараш бўлиши мумкин.

Равшан Эрматов ва унинг жамоасига бўлган ишончсиз қарашлар лаҳзалар ичида рўй берган биргина ҳолат ва чиқарилган одил қарор сабабли тамом ўзгарди. Кечагина: «Булар қаердан келиб қолди ўзи?» дея истеҳзо аралаш ҳайратланаётганлар, ўйиндан кейин ўз фикр либосларини ўнг кийдилар. Нигоҳларидаги негативлик позитивга алмашди:

— Ҳа-а, барака топкурлар, ҳакам дегани мана шундай бўлибди-да!..

(давоми бор)

Элмурод Нишонов

 

Манба: tafsilot.uz
Киритилди: 14:33, 13.04.2016. Ўқилди: 7042 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.